Latest news

17:34"Байер", "Боруссия" ва "Бавария" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 17:11Суперлига. "Қўқон-1912" – "Хоразм". Таркиблар маълум  0 17:04"Сивасспор" — "Анталяьспор". Турғунбоев захирада  0 16:32"ФарДУ" — "Жайхун". Таркиблар маълум  2 15:51Факт. "Машъал" Термизда тарихий натижа қайд этиши мумкин, Қўқонга 25 йил олдинги тўқнашув қайтди  3 15:38Элит ОЧЛ. Бугун "Ал Аҳли" — "Бурирам Юнайтед" ва "Йокогама Маринос" — "Ал Насср" ўйинлари бўлиб ўтади  7 15:16"Челси" — "Эвертон". Энцо ва Палмер асосий таркибда  2 14:58Суперлига. 7-турни ўтказиб юборадиганлар  2 14:33Рафинья "Барселона" билан шартнома шартларидан норози. Бразилиялик футболчига "Ал Ҳилол" қизиқмоқда  5 14:03ФИФА "Реал" - "Барса" финали олдидан ҳакамлар нега матбуот анжуманида иштирок этганини тушунмаяпти  26 13:31"Реал" тўрт футболчиси билан хайрлашиши мумкин  19 12:54"Барселона" ўзига Германиядан марказий ҳимоячи топди  31 12:20"Манчестер Юнайтед" Коул Палмерга қизиқиш билдирмоқда  3 11:46ПСЖ Европа топ-5 лигаларида охирги бўлиб мағлуб бўлди  5 11:20Дидье Дрогба Лионель Мессига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди  22

Интервью. Элман Тагаев — "Навбаҳор" ва "Андижон"даги фаолияти, Канчелськис ва водийлик мухлислар ҳақида News

Интервью. Элман Тагаев — "Навбаҳор" ва "Андижон"даги фаолияти, Канчелськис ва водийлик мухлислар ҳақида

Ўзбекистон терма жамоаси бир неча кун олдин ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Туркманистон билан куч синашди.

Рақиб сафида ўзбек клубларида тўп тепган Арсланмирад Аманов, Элман Тагаев каби тажрибали футболчилар бор эди. Аманов билан ўтган йили CAFA мусобақаси доирасида суҳбатлашган эдик. Энди эса "Андижон" ва "Навбаҳор" жамоаларида фаолият олиб борган Элман Тагаевни интервьюга таклиф қилдик. 

— Катта футболдан олдин футзалда шуғулланганман. Анча вақт мини футболда омадимни синаб кўрганман. футзал лигасида жамоалар кўп бўларди, ҳаттоки Туркманистон футзал терма жамоасида ҳам ўйнаш насиб қилган. Мендан футзал ёки катта футбол танлашни сўрашди. Якунда катта футболга йўл олдим. Иккита фронтда тўп тепишнинг иложи йўқ эди. Футбол мен шуғулланадиган ёқимли машғулот ҳисобланарди. Бу йўл бошида пул ҳақида ўйламаганман. Мақсадим ўзимни кўрсатиш ва катта футболда ўрнимни топиш. Ҳозир эса профессионал касбим, шу орқали оиламни боқаман. У кўп топмоқда, мен кам пул оляпман деган фикр менда туғилмайди. Ҳар кимнинг ўз йўли, насибаси бор.  

— Туркманистон футболига келсак, иқтидорларимиз бор. Ёшлар етишиб чиқмоқда. Нима дейишим мумкин, бизда агентлар кам. Ўйлайманки, туркманистонлик футболчилар кучли жамоаларда ўзларини кўрсатишга қодир. Арсланмирад Аманов узоқ йиллар бу ерда ўйнади. Ўзбекистон чемпионатида яна Геворкян, Гочкулиев, Аманов каби футболчилар пайдо бўлишига ишонаман. Артур Геворкян бу - афсона. Сунъий майдонларга тўхталсам, биз бу шароитга ўрганганмиз. Албатта, буни ўз қийинчилиги бор. Айтганимдек, туркманистонлик футболчилар сунъий майдонга мослашиб бўлган. Шу боис нолишга ҳожат йўқ. 

— 2016 йил иккинчи даврада "Андижон"га келдим. Жуда яхши хотиралар қолган. Олдимизда жамоани Суперлигада олиб қолиш вазифаси қўйилганди. Эсимда, биринчи учрашувим "Пахтакор"га қарши кечган. Ўшанда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонгандик. Ғалабадан кейин мухлислар, футболчиларнинг ҳиссиётларини ифодалаб бўлмасди. Ҳамма хурсанд. Андижонда оддий одам сифатида кўчада юрсангиз ҳам таниб қолиб ҳурмат қилишади, меҳмонга чорлашарди. Умуман Андижон ҳақида фақат ижобий хотиралар қолган, ёмон нарса кўрмаганман. Тўғри, лигада қолишни уддасидан чиқмаганмиз. Бу - футбол. Жамоада барча билан дўст эдим. Алибобо Раҳматуллаев, Жавлон Гусейнов, Анвар Бердиев ва бошқалар. Рўзимбой Аҳмедов билан ҳамон гаплашиб тураман. Албатта, ҳозир ҳам Туркманистонда Ўзбекистон чемпионатини кузатиб борамиз. "Андижон"нинг бу йилги ўйинлари, натижаларини олдинга катта силжиш деб биламан. Ўйлайманки, улар шу руҳда давом этади. Водийда футболни севишади. "Навбаҳор", "Нефтчи", "Андижон" бу йил чемпионликка ҳаракат қилмоқда. Бу қувонарли ҳолат. Уларнинг иштирокидаги ҳар бир учрашувни алоҳида томоша қиламан. "Насаф"ни ҳам эътибордан четда қолдирмайман. Марказий ўйинларни ўтказиб юбормайман. Ўзбек футболи анча илгарилаб кетди дея оламан. Чемпионатга ВАР тизими кириб келди. Бу ҳали кўп лигаларда қўлланилмаган. МДҲ мамлакатлари орасида ҳеч бир чемпионатдан қолишмайди. Бир-бири билан таққосламаган бўлардим, чунки футбол ҳамма жойда озми-кўпми ривожланмоқда. 

— "Навбаҳор" алоҳида тарих. Қисқа вақт тўп тепган бўлсамда мухлислар меҳрини қозона олдим деб ўйлайман. Улардан ҳамон хатлар оламан. Ҳа, қайсидир учрашувларда захирада қолдим. Бундан хафа бўлмаганман. Андрей Канчельскис барчасини босиқлик билан тушунтирарди. Керакли вақтда чиқардим ва ёрдам беришга ҳаракат қилардим. Шундай вазият бўлдики, оилавий шароит туфайли клубдан кетишимга тўғри келди. Андрей Антанасовичга ҳолатимни айтдим. Ўзаро ҳурмат асосида хайрлашдик. "Навбаҳор" либосида майдонга тушганимда ўзимни худди Европада ўйнагандек ҳис қилардим. Стадионда жойлар қолмаган вақтда одамлар зиналарда туриб ҳам қўллаб-қувватлайди. Шунчаки сўз билан таърифлаш қийин. Масалан, мен Озарбайжонда ўйнаганман. Аммо бундай содиқ мухлисликни кўрмаганман. Ютасизми ёки ютқазасиз мухлислар далдасини ҳис қиласиз. 

— Андрей Канчельскис алоҳида шахс. Машғулотлари осон ўтганини эслолмайман. Кўпроқ кучга ва жисмоний тайёргарликка урғу беради. Шундай пайтлар бўлардики, машғулотдан кейин юргани кучимиз қолмасди. Жисмоний юкламалар кўп бериларди. Бунга кўникканмиз. Фақатгина унинг ёрдамчиси Александр Беленков билан кичик тушунмовчилик бўлган. Бунга оддий ҳолат сифатида қараганман. Жамоадагилардан Ўткир Юсупов билан бир хонада турганмиз. У менинг дўстим. Туркманистонга келганида ёки мен Тошкентга келганимда кўришамиз, дўстона муносабатлар сақланиб қолинган. Ўткир ўшанда "Навбаҳор"да қолишимни сўраганди. Аммо футболчининг тақдири шундай экан. Наманганда қанча вақт ҳаракат қилган бўлсам ҳам ўзимни яхши томонимни кўрсатишга интилганман. Мухлислар норози бўлишдими, демак хато қилдим ва ўз устимда ишлашим кераклигини билардим. Агар 5-10 йил олдин яна танлаш имкони берилса, "Навбаҳор"га ўтардим. Бу билан "Андижон"ни кучсиз деган фикрдан йироқман. Икки жамоа мухлисларини ҳурмат қиламан.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика