Latest news

12:45ЎзФҲМ нимани яширмоқда? Асимов, Норсафаров ва бошқа ҳакамлар қаерда?  0 12:08"Милан" Меньян ва Эрнандес билан шартномаларни узайтириш устида ишламоқда  0 11:40FIFA.COM: "Аббос Файзуллаев кичик бўйли эканига қарамай, ажойиб техник хусусиятларга эга"  5 11:28"Реал" Дэвис трансферига шубҳа қилмаяпти  0 10:42Гвардиола нима учун «Манчестер Сити»да қолишга қарор қилганини тушунтириб берди  4 10:06Ламин Ямаль ва «Барселона» ўртасидаги янги келишув шартлари маълум  1 09:30Goal «Олтин тўп»-2025 соврининг асосий даъвогарини эълон қилди. Виниcиус ҳозирча 4-ўринда  13 08:53«Арсенал» январда учта футболчисини сотиб юбормоқчи  1 08:21Про лига. Бугун Бухорога катта футбол қайтади  7 07:45Суперлига. Чемпионлар Фарғонага сафар қилади. «Қизилқум» эса яна бир водий жамоасини меҳмон қилади  2 01:55Роберт Левандовски: "2020 йил "Олтин тўп" топширилмаганини ҳеч тушунмайман"  8 01:24"FourFourTwo" ЕЧЛ финалларида урилган энг чиройли голлар рейтингини тузди  15 01:08Расман: Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди  0 00:41Эрлинг Холанд: "Гвардиола энг яхши мураббий, балки тарихдаги энг зўридир"  5 00:14"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди  3

Интервью. Жамшид Болтабоев: “Суғдиёна”нинг муваффақиятлари тасодиф эмас” News

Интервью. Жамшид Болтабоев: “Суғдиёна”нинг муваффақиятлари тасодиф эмас”

Жорий йил якунига етиб бораётган Суперлига баҳслари ўзига хос кутилмаган натижа ва сенсацияларга бой ўтаётганини таъкидлаш жоиз.

Бу албатта турнир жадвалида ҳам ўз тасдиғини топмоқда. Гарчи, чемпион номи бир неча тур аввал аниқ бўлиб улгурган бўлсада, қолган ўринларга кураш сўнгганича йўқ. Жиззаҳнинг “Суғдиёна” жамоаси бронза медаллари учун интилаётгани таҳсинга сазовор, боиси олдинлари бу клуб мунтазам пастки ўринларда, жон сақлаш йўлида ҳаракатланар эди. Хўш, ютуқларнинг сири нимада ёки кимда? Мазкур саволларга бу йилдан эътиборан яна яшил майдонга қайтган Жамшид Болтабоев атрофлича жавоб берди.

- Бекободдан уч очко билан қайтдинглар. Биламиз, “Металлург” ўз майдонида яхши ўйин намойиш этади. Ғалаба ниманинг ҳисобига қўлга киритилди?

- Мураббийларимизнинг ўйиндан аввалги кўрсатмаларини майдонда исботлашга уриндик. Ниятимиз бронза медали экан, уйда ҳам сафарда ҳам фақат ғалаба иштиёқида ва руҳида ҳаракатланамиз.

- “Суғдиёна”нинг айни дамда турнирн жадвалининг учинчи поғонаси учун кураш олиб бораётганини кутилмаган ҳолат сифатида қайд этса бўладими?

- Ташқаридан қараган, клубнинг ичида юрмаган инсонга тасодиф сифатида туюлиши мумкин. Лекин, жамоадагилар ва раҳбарият асло учун кутилмаган ҳодиса эмас. Биз йил бошидан юқори натижаларга эришиш учун интилиб келяпмиз. Қайсидир маънода, омад бизга кўпроқ кулиб боқмоқда. Совринлар учун курашаётганимиз бизга катта мотивация беряпти. Умуман футболчиларнинг потенциали ва мураббийларнинг катта меҳнати туфайли шундай ўринда туришга лойиқмиз деб ўйлайман. Аммо, ўйинимдан кўнглим тўлмаяпти. Ўз устимда ишлашдан тўхтамасам, мукаммал спорт формасига киришга кўзим етади.



- Мавсум бошидаги жамоа билан ҳозирги жамоани ўртасидаги фарқни таққослаб бера оласизми? Чунки орада клубда катта ўзгаришлар юз берди...

- Йил бошида жамоада барчаси қайтадан қурилаётганди. Шахсан ўзим ҳам қишки трансферлар вақтида клубга келиб қўшилганим учун мослашиш бироз қийин бўлди. Балки, жамоадошларимда ҳам шундай бўлгандир. Лекин, ҳозир бир оиламиз. Ички муҳит аъло даражада. Ҳамма бир-бири учун борини беришга тайёр. Мураббий Улуғбек Бақоев бизларни доим ўйинга финалга чиққандек ҳозирлайди.

- Жиззах жамоасини осиё чемпионлар лигасида иштрок этиш имкониятини қандай баҳолайсиз? “Бунёдкор” осонликча таслим бўлмаслиги аниқ...

- Ҳар бир очко муҳимлик даражасини йўқотмайди. Олдинда тўртта тур қолди, бор кучимизни ишга соламиз. Мақсад битта – ОЧЛ саралаш беллашувларида иштрок этиб, жамоамизни Осиёга танитиш!

- «Монако» сизга таклиф билан чиққан экан. Бу трансфер амалга ошишига нима тўсқинлик қилди?

- 2012 йилги Осиё чемпионатидан сўнг мени “Монако” вакиллари жамоага таклиф қилишди. Францияда бир ҳафта давомида машғулотларда иштирок этдим, битта ўртоқлик учрашувида майдонга тушдим ҳам. Мураббийларда, хусусан, клуб раҳбариятида ижобий таассурот қолдирдим. Аммо ҳужжатлар ва яна бошқа сабаблар билан трансфер амалга ошмади.

- Биламиз сиз узоқ муддат катта футболдан узоқда юрдингиз. “Пахтакор” нинг янги раҳбарияти жароҳатингизни даволатишда ёрдам бердими? Жарроҳлик амалиётига оз пул кетмайди, ахир.

- «Пахтакор» раҳбарияти ўз хизматини аямади. Туркияда жарроҳлик амалиётини ўтадим, барча зарур харажатлар клуб томонидан тўланди. Ўтган йил охирида шартномам тугади ва бир-биримизга миннатдорчилик билдириб, самимий руҳда хайрлашдик. Насиб қилса, бир кун келиб юқори савияга чиқиб, яна «шерлар» сафига қайтаман.


Абдулазиз суҳбатлашди

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика