Latest news

07:30U-17 Осиё кубоги. Уч нафар футболчимиз «энг яхши» совринига эга бўлди  2 07:10U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0, Фантастик ғалаба!  2 06:51Валверденинг сўнгги дақиқалардаги супер голи «Реал»га муҳим ғалабани тақдим этди  3 05:31Александр Хомяков: "ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши бизнинг зараримизга ишлагандек бўлди"  8 04:41Бундеслига. "Аугсбург" — "Айнтрахт" ўйинида дуранг, "Боруссия Дортмунд" бешта гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, "Байер" дуранг ўйнади  0 04:23А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" эса "Аталанта"га мағлуб бўлди  2 00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  3 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  9 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  2 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  9 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  18 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  1 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  12 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  753 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  2

Интервью. Дарко Маркович: "Ривалдо, Сколари? Улар мени ҳайрон қолдиришмаганди" News

Интервью. Дарко Маркович: "Ривалдо, Сколари? Улар мени ҳайрон қолдиришмаганди"

Суперлигадаги танаффусдан фойдаланиб клубларимизда тўп тепган легионерлардан бири билан суҳбатлашиш истаги туғилди.

Сербиялик футболчиларнинг шундай ажойиб хислати борки, улар доим ҳар қандай вазиятда, ҳар қандай инсон учун очиқ. Ҳаттоки сизни танимаса ҳам. 2008-2010 йилларда "Пахтакор"да тўп тепган Дарко Маркович ҳам шундайлар тоифасидан. Унга ижтимоий тармоқ орқали Ўзбекистондан эканлигимни айтишим заҳотиёқ суҳбатлашишга тушди. Мухлисларга салом йўллади. Шу аснода суҳбатимизни ҳам бошладик. 

- Айни пайтда нималар билан бандсиз?

- Авваламбор барчага алангалик салом йўлламоқчиман. Ҳозирда Черногорияда тўп тепмоқдаман. Фаолиятимни ҳали якунлаганим йўқ. Фикримча, бу тез орада юз беради. Менда УЕФАнинг Б лицензияси бор. Шундай экан бутсаларимни михга илгач мураббий сифатида ишимни давом эттираман. Келажакда ҳамма нарса бўлиши мумкин. 

- Паловни соғиндигизми?

- Албатта паловни эслайман. Жуда мазали ва бошқача таом. Бу ердагиларга палов ҳақида кўп гапириб бераман. 

- Умуман "Пахтакор" ва Ўзбекистондаги хотираларингиз нимаси билан ёдда қоларли кечган?

- "Пахтакор" - катта жамоа. Бу жамоа таркибида яхши футболчилар йиғилади. Мухлислар, Тошкентдаги инсонларнинг самимияти ёдимдан чиқмайди. 

- Қизиқ, пойтахт клубига келишингиз тарихи қандай бўлганини айта оласизми?

- Ўша пайтда мен "Зета" клуби билан Туркияда йиғинида эдим. Мазкур йиғин доирасида Бухарестнинг "Стяуа" клуби билан ўртоқлик учрашувимизни "Пахтакор" мураббийлари кузатган. Шундан кейин таклиф билан чиқишди. 

- Биздаги маълумотларга кўра, клуб сизни маълум сумма эвазига трансфер қилган...

- Очиғи билмайман. Клублар ўзаро келишгач мен ҳам ўз талабларимни айтганман. 

- Сизнинг келишингиз "Пахтакор" - "Бунёдкор" ўртасидаги Тошкент дербисининг энг авжига чиққан пайтга тўғри келганди...

- Учрашувлар ажойиб атмосферада ўтарди. Рақобат, принципиаллик ҳар жабҳада кўринган. Менимча ҳамма футболчи ҳам бундай ўйинларни яхши кўради. 

- Ривалдо сингари жаҳон юлдузига қарши ўйнаш насиб қилган. Қандайдир ҳаяжон ёки ажабланиш ҳолати рўй бермаганми?

- Бундай футболчиларга қарши тўп тепиш доим ёқимли ҳисларни берган. Лекин бу мен учун янгилик ҳисобланмасди. Боиси "Зета" сафида еврокубокларда бир қатор юлдузлар билан тўқнаш келгандим. Ривалдо, Сколари мени хайрон қолдирмаган. Ҳаммасини оддий қабул қилганман. 

- Нима деб ўйлайсиз, юқори савиядаги топ легионерлар Ўзбекистон чемпионатини нуфузини оширдими?

- Бу фикрингизга қўшиламан. Аммо легионерлардан ташқари "Пахтакор" ва "Бунёдкор"да яхши даражадаги маҳаллий йигитлар жамланганди. Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Одил Аҳмедов, Александр Гейнрих, Зайниддин Тожиев, Илҳом Суюнов, Асрор Алиқулов каби ижрочиларни ортиқча таърифлаш шарт эмас. 

- Қайси футболчидан келажакда юқори натижа кутган эдингиз?

- Футбол жамоавий спорт тури. Юқорида ҳам айтдим. Кимнидир ажратиб кўрсатиш қийин. 

- "Шерлар" либосида 100га яқин ўйинда майдонга тушгансиз. Айнан битта баҳсни айта оласизми?

- 2009 йилги Ўзбекистон кубоги финалида "Бунёдкор"ни мағлуб этиб бир йил олдинги мағлубият учун реванш олган эдик. Ундаги ҳиссиётларни сўз билан таърифлаш жуда мураккаб. 

- Статистикага кўра, 20га яқин гол урганингизни кўриш мумкин. Улар орасида энг чиройлиси қайси бўлганди?

- Билсангиз, "Нефтчи" билан ўйинлар ўзгача дерби мақомида ўтарди. Шундай учрашувларнинг бирида Зайниддин Тожиевнинг пасини голга айлантирганим эсимда ҳамон. 

- Бугунги кунда ҳам собиқ жамоангизнинг натижалари билан қизиқиб турасизми?

- Бефарқ эмасман. "Пахтакор"нинг ОЧЛ ва Ўзбекистон чемпионатидаги ўйинларини кузатиб боряпман. 

- 2008-2010 йилларда Виктор Жалилов, Миодраг Радулович, Равшан Ҳайдаров устозлигидаги жамоа. 2017-2020 йилларда Шота Арвелдазе бошчилигидаги "Пахтакор". Қайси бири сизнингча кучли?

- Ўйлаб ҳам ўтирмасдан жавоб беришим мумкин. Шубҳасиз 2008-2010 йилдаги "Пахтакор" мен учун энг кучлиси. Виктор Жалилов, Равшан Ҳайдаров қўл остида чиройли футбол кўрсатардик. Уларга сайтингиз орқали саломимни етказиб қўйинг. 

- "Пахтакор"дан кетишингизни ким истаган? Эшитишимизга қараганда Самвел Бабаян билан ўшанда низо юзага келган...

- Билмадим, буни ким истаган. Футболчилар маош олмаса ҳам ўйнарди.  Низо эса мен эмас Бабаян томондан бўлган, дея оламан. Кейинчалик ФИФАда мен ғолиб чиқиб маошларимни олдим. Балки Самвел Бабаян бу ҳақида тўлиқроқ билар. Муаммони доим икки томони бўлади. 

- Ўзингиз билан бирга ўйнаган футболчилардан иборат рамзий терма жамоангиз қандай кўриниш олган?

- Нестеров, Иванович, Исмоилов, Косорич, Радунович, Аҳмедов, Стеванович, Закарич, Кабат, Корач, Лендрич.


Обуна бўлинг: Интервьюлар олами

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика