Latest news

07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   0 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  7 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  0 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  7 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  3 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  3 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  24 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0

Интервью. Ислом Исмоилов: "Саралашда режамиз иш берди, Осиё чемпионатида ғолиб бўлишимиз учун рақибнинг фарқи йўқ" News

Интервью. Ислом Исмоилов: "Саралашда режамиз иш берди, Осиё чемпионатида ғолиб бўлишимиз учун рақибнинг фарқи йўқ"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитой Тайпейи мезбонлик қилган U-17 Осиё кубоги саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказди.

Ҳал қилувчи паллада Ироқ ўсмирларини таслим қилган вакилларимиз мусобақанинг финал босқичига йўл олди. Мазкур саралаш ҳақида терма жамоа устози Ислом Исмоилов фикрларини билдирди.

- Биринчи навбатда қўлга киритилган ғалаба билан мухлислар, қўллаб-қувватлаб турган барча, мураббийлар, ЎФА раҳбарияти, халқаро алоқалар бўлими ходими Шерзод Игамбердиев, терма жамоалар бўлими раҳбари Усмон Тошевга миннатдорчилик билдираман, доим ёнимда турган мураббийлар штабим, ташкилотчиларга ҳам раҳмат айтаман. Ўйиндан олдин бизни фақат ғалаба қониқтирар эди.

- Бу ёшда футболчиларда кучли ҳаяжон бўлиши табиий эди. Қайсидир маънода босим юкларди. Улар билан суҳбатлашдик, руҳиятини кўтардик. Ироқни ўрганиб чиққан ҳолда тактика танладик ва бу иш берди дея оламан. Тўғри, биринчи вазифамиз гол ўтказиб юбормаслик эди. Шу боис иккинчи зонада ҳимояландик ва рақиб ҳужум қилиши мумкин бўлган худудларни ёпдик. Барча учрашувларда кўплаб имкониятларга эга бўлаётганимизга қарамай реализацияда муаммолар бор эди. Йигитлар ўз имкониятларини кутишди. Куч жиҳатдан Ироқ биздан кучлироқ, жисмонан бақувват. Бундай ҳавода майдонда туришнинг ўзи босим берарди. Футболчилар айтилган кўрсатмаларни бажаришди. 

- Жаҳон футболида ҳам чуқур ҳимояни ёриб ўтиш муаммолардан бири ҳисобланади. Топ жамлоалар ҳам чуқур ҳимояланганда ҳужумкор жамоа қийналади. Йирик ҳисобдаги ғалабани кутгандик. Агар эртароқ гол урганимизда шундай вазият бўларди. Жуда қийин ўйинда якуний нуқтани қўя олдик. Барча баҳсларда ҳаяжон бўлди ва табиий ҳолат. Уларнинг орзулари бор. 3 та ўйинда рақибларга қарши қўллаган режаларимиз ўзини оқлади. Бундай қисқа вақтли турнирларда ҳамма нарсани ҳисобга олиш керак. 

- Қитъа мусобақасининг финал босқичигача режамиз бор эди. Асосий вазифа бажарилди ва эндиликда раҳбарият билан яна бу масалани гаплашамиз. Осиё чемпионатигача олдимизда кўплаб ўртоқлик учрашувлари кутиб турибди. Эндиликда уларнинг вақтлари аниқлигига қараб тайёргарликни давом эттирамиз. Мақсадимиз Осиё чемпионатида ғолиб чиқиш, шундай экан ҳар қандай рақибга қарши муносиб ўйнаб ғалаба қозонишимиз зарур. Саралашда эса қийин гуруҳдан пешқадам сифатида чиқдик

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика