Latest news

12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  0 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  1 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  1 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   8 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  10 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  7 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  4

Интервью. Жавоҳир Илёсов: “Дарвоза устуни мен учун дўст” News

Интервью. Жавоҳир Илёсов: “Дарвоза устуни мен учун дўст”

Муборакнинг “Машъал” клуби академиясидан етишиб чиққан кўплаб футболчилар айни пайтда миллий терма жамоа ва олий лига клубларида ўйнашмоқда.

Ўтган йилнинг охирги турида “Машъал” сафида ёш дарвозабон Жавоҳир Илёсов олий лигада дебют қилганди. Бу йил эса Илёсов олий лигада бир неча ўйинларда майдонга тушиб ўзидан яхши таассурот қолдирди. “Обод” билан баҳсда эса посбон рақибнинг пенальтисини қайтаришга эришди.

- 1994 йил Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида туғилганман, - даб гап бошлади Жавоҳир Илёсов. Ёшликдан футболга қизиқиб қолганман. Кўчаларда тўп тепиб юрардик, кейинроқ 8 нафар қариндошим билан бирга Чироқчидаги стадионга қатнаб юрардик. Иккинчи лига доирасида “Машъал”га қарши ўйнаганмиз. Ўшанда мураббийлар мени ўйинимни кўриб академияга таклиф қилишганди.

- Нима учун дарвозани танлагансиз?
- Юқорида айтганимдек футбол мактабига борган 8 нафар қариндош орасида энг ёши мен эдим. Шу боис бўлса керак мени дарвозага қўйишган. Ўзимга ҳам дарвозага туриш ёқарди. Гол уришга эмас зарбаларни қайтаришга қизиқардим.



- Ота-онанингз футболни танлашингизга қарши бўлишмаганми?
- Онам қарши бўлмаганлар. Лекин дадам бошида қарши бўлгандирлар. Ўзларининг соҳаларида ишлашимни истаганлар. Менда машинага қизиқиш йўқ эди. Шу сабабли қочиб футбол ўйнашга борардим. Кейинроқ “Машъал” академияга борганимдан сўнг дадам мени тушунган ва футболчи бўлишимга қаршилик қилмай қўйган.

 - Биринчи мураббий ким бўлган?
- Футболдаги илк мураббийим Ислом ака бўлган. У киши Чироқчида менга таълим берган. Андрей Сёмёнович мени Муборакка чақирганди. “Машъал” академияда эса Жамшид Акбаровнинг қўлига борганман.

- Академияда кимлар билан бирга ўқигансиз?

- Ёшлигимда Сардор Раҳмонов, Ғанишер Холмуродов, Холмуродов Холмуродов ва Сардор Абдураимов каби футболчилар билан бирга ўйнаганман.

- Санжар Қувватов ва Ботир Носиров ҳақида нима дея оласиз?

- Санжар Қувватов футболдаги акам десам ҳам бўлади. Академияда ўқиб юрганимдаёқ Қувватовнинг ўйинларини кўриш мен учун завқ бағишларди. Ёшлигимда айнан Санжар Қувватовдек дарвозабон бўлиш истаги пайдо бўлган. У билан бирга ишлаш ҳам насиб қилди. Ундан жуда кўп нарсани ўрганганман. Хатто ҳозир ҳам “Насаф”га кетган бўлса ҳам телефон орқали маслаҳатлари билан ўртоқлашиб туради.  

Ботир ака Носиров эса жуда тажрибали дарвозабон ҳисобланади. У олий лигада “Навбаҳор”, “Бухоро” ва бошқа клубларда ўйнаган. Ҳозирда машғулотларда унинг ҳаракатларини кўриб кўп нарса оламан. Керак вазиятда танбеҳ берадилар, керак жойда мақтайдилар. Ўртамизда соғлом рақобат мавжуд. Жамоада ким тайёр бўлса ўша майдонга тушади, биз мураббийлар қарорини ҳурмат қиламиз ва ўзимизга имконият берилишини кутамиз.

- “Машъал” устози Александр Хомяков қандай мураббий?
- Александр Хомяков билан 5 йилдан буён ишлаб келаяпман. Ёш футболчиларга кўп эътибор қаратади. Ёш футболчиларни миллий терма жамоа даражасига олиб чиқа олади. Масалан, Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров... Бир сўз билан тажрибали мураббий.



- “Машъал” клуби сиз учун нимани англатади?
- Иккинчи уйим! 9 йилдан буён шу ердаман. Оддий мисол қайсидир жойда 5 йил яшасангиз ўша ерга ўрганиб қоласиз, меҳрингиз тушади. Мен деярли 10 йилдан буён Муборакдаман. Шу боис “Машъал” клуби шарафини муносиб ҳимоя қилишга уринаман. Бу клуб мени шу даражага чиқишимга сабаб бўлди.

- Академияга келганда нимани орзу қилгансиз?

- Академияда яхши ўқишни ва шу орқали “Машъал” клуби асосий таркибида ўйнашни орзу қилганман. Ўша пайтда Дилявер Ваниев, Габит Сапаргалиев, Жаҳонгир Жиямуродов, Анвар Ғофуров каби футболчилар ўйнашарди. Михаил Наумов асосий посбон эди. Унинг машғулотларини кузатардим.

- Орадан 9 йил ўтди, ҳозирда “Машъал”нинг асосий таркибида тушаяпсиз. Энди нимани орзу қиласиз?
- Шунча йил мени тарбиялагани учун “Машъал”га фойда келтиришни истайман. Яхши ўйнаш орқали келажакда янада кучли клубга ўтсам “Машъал”га бу орқали ҳам фойда келтиришим мумкин. Лекин ҳозир бор эътиборим Муборак клубида ғалабаларга эришишга қаратилган.

- Хорижда қайси дарвозабоннинг ҳаракатлари ёқади?
- Франция терма жамоаси ва “Тоттенхэм” клуби посбони Уго Льориснинг ўйинлари ёқади. Унинг ўйинларини томоша қиламан. Реакциялари, ўзини майдонда тутишини ва шерикларини қандай қўллаб туришини кузатаман.

- Демак, ЕВРО-2016да қайси жамоага мухлислик қиласиз дейиш ноўрин. Франциями?
- (кулади) Ҳа, топдингиз. 1-турда Руминияга қарши баҳсда Франция мен кутгандек ўйнамади. Менимча очилиш, мухлислар босими ҳам таъсир қилди шекилли. Льорис эса жуда яхши ҳаракат қилди деб ўйлайман. Голни ҳам пенальтидан ўтказди. Бир неча бор ажойиб сейвларни амалга оширди.  

- Тасаввур қилинг, сиз жамоага панд бериб қўйиб хато туфайли гол ўтказиб юбордингиз. Ўйин вақтида ўзингизни қандай тутасиз?
- “Машъал” дарвозабонлар мураббийи Павел Синельников бу борада мен билан ишлайди. Хато қилиб қўйсам хафа бўлмай ўша хатони унутиб кейинги вазиятга тайёр бўлишимни уқтиради. Ўзим ҳам агар баҳс давомида хато қилсам уни тезроқ унутишга ва кейинги ҳолатларда жамоани қутқаришга ҳаракат қиламан.

- ПФЛ легионер дарвозабонларга чеклов қўйди...
- Бу қарор тўғри. Сабаби ёш дарвозабонлар сони сезиларли даражада кўпайди. “Навбаҳор”да Алибек Туробов, “Нефтчи”да Ўткир Юсупов ва Абдумавлон Абдужалилов, “Андижон”да Акмал Турсунбоев ўйнамоқда.

- Лекин мураббийлар ёш посбонлар кўп хато қилишаётганини айтишмоқда...
- Бу нарса бир йил бўлади. Кейинги йилдан ёш дарвозабонлар ҳам тажриба тўплашади ва бу йилги хатоларни қилишмайди. Тажриба йиллар давомида тўпланади. Агар ёшлар бугун ёки эртага ишонч билдирилиб майдонга туширилмаса қачон тажриба тўплашади? Кейинги йилларда клубларда ҳам яхши савиядаги дарвозабонлар кўпаяди, терма жамоада ҳам бу борада ҳеч қандай муаммо бўлмайди.



- Дарвоза устуни ва тўсини сиз учун дўстми ёки душман?
- Дўст. Кўп ҳолларда устун ва тўсинлар менга ёрдам беради. Тўғри баъзида тўп устунга тегиб аламли тарзда дарвозага кириб кетади, лекин барибир усутн мен учун дўст.

- Пенальти тепилаётган вақтда кимнинг имконияти кўпроқ деб ўйлайсиз?
- Дарвозабонда. Сабаби пенальти 99 фоиз гол дегани. Шу сабабли тўп тепаётган футболчи босим остида бўлади. Ортида турган жамоадошлари, стадиондаги мухлисларни юзини ерган қаратмасликни ўйлайди ва гол уришга ҳаракат қилади. Дарвозабон пенальтини қайтара олмаса уни ҳеч ким уришмайди. Лекин 11 метрли жарима тўпидан гол ура олмаган футболчи қандай куйга тушишини биласиз.

- Январь ойида олимпия терма жамоаси сафида Қатардаги Осиё чемпионатида иштирок этиб қайтдингиз. Лекин миллий терма жамоага чақирув олиш янада қийин бўлади...
- Агар шундай ишлашда давом этсам келажакда албатта терма жамоага чақирув оламан. Ҳаракат қилса ҳамма нарса бўлади. Олдимга қўйган энг асосий мақсад айнан терма жамоада ўйнаш. Лекин бунинг учун жуда кўп меҳнат қилишим кераклигини жуда яхши биламан.

- Жавоҳир Илёсов мана шу даражага чиққани учун кимларга раҳмат айтади?
- Биринчи навбатдаги ота-онамга раҳмат айтаман. Уларнинг дуолари туфайли ҳам футболчи бўлиб етишдим. Биринчи мураббийим Ислом акага, дарвозабонлар мураббийи Камол Валиевга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Бу киши “Машъал” академиясига қабул қилинишимда жуда катта ёрдам берган. “Машъал”да бирга ишлаган барча-барча мураббийлар, раҳбарлар ва ходимларга раҳмат дейман. Ҳозирда мен билан бирга ишлаётган Павел Синельниковга ҳам раҳмат дейман.

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика