Latest news

21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  118 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  1 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  12 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  1 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  18 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  8 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  20 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1

Интервью. Эҳсони Паншанбе: "Бир кун келиб Ўзбекистонга яна қайтаман. Фаолиятимда ўзгариш қилишим керак эди" News

Интервью. Эҳсони Паншанбе: "Бир кун келиб Ўзбекистонга яна қайтаман. Фаолиятимда ўзгариш қилишим керак эди"

Интервью вақти!

Ёзги трансферлар ойнасида "Навбаҳор"ни тарк этган Эхсони Паншанбе эндиликда фаолиятини Эроннинг "Зоб Аҳан" жамоасида давом эттиради. Тожикистонлик ярим ҳимоячи бу борада сайтимизга фикрларини билдирди. 

- "Зоб Аҳан" таклифи ҳақида...

-  "Зоб Аҳан" бир ярим ой аввал таклиф билан чиққан эди. Якунда розилик билдирдим. Бор гап шу. 

- "Навбаҳор"ни тарк этишингиз ўйин амалиёти билан боғлиқми?

- Шундай десак тўғри бўладими. Мураббий билан гаплашдик. У барчасини тўғри тушунди. Менга ўйин амалиёти керак эди. 

- Билишимизга қараганда, сизга бир қатор ўзбек клублари аниқроғи "Нефтчи" қизиқиш билирган экан?

- "Нефтчи" ва Ўзбекистондан чорловлар бўлганди. Виталий Левченко билан ўз вақтида ишлаганман. У ажойиб мураббий. Лекин фаолиятимга ўзгартириш киритиш вақти келганди. Барибир қачондир яна Ўзбекистонга қайтаман. 

- Янги жамоангиз билан неччи йилга шартнома имзоладингиз?

- 1+1 кўринишида шартнома имзоладик. 

- Иккинчи даврада "лочинлар"нинг имкониятини қандай баҳолайсиз?

- "Навбаҳор" мавсумнинг биринчи қисмини муносиб тарзда ўзи истагандек тугатди. Иккинчи даврада кураш жуда кучли кечади. Жамоага қийин бўлиши аниқ. Лекин йигитларни нималарга қодирлигини биламан. Шуниси аниқки, Суперлигада ўткинчи ўйин бўлмайди. 

- Гарчи клубда яхши шароитлар яратилган, кучли футболчилар жалб қилинган бўлсада натижа кўнгилдагидек кечмади. Сизнингча нима етишмади?

- Аввалги йил яхши ўйин кўрсатган эдик. Иккинчи даврада дарвозамиздан кам тўп олиб чиқдик. Клубда барча шароитлар бор. Лекин ўйинда якун етмаганди. Мухлисларга фақат соғлик тилайман. Улар ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоа билан бирга. Ўзбекистондаги энг яхши мухлислар. Жамоага ишонишларини сўраб қоламан. Наманган вилояти ҳокими футболни жуда яхши кўради. У клуб учун барча ишни амалга оширмоқда. Бундай инсонлар футболда жуда кам. "Навбаҳор" чемпион бўлишини жуда истаяпти.  Шунчаки бундай жонкуяр одамни қадрлашимиз лозим.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика