Latest news

01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  2 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  58

Интервью. Эктор Купер: “Тўғрисини айтаман, мен ҳеч бир футболчи билан таниш эмасман” News

Интервью. Эктор Купер: “Тўғрисини айтаман, мен ҳеч бир футболчи билан таниш эмасман”

Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Миср термасини бошқарган аргентиналик мутахассис Эктор Купер Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан 3+1 йиллик шартномага имзо чекди.

Айни дамда миллий терма жамоамиз Купер бошчилигида Сурия ва Эрон терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этиш машғулотларни бошлаб юборишган. Биз Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер билан учрашиб терма жамоа ҳақида суҳбатлашдик.

-    Ҳозирги кунга қадар Эктор Купер бир нечта машғулот ўтказди. Дастлабки йиғинга футболчиларни жалб қилиш борасида кимлар билан маслахатлашдингиз?
-    Ҳар бир инсон биринчи маротаба янги давлатга келганда албатта унга кимдир унга ёрдам бериши керак. Чунки, бу инсон янги давлат ҳақидаги муҳит ҳақидаги тасаввурга эга бўлмайди. Футболда ҳам худди шундай. Тўғрисини айтаман, мен ҳеч бир футболчи билан таниш эмасман, ҳаттоки уларнинг исм шарифини ҳам билмайман. Таркиб тузида менга кўплаб одамлар ёрдам берди. Алоҳида бир инсонни ажратиб кўрсата олмайман. Бундан аввал ўзим суперлига ўйинларини кўриб, таҳлил қилиб чиқдим. Аввалдан ўзимга ёққан футболчиларнинг рўйхати бор эди. Шундай бўлса ҳам ўзбек футболида азалдан ишлаб келаётган мутахассислар билан маслаҳатлашган ҳолда йиғинга жалб қилинган футболчиларнинг рўйхатини тузиб чиққанмиз. Шуни айтмоқчиманки ҳозир биз шошилмаслигимиз керак. Таркибни шакллантириб олиш учун бизда етарлича вақт бор. Биздан ҳозирданоқ натижа талаб қилишмаяпти. Футболчилар билан яхшилаб танишиб уларнинг салоҳиятини кўриб олганимдан сўнг, кейинги йиғинларда таркиб шакллантириб борилади. Иккинчи йиғинда умуман бошқа футболчилар қатнашиши мумкин. Ҳозирги ҳолатда бироз сабр қилишларини сўраган бўлардим. Бу биринчи йиғин ва биринчи тузилган таркиб. Бу доимий бўлиб қолмайди. Ўз тажрибамдан келиб чиқиб шуни айтишим мумкинки, бутун дунёда ҳар доим таркибдан норози бўлган одамлар бўлади. Шу кунгача 3-4та машғулот ўтказдим. Мен сизларга аниқ бир оптимал таркибни айта олмайман. Суперлига ўйинларини, хориждаги легионер футболчиларни кузатиб бораман. Мен кўриб чиққан футболчилар менинг тактик схемамга тушадими йўқми шу томонларини кўриб чиқаман. Терма жамоада кўплаб катта ўзгаришлар бўлади. Олдин умуман терма жамоага чақирилмаган футболчиларни ҳам йиғинларга жалб қилишим мумкин. Ҳозир биринчи йиғин бўлгани сабабли кенгроқ рўйхат туздик. Биринчи йиғинга жалб қилинган футболчилардан фақат энг муносиблари олиб қолинади. Балки ушбу таркибдан 70-80 фоиз футболчига рухсат бериб юборилиши ҳам мумкин. Биз кейинроқ оптимал таркибни шакллантиришга ҳаракат қиламиз.

-    Бизда аввалдан бир ҳолат такрорланиб келинган. Мураббийлар терма жамоага асосан “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Локомотив”жамоаларидан оптимал таркибни шакллантиришган.“Навбаҳор”, “Бухоро”, “Қўқон-1912” жамоаларидан ҳам футболчиларни терма жамоа йиғинига жалб қилишга, уларни ҳам синаб кўришга ҳаракат қиласизми?
-    Яна ўша ҳолат такрорланмоқда демаган бўлардим. Чунки мен Тошкентда бўлиб турганимга бор йўғи бир ҳафта бўлди. Яна ўша тенденцияда ишлаяпман демаган бўлардим. Мисол учун Испания терма жамоасининг ўзагини “Атлетико Мадрид”, “Реал Мадрид”, “Валенсия” ва “Барселона”жамоаси ташкил этади. Терма жамоаларга ушбу жамоалар кўп футболчи етказиб беради. Бу ерда ҳам шундай ҳолат юз бермоқда. Шуни айтишим мумкинки, таркибдагибаъзи бир футболчиларни юзини ҳам таний олмайман. Ҳусниддин Ғофуров олдимга келса уни танийолмай қолишим ҳам мумкин. Шунинг учун ҳозирдан хулоса чиқариш керак эмас, деб айтган бўлардим. Бизнинг вақтимиз етарлича. Ундан унумли фойдаланамиз. Барчага бирдек ёқадиган таркиб ҳеч қачон бўлмаган. Шунга яқинроқ таркиб шакллантирамиз. “Локомотив” жамоасидан таклиф қилинган 10 нафар футболчидан бор йўғи 2 нафари қолиши мумкин. Албатта олдинда ўзгаришлар бўлади.



-    Ўтказилган машғулотлардан сўнг қандай фикрдасиз?
-    Барча футболчиларни шижоат билан ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда. Бундай ҳолат охиргача шундай бўлиб қолади, деб умид қиламан. Мен ушбу футболчиларда камтарликни кўрдим. Бу жуда ҳам муҳим жиҳат. Замонавий футболда камтарлик одатий ҳол эмас. Кўплаб футболчилар ўзларини барча нарсани биладигандектутишади. Бу ерда ундай нарса йўқ экан. Ҳозирча барчаси аъло даражада кетмоқда. Футболчиларнинг ҳолатини кейинчалик билиб оламиз.

-    Терма жамоага янги мураббий тайинланганда унга барча нарса тайёр бўлиши керак. Сиздан ҳозирча ҳеч қандай муаммо йўқми? Ўзбекистон футбол ассосиацияси сизга барча нарсаларни тайёрлаб бердими?
-    Ҳозир ҳеч нарсадан шикоят қила олмайман, барчаси жойида. Албатта, қийинчиликлар бор. Лекин мен учун ҳозир энг муҳим бўлган нарса, мен билан ишлаётган Ўзбекистон футбол ассосиацияси ходимларининг шароитларни яхшилашга ҳаракат қилаётган тайёрлиги. Ҳозир барчаси етарли дейишим мумкин. Ҳар бир инсон барибир кўпроғини хоҳлайди.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Rating: +53   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика