Latest news

19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  4 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  13 19:15Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" финал йўлланмаси учун "Сўғдиёна" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  26 19:13Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" (матнли трансляция)  0 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  1 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  7 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  24 18:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" (онлайн ҳисоб)  27 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  5 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  15 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  3 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  6

Интервью. Игорь Голбан: “Қўқонлик мухлислар қаршисида ўйнаш ёқимли” News

Интервью. Игорь Голбан: “Қўқонлик мухлислар қаршисида ўйнаш ёқимли”

«Қўқон-1912» жамоасининг россиялик ҳимоячиси Игорь Голбан клуб матбуот хизматига интервью берди.
- Игорь «Динамо» устидан қозонилган ғалаба билан табриклаймиз.
- Раҳмат. Ниҳоят мухлисларимизга қувонч улашганимиздан хурсандман.

- Футболга қандай кириб келганингиз барчага қизиқ?
- Мени дадам 6 ешлигимда теннисга олиб борган эди, бир йил шуғулландим ва менга унчалик ёқмаган. Дадамга футболчи бўламан деганман ва 7 ёшимдан бошлаб футбол билан шуғулланганман.

- Дастлабки жамоангиз қайси бўлган?
-16 ёшимда Сочи шаҳрининг «Сочи-04» жамоаси билан биринчи шартномамни имзолаганман. Бир йил ўринбосарлар таркибида ўйнаб иккинчи йилдан асосий таркибга кирганман.

- Мана энди Ўзбекистондасиз, олдин ҳам юртимизга келганмисиз?
- Биринчи марта келишим. Ўзбекистон менга жуда ёкди. Чиройли шаҳарлари, табиати ва меҳмондўст инсонлари бор. Қўқон ҳақида гапирсам бу шаҳар тарихий шаҳар экан. Эшитишимча бундан 2 йил олдинги Қўқон бошқача бўлган экан. Ҳозир эса замонавий ва чиройли шаҳарга айланган.

- Қандай қилиб Қўқонга келиб қолдингиз?
- Дастлаб Тошкентнинг «Локомотив» жамоасига таклиф қилишган эди, кўрикдан сўнг маълум сабабларга кўра улар билан шартнома имзоламадик. Шу вақтда қўқонликлар таклиф билан чиқишди ва мана Қўқондаман.

- Жамоа биринчи даврада унчалик яхши натижаларни кўрсата олмаганига нима сабаб деб ўйлайсиз?
- Албатта биз 1-даврада мухлисларимизни натижаларимиз билан хурсанд қила олмадик. Сабаби жамоамизда  деярли янги футболчилар, бир-бирларини тушуниб яхлит бир жамоа бўлишимиз учун маълум вақт керак бўлди. Биз ўйинларда ҳисобда ютқазган бўлсакда ўйин борасида ҳеч қайси жамоага ютқазмадик деб ўйлайман. Вақт ўтиши билан мана ўйинимиз шаклланиб секин-аста натижалар ҳам бошланди. «Пахтакор»дан очко олдик, «Динамо»ни ютдик. Ўйламанки бундан буёғига чиройли ўйин ва натижаларимиз билан мухлисларимизни хурсанд қиламиз.

 - Игорь «Динамо» билан ўйинда ғалаб қилинди, лекин ўйин темпи у қадар юқори бўлмади.
- Гапингизга қўшиламан. Биласизми шу куни самарқандликлар жудаям ёпиқ ўйин таклиф қилишди. Ўзлари ҳам ўйнашмади бизни ҳам ҳимояга етиб олиб қийнашди. Шунинг учун ўйин секинга ўхшаб туюлди. Шу куни ҳаво хам жуда иссиқ бўлди, майдонда нафас олиш қийин бўлди. Ўйиннинг охирига бориб рақибларимиз чарчаб қолишди ва биз 2та кетма-кет гол урдик.

- Эндиги рақибларимизнинг номлари анча жарангдор «Пахтакор», «Насаф», «Олмалиқ»…
- Биласизми менга шундай рақиблар билан ўйнаш ёқади, сабаби сен ўзингни нималарга қодирлигингни, аслида қандай даражадаги футболчи эканлигингни ва бу ерга бекорга келмаганингни исботлашга имкон бўлади. Биз албатта ҳар қандай жамоага қарши курашамиз, шунчаки ҳеч кимга осонликча очко бермаймиз.

- Жамоада ким билан яқинроқсиз?
- Ҳамма билан. Бизда ҳамма йигитлар яхши, душманлар йўқ (кулади). Албатта Аргун билан ёшликдан бирга ўсганмиз, қалин дўстмиз. Лекин у кетди, футбол шунақа. Кўпроқ ёшлар билан Дониёр, Қувондиқ билан ҳазиллашиб турамиз. Жамоамиз аҳил хамма бир-бирини ҳурмат қилади. Мураббийлар билан ҳам ҳаммаси жойида.

- Қўқонлик мухлислар ҳақида нима дейсиз?
- Ҳамма футболчилар кўп мухлислар қаршисида ўйнашни яхши кўришади. Қўқонлик мухлисларимизга раҳмат уларни натижа билан хурсанд қила олмаган бўлсак ҳам ўйингоҳга келишди. Албатта дастлабки ўйинлардаги каби ўйингоҳ  тўлмаетган бўлса ҳам, ҳар ўйинимизда 6-7 минг мухлис  бизни ажойиб тарзда қўллаб туришибди. Кейинги ўйинларда янаям кўпроқ мухлисларни ўйингоҳга қайтарамиз деб ўйлайман. Шу фурсатдан фойдаланиб жамоамиз номидан уларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. 

- Қўқонга келганингиздан афсусда эмасмисиз?
- Аксинча бу ердалигимдан яратгандан миннатдорман. Қўқонда ҳаммаси яхши, раҳбарларимиз бизга ҳамма шароитларни яратишга ҳаракат қилишяпти. Тўғри баъзида оиламни, қизалоғимни соғиняпман. Шунинг учун сентябрь ойида терма жамоа ўйинлари сабабли чемпионатимизда бўладиган танаффус вақтида уйимга бориб келиш учун раҳбариятдан рухсат олдим.  Ўйлайманки кейинги йилда Қўқонда янада кучли жамоа бўлади.

- Агар жамоа раҳбарлари кейинги йилга янги шартнома таклиф қилишса нима дейсиз?
- Олдин таклиф қилишсин, бажонидил кўриб чиқишга тайёрман.

Бизнинг маълумот:
Игорь Валерьевич Голбан
31.07.1990 йилда Сочида туғилган.  
Бўйи 1,93см
Амплуаси: марказий Химоячи.
Россия ёшлар терма жамоасида 3та ўйинда майдонга тушган.
Ўйнаган жамоалари “Жемчужина-Сочи”, “Химки”, “Шинник”. “Локомотив” Москва.
Ҳуқуқий жиҳатдан мавсум сўнгигача «Қўқон-1912» жамоаси футболчиси.

Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика