Latest news

03:00Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Эспаньол"га мағлуб бўлди, "Атлетико" билан орадаги фарқ — бир очко  63 01:58Назорат учрашуви. "Бунёдкор" Косово жамоасидан устун келди  0 00:45Ла Лига. "Атлетико" Мадридда "Мальорка"ни мағлуб этди. Гризманн яна гол урди  10 00:15ПСЖ йирик хисобда ғалаба қозонди, Дембеле хет-трик қилди, Рамуш эса дублга эришди.  4 23:04"Барселона" собиқ ўйинчиси Артур Ла Лигага қайтди  13 22:41Бундеслига. "Бавария" ва "Хольштейн Киель" ўртасидаги ўйинда 7та гол урилди, "Боруссия" меҳмонда "Хайденхайм"дан устун келди  15 22:08АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Борнмут"дан устун келди, "Эвертон"дан 4:0, "Саутгемптон" ва "Фулхэм"дан меҳмондаги ғалаба  12 21:36Озарбайжон чемпионати. "Сумқайит" ўз уйида "Араз" билан дуранг ўйнади, Жалолиддинов 62 дақиқа ҳаракат қилди  4 21:04"Наполи" Кварацхелиянинг ўрнини Саудия Арабистонидаги ўйинчи билан тўлдиради  2 20:37Асенсио АПЛ клубига ўтиши мумкин  1 19:57Назорат ўйини. "Нефтчи" Қозоғистон клубини таслим қилди  8 19:48Баҳодир Мирзаев: "Қуръадан кўнглимиз тўлди, буёғига амалда кўрсатиш қолди"   5 19:35АПЛ. "Ноттингем Форест" жавобсиз 7та гол урди  11 19:30Иван Бошкович: "Бизга энг қийин рақиб рўбарў келди"   14 19:25Тўртта баҳс учун таркиблар маълум бўлди  1

⚽️ Интервью. Элдор Шомуродов: "Янги мураббий қўл остидаги илк ўйинимиз бўлгани учун Швециянинг қайси таркиб билан тушиши муҳим эмас" News

⚽️ Интервью. Элдор Шомуродов: "Янги мураббий қўл остидаги илк ўйинимиз бўлгани учун Швециянинг қайси таркиб билан тушиши муҳим эмас"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Рома" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Швеция пойтахти Стокгольм шаҳрида championat.asia сайтига интервью берди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага Стокгольмдаги "Friends Arena" ўйингоҳида Швеция терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. 

Айни пайтда мамлакат пойтахтида бўлиб турган сайтимиз мухбири Толибжон Қосимов мазкур учрашув олдидан Элдор Шомуродов билан интервью уюштирди. Қуйида ушбу суҳбатнинг маълум қисмини эътиборингизга ҳавола этамиз.  Суҳбат жараёнида футболчи Сречко Катанец, Швеция билан ўйин, "Рома" ва Жозе Моуриньо ҳақидаги саволларга батафсил жавоб берди.

- Терма жамоа ихтиёрига етиб келганингизга кўп бўлгани йўқ. Шундай экан, эртанги баҳсга қай даражада тайёрсиз?

- "Рома" билан сўнгги учрашувдан сўнг икки кун дам олиш имкони ҳам бўлди. Швеция билан кечадиган учрашувга ҳар томонлама тайёрман. Ҳозирда чемпионатимиз давом этаётганлиги боис футболчилар яхши спорт формасида. Терма жамоага келганда кайфият доим юқори бўлади.

- Кўпчиликнинг эътиборини тортаётган жиҳат – Швециянинг иқлими ва ҳавосидир. Нима деб ўйлайсиз, машғулот ўтказиш, тўп тепиш учун об-ҳаво қулайми?

- Об-ҳаво ажойиб. Бу ер кўпроқ Генуянинг ҳавосига ўхшар экан. Рим бироз иссиқроқ. Футбол ўйнаш учун қулай. 

- Эртанги баҳс шахсан сиз учун қанчалик муҳим аҳамиятга эга? 

- Жуда ҳам муҳим. Янги мураббий қўл остида ўйинимизни шакллантириш учун ҳам керакли ўйин. 

- Сречко Катанецнинг бу борадаги фикри қандай? 

- Ўртоқлик учрашуви бўлгани учун ўйин томонлама ўзимизни кўрсатишимиз лозим. Чунки натижа кўпроқ расмий учрашувларда асқатади. Биринчи навбатда ўйинимизни шакллантириб олишимиз даркор. 

- Икки кундан бери машғулотларда иштирок этиб келяпсиз. Сречко Катанецнинг машғулотларида янгилик борми сиз учун? Олдинги мураббийларда йўқ жиҳатларни сездингизми?

- Энг ёмон кўрганим мураббийларни таққослаш. Лекин бошқа мураббийларга нисбатан машғулотлар интенсив ўтмоқда. 

- Сречко Катанец машғулотларда айниқса, ҳужум зонасидаги машқларда ҳар бир хатодан сўнг тўхтатиб ўзи ўргатмоқда. Олдинлари бундай услуб футзалда Хосе Мария Мендес пайтида бўларди. Сизнинг мазкур жараёнга муносабатингиз қандай?

- Футболчилар учун бу фойдали, деб биламан. Ўйинда турли вазиятлар юзага келади. Бунда қандай йўл тутиш кераклигини мураббий яхши билади. Мураббий кўпроқ тушунтирса, ўргатса, футболчининг ишончи ортади. 

- Словениялик мураббий бошчилигида терма жамоамизда қандай ўйин кўрамиз? Ҳимоявий ёки ҳужумкор?

- Ҳали тўлиқ фикр билдириш қийин. Боиси машғулотларда икки кун иштирок этдим. Бироқ кечаги машғулотларни олиб қараганда, ҳужумкор футбол кўрсатамиз. Мухлисларга Ўзбекистон ҳужумкор ўйнаса ёқади. Кучли жамоаларга қарши ҳимоявий ўйнаш керак бўлади. Ҳимоясиз футбол ўйнаш қийин. 

- Швеция бир неча кун олдин расмий ўйинда Испанияни мағлуб этди. Қайсидир маънода Ўзбекистон билан ўйинда етакчиларга дам бериши ҳам мумкин. Бу бизнинг фойдамизга ишлайдими ёки зараримизга? Маҳорати юқори бўлган футболчиларга қарши ўйнаш фойдалироқ бўлади, назаримизда...

- Янги мураббий қўл остидаги илк ўйинимиз бўлгани учун рақибнинг қандай таркиб билан майдонга тушиши муҳим эмас. Ўйлашимча, Швециянинг икки таркибида ҳам яхши савиядаги футболчилар бор. Биринчи навбатда, футболчилар мураббийнинг кўрсатмаларини тушуниб олиши зарур. Шундоқ ҳам терма жамоада кўп бўлмаймиз. Асосийси, Катанецнинг янги тактикасига кўникиб олишимиз.



Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика