Latest news

00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  0 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  2 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  3 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  2 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  7 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  14 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  6 22:05"Ювентус" ўз футболчисини "Борнмут"га 18 миллион еврога сотади  1 21:48"Реал" Кепа эвазига Лунинни "Челси"га қўйиб юборишга тайёр  2 21:31Гвардиола "Реал Мадрид" футболчилари "Олтин тўп"га фаворит эканлигини айтди  13 21:14Франциянинг 6 карра чемпиони профессионал клуб мақомидан маҳрум қилинди  5 20:57УEФА Евро-2024 ўйинларида мухлисларни ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлари учун етти давлатни жаримага тортди  2 20:30Назорат учрашуви. Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Суперлига клубига ютқазди  2 20:13Париж-2024. Рақиб футбол жамоаси машғулот майдонига дрон учирган мамлакат ходимлари турнирдан четлатилди  0 19:55Азмун БАА клубига ўтади  13

Интервью. Анвар Бердиев "Шўртан"нинг тайёргарлик жараёни, олдиндаги мақсад ва вазифалар, олимпия терма жамоамизнинг Испанияга қарши ўйини, фарзандларининг футболга кириб келиши ҳақида News

Интервью. Анвар Бердиев "Шўртан"нинг тайёргарлик жараёни, олдиндаги мақсад ва вазифалар, олимпия терма жамоамизнинг Испанияга қарши ўйини, фарзандларининг футболга кириб келиши ҳақида

Ғузорнинг "Шўртан" клуби айни кунларда Про лиганинг навбатдаги қисмига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Сайтимиз мухбири жамоа бош мураббийи Анвар Бердиев билан интервью ташкил қилиб, у билан машғулотлар жараёни, олдиндаги мақсад ва вазифалар, олимпия терма жамоамизнинг Испанияга қарши ўйини ва бошқа мавзуларда суҳбатлашди. Қуйида мазкур интервьюнинг тўлиқ варианти келтирилмоқда.

- Анвар ака, "Шўртан"да Про лиганинг қолган қисмига тайёргарлик жараёни қандай кетяпти?

- Жамоамиз 25 июнь куни "Қўқон-1912"га қарши ўйиндан сўнг бироз муддат ёзги таътилга чиққанди. 10 июлдан Ғузордаги қароргоҳимизда йиғилиб, Про лиганинг қолган қисмига тайёргарлик жараёнини бошладик. Биласиз, Про лига мусобақалари 4 даврали тизимда ўтказилмоқда. Клубда назарий ва амалий машғулотлар учун барча шароитлар мавжуд. Ҳозирга қадар тайёргарлик режаси асосида 3 та назорат учрашуви ўтказдик. Олдинда режалаштирилган яна 1 та ўртоқлик ўйини бор, шундан сўнг футболчиларга қисқа муддатли таътил берилади. 2 август санасидан яна машғулотларга қайтиб, Про лига учрашувларига тайёргарликни давом эттирамиз.



- Кўпчиликнинг хабари бор, "Шўртан" ўз вақтида халқаро майдонларда ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилган клуб саналади. Жамоа мавсум якунида Суперлига йўлланмасига эга чиқадиган бўлса, қўйилган талабларга тўлиқ жавоб бера оладими?

- Тўғри айтдингиз, "Шўртан" халқаро майдонлар тажрибасига эга. Биз ҳар бир учрашувда жамоа номига муносиб ўйин намойиш этишга астойдил ҳаракат қиляпмиз. Аллоҳ насиб этсин, мавсум якунида Суперлига йўлланмасини қўлга киритсак, "Шўртан"да Суперлига клублари учун қўйиладиган барча талабларга жавоб бера оладиган шароитлар бор. Бунинг учун клуб ҳомийлари ва раҳбариятга миннатдорчилик билдирган бўлардим. Шунингдек, ҳар бир учрашувда бизни қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларимизга ҳам алоҳида рахмат айтаман. Олдиндан катта гапириш йўқ, лекин зиммамиздаги вазифани бажариш учун ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз. Мавсум якуни кўрсатади, қайси жамоа Суперлигада бўлади, қайси жамоа Про лигада қолади, кўрамиз.

- Ўзбекистон - Испания учрашувини кўрган бўлсангиз, олимпиячиларимиз ўйиннинг кўп қисмида номдор Испаниядан устунроқдек ҳам кўринишди. Мана шу баҳс ва терма жамоамизни олдинда кутаётган Миср ва Доминиканга қарши учрашувлари ҳақида фикрингиз...

- Ҳақиқатан ҳам олимпия терма жамоамиз кучли Испанияга қарши муносиб ўйин намойиш этди. Минимал ҳисобда мағлуб бўлдик, бироқ шуни унутмайлик, рақибимиз жуда кучли терма жамоа эди. Шунга қарамай, терма жамоамиз йигитлари рақибларидан яхшироқ ҳам ўйин намойиш этишди. Олдинда Миср ва Доминикан терма жамоаларига қарши ўйинлар бор, олимпиячиларимиз бу икки жамоа билан ўйинда 100 фоизлик натижа қайд этиб, навбатдаги босқичга чиқишларига ишонаман. Терма жамоамизга ҳамиша омад ёр бўлсин.

- Сизнингча, олимпия терма жамоамиз мусобақанинг қайси босқичига қадар етиб бора олади?

- Олдиндан бир нарса дейиш қийин, қандай натижа бўлишини Аллоҳ билади. Биз барчамиз улар учун дуодамиз, қанча узоқроққа боришса, шунча кўп хурсанд бўламиз. Жароҳатлар бўлмасин, ҳар бир футболчимизни Аллоҳ ўзи асрасин. 


- Матбуот анжуманларида айтган фикрларингизга таянсак, рақиб жамоалар ҳақида фикр билдиришни истамайсиз. Шу боис сиздан Про лига эмас, Суперлига ҳақида сўраймиз. Мавсум якунида қайси жамоа Ўзбекистон чемпионлигини тантана қилади деб ўйлайсиз?

- Тўғри айтдингиз, рақиб жамоалар ҳақида фикр билдиришни истамайман, чунки ҳар бир жамоанинг ўз мураббийи бўлади ва биз бунга ҳурмат билан қарашимиз керак. Футбол башоратларни ёмон кўради. Шуни айта оламан, ушбу мавсумда чемпионлик учун кураш охирги турларга қадар давом этади, чунки Суперлигамиздаги интрига бу йил жуда юқори бўляпти. Кўрамиз, ҳар бир жамоага омад, мухлислари олдида юзлари ёруғ бўлсин. 

- Мухлисларга қўшимча маълумот ўрнида, ҳозир Анвар Бердиевнинг фарзандлари ҳам аста-секинлик билан катта футболга кириб келмоқда. Шу ҳақда маълумот берсангиз...

- Тўғри, ҳозирги кунда 3 нафар фарзандим футбол сир-асрорларини ўрганишмоқда. Катта ўғлим ва кичик ўғлим "Нефтчи" футбол мактабида, ўртанчаси "Одил Жуниор" академиясида шуғулланишмоқда. Пешоналарига ёзган бўлса, келажакда футболчи бўлиб етишишади. Биз бунинг учун қўлимиздан келган барча ёрдамларни аямаймиз. Аввало, яхши инсон бўлишсин, элимизга, халқимизга фойдалари тегса, биз шундан хурсанд бўламиз.


Бекзод Толибов суҳбатлашди

Rating: +2   

Comments

   
26 jul 00:55:35
El-Uzbek
Qachon Shurtan zavodiga Norchaevga o‘hshagan futboldan chiqqan haqiqiy Guzor o‘g‘lonlari kelsagina fcShurtan kuchayadi.Bo‘lmasa shunaqa ho‘ja ko‘rsinga pro ligaga yurivuradi. Qanday zo‘r jamoa ediya Shurtan. Sherali aka Avg‘onboooooog‘ qanisiz yana boshlang endi Shurtanga muhlislik qilishni
   
25 jul 20:11:06
2627
Maladsi Anvar aka sizni o'yinlarizni ko'rib katta bo'lganmiz,
Sizday yorib kiraydigan hujumchilar yo'q hozirda,
Olg'a zemlyak,olg'a KOSON O'G'LONLARI.
OLG'A QASHQADARYO
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика