Latest news

10:42"Пахтакор"нинг Эрон клублари билан ўйинлари статистикаси қандай?  0 10:06Руд ван Нистелрой АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  1 09:33Роналдуни судга беришди  17 08:53Дебют ўйинида «Ипсвич»ни юта олмаган Аморим нималар деди?  4 08:14Саудия Арабистони чемпионати. «Ал Иттиҳод» «Ал Фотеҳ»ни мағлуб этди ва турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  1 07:39Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» Машарипов жамоасига қарши баҳс олиб боради  4 02:05Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"  2 01:45Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди  3 01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  2 00:24Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Леганес"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  47 23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  4 23:30АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади  26 22:55Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."  7 22:12"Лестер" Куперни истеъфога чиқарди  3 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  38

ИНТЕРВЬЮ. Икром Алибоев: “Жанубий Кореяда осон ўйинлар йўқ” News

ИНТЕРВЬЮ. Икром Алибоев: “Жанубий Кореяда осон ўйинлар йўқ”

Моҳир ярим ҳимоячи Икром Алибоевнинг Жанубий Корея чемпионатида тўп тепаётганига бир йил бўлди.

Хабарингиз бор, Алибоев пойтахт клуби “Сеул” аъзоси ҳисобланади. Бу йил Кей лига 29 февралдан бошланиши лозим эди, бироқ коронавирус сабаб ўйинлар қолдирилди. Натижада Алибоев дам олиб кетиш мақсадида Тошкентга келди. Шунингдек, ўз формасини ушлаб туриш учун “Локомотив” билан машғулот ўтказди. Биз эса пайтдан фойдаланиб ундан интервью олдик. 


- Кореядаги фаолият қандай кетяпти? 

- Ҳаммаси яхши. Ажойиб деса ҳам бўлади. У ёқда шароит, футболчиларга эътибор зўр. Ўтган йил Корея чемпионатида 38 ўйиндан 35тасида майдонга тушдим. Учта ўйиндан бирини жароҳат ва яна иккитасини сариқ карточкалар туфайли ўтказиб юбордим. Мураббийлар ва мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қилдим ва қайсидир маънода бунга эришдим. Ҳозирча коронавирус туфайли янги мавсумга старт берилгани йўқ. Фақат Осиё чемпионлар лигасида иккита ўйин ўтказиб, ҳар иккисида майдонга тушдим.


- Ўтган йил “Сеул” Кей лигада 3-ўринни эгаллади. Бу клуб раҳбариятини қанчалик қониқтирди? 

- Жамоа ундан олдинги йил 11-ўринни олиб плей-оффда иштирок этиш орқали кучлилар орасида ўрнини сақлаб қолганди. Янги чемпионат олдидан бир нечта ўзгаришлар рўй берди. Мураббий алмашди, маҳаллий футболчилар ва легионерлар қўшиб олинди, шунга яраша мақсад ҳам жиддий кўриниш олди. 

11-ўринни олган жамоанинг ўтган йил 3-ўринни қўлга киритиши албатта ижобий кўрсаткич. Бундан раҳбарият ҳам, футболчилар ҳам, жамоамиз мухлислари ҳам хурсанд бўлишди. Мураббийимиз жуда қаттиққўл ва талабчан бўлиб, бронза медалларга эга чиқишда унинг ҳиссаси катта. Бизга раҳбарият томонидан олтиликка кириш вазифаси қўйилганди.

 

- Янги мавсум 29 февралдан бошланиши керак эди, лекин вирусни деб ўйинлар ўтказилмаётганидан хабаримиз бор. Умуман коронавирус кореяликларга қандай таъсир қилди? Одамлар ваҳимага тушганми? 

- Биз яшаётган жойда ҳеч ким ваҳима қилгани йўқ. Касаллик тарқалиши тўлиқ Сеулга етиб келмади. Фақат бошқа шаҳарда кенг тарқаляпти. Адашмасам, бир ҳафта ичида коронавирус юқтириб олганлар 1000тадан ошди, бошида эса 30 киши эди. Лекин мен коронавирус ваҳима қиладиган нарса деб ўйламайман. Ҳамма ўз гигиенаси ва саломатлигига қараб юрса бу касаллик юқмайди. 


- Чемпионат қолдирилганидан сўнг мураббий нима деди? 

- Ҳеч ким машғулотларни бекор қилгани йўқ. Биз ишлашда давом этдик. Фақат мен анчадан бери уйда бўлмаганим учун бир неча кунга рухсат беришларини сўрадим. Клуб раҳбарияти беш кунга рухсат берди. Тошкентга келганим билан у ёқда ҳар кунлик машғулотлар давом этяпти. 


- Кей лига қачон бошланиши ҳақида гап-сўз борми? 

- Дастлаб март ўрталарида дейишди. Лекин кундан кунга коронавирус хавфи ошиб бормоқда ва март ўртасида ҳам бошланмаса керак. Ҳозирча чемпионат номаълум муддатга қолдирилган.

 

- Хитойда Суперлига май ойида старт олади дейишяпти. Жанубий Кореяда ҳам шундай бўлиши мумкинми? 

- Мумкин. Агар чўзиладиган бўлса, Кей лига форматига ўзгартириш киритилади дейишяпти. Кей лигада 12 жамоа кураш олиб боради. Жамоалар икки давра ўйнаб бўлгач, учинчи давра ҳам ўтказилади ва шундан сўнг клублар иккита олтиталикка бўлиниб, мусобақанинг плей офф босқичини ўтказишади. Шунда жамоалар ўзаро уч мартадан ўйнайди. Лекин чемпионат чўзиладиган бўлса, фақат икки даврали бўлади дейишяпти.


- Сиз учун мусобақа формати қизиқми? 

- Мен учун жуда қизиқ. Масалан, 6-ўриндаги жамоа ҳам кучли учликка кириб олиш учун қулай имкониятга эга бўлади. Бу ўринда юқори ўриндаги жамоа айтайлик, иккита баҳсда ютқазиб пастга тушиб кетиши мумкин. Бу формат ҳушёрликни йўқотишга асло йўл қўймайди. Тўғриси, 35та ўйинда майдонга тушиб бирорта осон беллашув ўтказмадим. Ҳаммаси ўзига яраша қийин кечди. 


- Биз ҳам шунга ўхшаш форматда чемпионатни ўтказиб кўрдик. “Олтин очколар” дейилди, лекин негадир бу баъзи мухлисларга ёқмади. 

- Ёқмаганининг сабаби кучли олтиликка кириб олганлар жамоаларнинг аксари курашмай қўйди. Фақат чемпионлик учун икки-уч жамоа ҳаракат қилди, холос. Қолганлар чемпионатни шунчаки тугатиб қўйишди. Лекин Жанубий Кореяда “олтин очколар йўқ”. Очколар доим сақланиб қолади ва шунинг эвазига ўйинлар қизиқ ўтади.

 

- Сеулга биринчи борган пайтингиз таассурот ўзгача бўлганми? 

- Албатта. Бошқа давлат, бошқа шаҳар, бошқача одамлар. Футболга эътибор ҳам ўзгача, ўзбек футболидан анча фарқ қилади. Уларда кўпроқ югуриш керак бўларкан. Шунингдек, жисмоний ҳолатда ҳам гап кўп. Тўпсиз ҳаракат ва тўпсиз югуриш жуда қадрланади. 


- Кей лигани бизнинг чемпионат билан солиштирганда фарқ каттами? 

- Ташкилий ишлар, майдонлар ҳолати бўйича улар бирмунча олдинда. Бизда ҳам стадионларга катта эътибор бериляпти. Лекин уларнинг футболи жудаям ўсиб кетган деб ўйламайман. Бизнинг футболчилар ақллироқ, техника томонлама ҳам ортда қолмаймиз. Фақат физика томонлама улар кўп югуради. Бошқа устун жиҳати йўқ. 


- Жанубий Корея нима учун ҳар доим жаҳон чемпионатига чиқади деган саволга уларнинг чемпионати жавоб берадими? 

- Ҳа, чемпионат даражаси бу саволга жавоб бера олади. Айтиб ўтганимдек, у ерда оддий ўйин кўрмадим. Ҳеч қайси ғалаба осонлик билан қўлга киритилди дея олмайман. Биринчи ўриндаги жамоа билан охиргиси ўртасидаги баҳс ҳам анча шиддатли кечади. Шунинг эвазига футболчилар ўйиндан ўйинга ўсиб боради.

 

- Кореялик мухлислар ҳақида фикрингиз? 

- У ерда ҳар бир жамоанинг мухлислар клуби бор. Ишқибозлар сафар ўйинларига доим боришади. Уларга алоҳида сектор ажратилади. Стадионларга мухлислар ташрифи кўп, ўйингоҳлар деярли тўлади. У ерда энг ашаддий ишқибозлар дарвоза ортидаги трибунадан жой олади.

 

- Мухлисларнинг ўзини тутиши қанақа? Тортишув ва жанжаллар бўлиб турадими? 

- Йўқ. Улар доим ўз жамоаларини қўллаб туради. Футболчилар бир-бирига нисбатан ҳурматда бўлади ва қўпол ўйинларни кўрмайсиз. Жанубий Кореяда эътибор фақат футбол ўйнашга қаратилган. Ҳакам қоида бузилганини билдирувчи ҳуштак чалдими, унга эътироз йўқ. Бундан ташқари икки йилдан бери VAR тизими ишлаб келяпти ва камералар ҳар бир ҳаракатингизни кузатиб боради. 


- Биламизки, сиз характер жиҳатдан қизиққон ва ўйинга киришиб кетувчансиз. Характер панд берган ҳолат бўлдими? 

- Ҳа, панд берди. Битта ўйинда қизил карточка олдим. Натижада кейинги учрашувни ўтказиб юбордим. Клуб эса моддий жарима қўллади.  


- Жамоа мағлуб бўлса мухлислар ҳақорат қиладими? 

- Йўқ, бунақа ҳолатни умуман кўрмадим. Биз ютқазган ўйинлардан кейин ишқибозлар қарсак чалиб кузатиб қўйишди. Айтдим-ку, у ерда футболни жуда севишади ва футболчиларни ҳам қадрлайдилар. Натижа қандай бўлмасин, ҳар бир ўйиндан кейин мухлислар жамоага миннатдорчилик билдиради.

 

- Дербилар ҳақида гапириб берсангиз? 

- “Сеул”нинг энг ашаддий рақиби “Сувон Самсунг” бўлиб, ўзаро қарама-қаршиликлар ниҳоятда шиддатли кечади. Бу ўйинни бемалол “Реал” - “Барса” тўқнашувига қиёслаш мумкин. Бу икки жамоа ўйнаганда учрашув номи Супер Матч деб аталади. Уларга қарши уч марта майдонга тушсак, учта Супер Матч ўйнаймиз. Плей-офф босқичида яна бирга тушиб қолсак, Супер Матчлар тўрттага етади. Дербини ёритиш учун кўплаб ОАВ вакиллари келади. Ўйинга эътибор ҳар доимгидан юқори бўлади. Лекин шундай учрашувларда ҳам мухлислар ўзини яхши тутади.

 

- Ўтган йил “Сувон”га қарши баҳслар қандай якун топди? 

- Қизил карточка туфайли биринчи ўйинни ўтказиб юбордим. Дастлабки беллашувни рақиб майдонида ўтказдик ва мен Супер Матчни томошабинлар орасида кузатдим. Дастлабки ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Аввалига рақиб жамоа ҳисобни очди. Кейин баҳс охирида пенальти белгиланди, бироқ пенальтидан гол ура олмадик. Иккинчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда жарима тўпи белгиланди. 

Жамоадошларим жаримани тўғри амалга оширмай тўпни бир-бирларига оширган ҳолда жарима майдончаси ичига кириб боришди. Бу ерда яна қоида бузилди ва ҳакам яна пенальти белгилади. Кейин эса гол уриб ҳисобни 1:1 қилдик. Иккинчи баҳсда 4:2 ҳисобида зафар қучдик. Ўша учрашув “Сеул” таркибидаги энг яхши ўйинларимдан бири бўлди. Икки бор голли тўп узатдим. Учинчи учрашув яна уларнинг майдонида кечиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозондик.

 

- Сеулга биринчи борганда қандай қийинчиликларга дуч келгандингиз ва ҳозир қайсилари ортда қолди? 

- Асосан иккита муаммога дуч келдим: тил ва овқатланиш. Жанубий Кореяда инглиз тили кўп ишлатилмайди, уларда иккинчи тил йўқ ҳисоби. Овқатлари ҳам бошқача. Ишонасизми, ҳозиргача ея олмайман. Шу боис уйда ўзимизнинг миллий таомларни пиширамиз.

 

- Уйда ким овқат қилади? 

- Ўтган йил бир танишимни ўзим билан олиб кетгандим. У киши корейсчани билгани учун тил томонлама ёрдам берди, ҳам уйда таом тайёрлади. Натижада қийналмадим. Жамоага киришиб кетиш борасида ҳам қийинчилик кўрмадим. Ҳа, яна бир қийин томони футболчиларнинг исмини ўрганишга кетди. Чунки кўпчилигининг оти бир-бирига ўхшаш.

 

- “Сеул” базасида футболчилар учун таом тайёрланса керак? 

- Йўқ. Икки маҳал машғулот ўтказсак ҳам базада овқат қилишмайди. Ҳамма уйидан овқатланиб келади. Базамиз икки қаватли бўлиб, биринчи қаватда иккита ечиниш хонаси, тренажёр зали, тиббий хона ва ташқарида учта майдон бор. Битта майдонда ўринбосарлар шуғулланса, иккитасида асосий таркиб машғулот ўтказади. Бундан ташқари битта сунъий майдон ҳам бор. Иккинчи қаватда эса мураббийлар хонаси, футболчиларга дам олиш хоналари ва кофе-чой ичиш учун жой мавжуд.


- Клуб базаси стадиондан узоқми? 

- Анча узоқ. Ўйиндан бир кун олдин машғулот ўтказиб бўлгач, ҳаммамиз меҳмонхонага йиғиламиз. Ўйин бўладиган стадионга фақат ўйин куни борамиз. Осиё чемпионлар лигаси ўйинидан бир кун олдин расмий машғулот ўтказгандик. Ички чемпионат баҳсларига доим базада тайёргарлик кўрамиз. 


- Клуб сизга қандай шароит яратиб берган? 

- Сеулда тирбандлик ниҳоятда юқори. Шаҳар кўчаларида машинада деряли юриб бўлмайди. Сеулга яқин жойда Генгидо деган туман бор. Бу худди ўзимизнинг Қибрайга ўхшайди. Агар тирбандллик бўлмаса 15 дақиқада шаҳарга етиб олиш мумкин, йўқса бир соат йўлга кетиб қолади. Машғулот базамиз Генгидода жойлашгани учун мен базага яқинроқ жойдан уй танладим. 

Чунки ҳар куни шаҳардан келиб кетишнинг ўзи эмас. Ҳозир уйимдан бемалол базага 5 дақиқада етиб бораман. Бу эса мен учун жуда қулай. Клуб енгил машина билан ҳам таъминлаган. “Хюндай” русумли автомобилдан фойдаланаман. Қизиқ томони, ўзимизда ҳайдовчилик гувоҳномаси олгандим-у, лекин ҳеч машина ҳайдамаганман. Машина ҳайдашни Кореяга бориб ўргандим.


- Тил бўйича муаммо ҳал бўлдими? 

- Энди барибир корейс тилини ўрганишга ҳаракат қиляпман. Инглизчани озми-кўпми биламан. Ўтган йил уч марта матбуот анжуманига кирган бўлсам, инглиз тилида ўз фикримни тушунтирдим. 


Х.Холиқов суҳбатлашди. 

(Давомини кутинг...)

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика