Latest news

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Интервью. Интизомли, қаттиққўл ва "Пахтакор"ни Тошкентда "Манчестер Юнайтед" ҳам таслим эта олмайди, деган мураббий билан суҳбат News

Интервью. Интизомли, қаттиққўл ва "Пахтакор"ни Тошкентда "Манчестер Юнайтед" ҳам таслим эта олмайди, деган мураббий билан суҳбат

Куни кеча сайтимиз ходими "Олмалиқ" жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланган Виктор Кумиков билан учрашди ва бир қатор мавзуларда суҳбат қурди.


- "Олмалиқ"қа сизни ким таклиф қилди?
- Мен билан "Олмалиқ" раҳбарияти боғланди ва таклиф билдирди. Шундан сўнг ОТМК бош директори Александр Фарманов билан учрашдим ва гаплашиб олдик.

- Учрашувда жамоа олдига аниқ вазифа қўйилдими?
- Тахминан мақсад ва вазифани аниқлаб олинди. Якуний вазифа эса мавсум бошланиши олдидан қўйилади. Биз биринчи навбатда жамоа йиғиб, коллективни жамлаб олишимиз керак. Шундан сўнг олдимизга раҳбарият вазифани белгалиб беради.

- Сиз ҳам раҳбариятга ўз шартларингизни айтдингизми?
- Ҳа, бу ўз-ўзидан бўладиган ҳолат. Буни ҳам муҳокама қилдик. Умуман олганда раҳбарият шартларга розилик берди. Аммо бизнинг бюджетимиз жуда катта эмас. Шу боис имкониятдан келиб чиқиб иш қиламиз.

- Ўзбекистонда ишлаганизда "Машъал" билан ҳам, "Насаф" билан ҳам доимо совриндорлар қаторидан ўрин олгансиз. "Олмалиқ" билан ҳам ушбу анъанани давом эттира олишизга кўзиз етадими?
- Биз албатта шунга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун астойдил меҳнат қиламиз, тер тўкамиз. Қолгани энди Худодан. Мақсадимиз юқори ўринлар учун курашиш.

- Ўзбекистондан кетганингиздан кейин ҳам Олий лигани кузатиб бордингизми?
- Албатта. Бу ерда кўплаб дўстларим, танишларим, шогирдларим қолган. Ҳеч қачон Ўзбекистон чемпионатига бўлган қизиқишимни йўқотмаганман. Ким қандай ўйнаяпти, қандай янгиликлар бўляпти, ҳаммаси назоратим остида эди, десам ҳам муболаға бўлмайди. Нима ўзгаришлар руй берганигача кузатиб турдим. Шу боисдан ҳам Ўзбекистон чемпионатига яна тезда киришиб кетаман, деган умиддаман.

- Сизнинг қўл остингизда кўплаб футболчилар Ўзбекистон чемпионатида порлаб чиққанди, яхши ўйин кўрсатишган. Масалан Илҳом Шомуродов, Жаҳонгир Жиямуродов, Самандар Шодмонов, Лутфулла Тўраев, Артём Филипосян, Рустам Қодиров ва бошқа бир қатор футболчилар. Лекин ҳозир аксарият футболчилар аввалгидек етакчи жамоалар сафида ҳаракат қилишмаяпти. Уларнинг кўпчилигининг ўйинида пасайишлар бор ва баъзилари умуман кўринмай кетишди...
- Аниқ билмадим. Кўп нарса коллектив ва улар қайси мураббий қўл остида шуғулланганига боғлиқ масала. Балки уларнинг ўйинлари кутилганидек давом этмаётгандир. Жароҳат ёки ёш ўз таъсирини кўрсатгандир. Биласизми, вақт шу қадар тез ўтмоқдаки, уни ҳеч ким тўхтатиб туришга қодир эмас. Барча қарийди. Лекин улар барибир ҳам яхши футболчилар бўлиб қолаверишади.


- Эски шогирдларингиздан бирини "Олмалиқ"қа таклиф этиш режаси борми?
- Менда бу каби режа йўқ. Лекин агарда кимдир мени талабларимга, машғулотлардаги талабларга жавоб бера олса, ҳамма нарса бўлиши мумкин.

- Анча муддат Қозоғистон чемпионатида ишладингиз. Ўзбекистон ва Қозоғистон чемпионатини таққослай оласизми?
- Яхши ёки ёмон тарафларини таққослаш керак эмас. Қозоғистонда кўпроқ жисмоний кучга, яъни  якка-курашларга эътибор қаратишади. Ўзбекистонда эса техника ва тўп назоратига кўпроқ урғу берилади. Қозоғистон чемпионатида кўпроқ кураш кечади, Ўзбекистон чемпионатида эса техникага асосланган футбол ўйналади. Қайси чемпионат кучлироқ ёқи яхшироқ эканлигини мухлислар ўз ўлчамлари билан аниқлашлари лозим. Кимга қайси йўналишдаги футбол кўпроқ маъқул келса, ўшандан келиб чиқиб баҳо бераверишади.

- Қайси чемпионатда ишлаш қийин: Ўзбекистон ёки Қозоғистон?
- Бир гап айтаман, ҳеч бир жойда ишлаш аниқ осон эмас. Қийинчиликсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Айниқса совринли ўринлар учун курашаётган бўлсанг, унда катта қийинчиликларни енгиб ўтишинг, бунинг учун курашишинг лозим бўлади.

- Кумиковни жуда қаттиққул, темир интизомли мураббий дейишади. Машғулотларда футболчиларга кўплаб юкламалар бераркансиз. Бу услубингиздан ҳозир ҳам фойдаланасизми ёки мураббий сифатида янгича йўналиш танлагансизми?
- Мен қаттиққўллик қилиб, талабчанлик қилиб ўзим учун футболчилардан ниманидир талаб қилмаганман. Улар фақат шартнома шартларига риоя қилишлари керак. Футболда аввало интизом бўлмоғи лозим. Шундагина кўзланган натижага эришиш мумкин. Тўғри, мен қаттиққўл ва талабчан мураббийман. Лекин ҳеч кимга ноҳақлик қилиб, ортиқча нарса талаб қилмайман. Барчаси футболчиларнинг ўзи учун фойдали аввало. КИмдир учун қаттиққўл, яна кимдир учун бошқача мураббийман. Ҳаммага ҳар хил.

- "Насаф" ва "Машъал" сизнинг бошқарувингизда стандарт вазиятлари ва хусусан жарима зарбаларини ғайри-оддий, ноодатий тарзда амалга оширарди. Бунга алоҳида эътибор қаратасиз...
- Бу ҳам футболнинг бир қисми саналади. Ғалаба етакловчи ҳар бир вазиятдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилиш керак. Мен эса бундан имкон қадар максимал тарзда фойдаланишга интиламан. Жарима зарбалари, стандарт вазиятларига алоҳида эътибор қилишим бор гап.

- "Насаф" бош мураббийи сифатида Тошкентда "Пахтакор"га ютқазганларингиздан сўнг, сизнинг бир гапингиз жуда машҳур бўлиб кетганди. Эслайсизми, "Тошкентда "Пахтакор"ни "Манчестер Юнайтед" ҳам таслим эта олмайди", дегандингиз...
- Шунга ўхшаш гап айтганман. Аниқ сўзма-сўз эсимда йўқ. Шунақа бўлганди.

- Бу йили айнан "Пахтакор"га қарши ўзгача тайёрланиш ва уларни мағлуб этиш истаги ҳалиям сақланиб қолганми?
- Агарда қолган барча жамоаларни ютиб, "Пахтакор"га ютқазсак бундан ранжимаган бўлардим. Лекин бизда айнан "Пахтакор"ни мағлуб этиш вазифаси йўқ. "Пахтакор" биз учун қолган жамоалар сингари рақиб бўлиб қолаверади. Ўшанда учрашувдан кейин эҳтиросларга берилиб, қизишиб гапирворганман. Ҳозир буларнинг барчасини унутганман. "Пахтакор"ни ютсак ҳам 3 очко беришади. Бундан ортиқ беришмайдику (кулади). Агарда "Пахтакор"ни ютганимиз учун кўпроқ очко беришганида, унда уларга нисбатан ўзгача тайёргарлик кўрсак арзирди.

- Шахсан сиз "Олмалиқ"да кўришни истаётган футболчи борми?
- Ҳа бор. Лекин унинг кимлигини айтмайман. Буни сабаби оддий. Агарда ҳозир ўша футболчи кимлигини айтсам, унда бу ўтиш амалга ошмай қолиши мумкин. Шу боисдан буни ошкор қилмаганим маъқул. Ҳозирча сирлигича қолаверсин. Агарда амалга ошса, буни ўзингиз кўрасиз.

- "Олмалиқ" мухлисларига нималарни ваъда бера оласиз?
- Шуни аниқ айтишим мумкинки, клуб раҳбарияти, футболчилар ва мураббийлар штаби ҳеч бир ўйинга шунчаки қарамайди. Ҳар бир учрашувга максимал кучимизни сарфлаймиз ва мухлисларимизни хурсанд этишга, имкон қадар юқори ўринларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Улардан эса стадионга келиб, жамоамизни фаол қўллаб-қувватлашларини сўрайман.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика