Latest news

23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  0 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  1 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  1 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  9 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  2 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  8 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  6 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  40 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  8 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  1

Интервью. Андрей Шевченко: “Украина 2020 йилги Европа чемпионатига чиқмоқчи” News

Интервью. Андрей Шевченко: “Украина 2020 йилги Европа чемпионатига чиқмоқчи”

Андрей Шевченко FIFA.com сайтига берган интервьюсида миллий терма жамоани қайта қуриш, ёш ўйинчилар ва мураббийлик фаолияти ҳақида гапирди.

- Сиз FIFA Football Awards соврини сўровномасида Дешам ва Модричга овоз берган эдингиз. Иккала номзод ҳам ўз йўналишида тенгсиз деб топилди. Сиз иккаласинии ютишини қаердан билган эдингиз?
- Дешам Франция термаси билан ажойиб ишламоқда. Жаҳон чемпионлиги - бу кўп йиллик қаттиқ меҳнат самараси ҳисобланади. Бу мақтовга лойиқ муваффақиятлигини тан олиш керак. Модрич ортда қолган мавсумда “Реал” билан кучли ўйин кўрсатди. Унга қарши футболчи сифатида ўйнаганман ва мураббий бўлиб ҳам дуч қелдим. Лука ўйинни мукаммал тушунади ва вақтида керакли ўзгаришлар қила олади. ЕЧЛдаги чемпионлик ва ЖЧда финалгача етиб бориш - ажойиб натижа.
 
- Украина терма жамоаси билан 2016 йил июль ойидан бери биргасиз. Шу вақт оралиғида қандай ўзгаришлар бўлди?

- 2016  йилги Европа чемпионатидаги омадсизликдан кейин, жамоани қийин вазиятда қабул қилиб олдим. Руҳий босим, ОАВ ва бир қанча факторлар бизга қарши эди. Бу оғир шароитда терма жамоани янги усул киритиш орқали мушкул шароитдан олиб чиқиб кетишга киришдим. Тўпни назорат қилиш билан жамоа ўйини йўлга қўйилди. Бу Украина футболида янгилик эди. Тезда ёш ва тажрибали футболчилардан иборат янги кўринишдаги жамоа тузилди. Тез орада бунданда катта ўзгаришлар қилиш ниятида турибмиз.  



- Украина ЖЧ-2018га йўлланма ола билмади. Бунинг асосий сабаби нима?

- Гуруҳимизда тўртта тенг кучли рақиблар йиғилган эди: Туркия, Хорватия, Украина ва Исландия. Турнир жадвалида юқори ўрин учун охиригача курашдик. Ҳар бир учрашув биз учун муҳим эди. Имкониятлар етарли даражада бўлди. Лекин ўз маҳоратимизни кўрсата олмадик.

- Украина ёшлар терма жамоаси (U-20) кейинги йили ЖЧда иштирок этади. Нима деб ўйлайсиз, баъзи шу ёшдаги футболчилар катталар терма жамоасида сизга ёрдам бера олишадими?

- Албатта ёшларни доим кузатиб борамиз. Буни терма жамоада 20га яқин футболчи дебют қилганидан билиб олса бўлади. Келгуси 1-2 йил ичида ушбу ёш тоифасидаги футболчилар терма жамоага номзод бўлади. Жамоа келажаги ёшларга боғлиқ бўлгани учун улардан кўп нарса кутаман ва муносиб ўйинчиларни термага таклиф этамиз.

- Украина ФИФА Рейтингида 6 ўрин юқорилади ва 29-поғонага чиқиб олди. Келажакда терма жамоа қандай натижа қайд этади?

- Асосий вазифамиз Миллатлар Лигасида муносиб қатнашиш ва 2020 йилги Европа чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритиш. Эътиборни асосан шуларга қаратаяпмиз.



- УЕФА Миллатлар Лигаси дастлабки икки ўйинида ғалаба қозондингиз. Натижадан қониқдингизми? Умуман бунданда яхши ўсишга эриша оласизми?

- Икккала тўқнашув ҳам муросасиз кечди. Рақибларни яхши билардик. Улар ҳам бизни ўрганиб чиқишганди. Чехия ва Словакия ўйин услублари бир-бирига ўхшаш. Бошланишида икки ғалаба - жуда ажойиб натижа. Бироқ, жамоа ўйинидаги стабилликни йўлга қўйиб олишимиз учун кўп ишлашимиз талаб этилади.

- Жамоа таркиби жуда ёш ва иқтидорли. Авлодлар алмашинуви сизга қандай қийинчилик туғдирди?

- Ҳали бу жараён давом этмоқда. Келажак ёшларники. Мураббийлар учун муҳими, ишлаш учун кимдир бўлиши керак. Кўплаб маҳоратли ёш ўйинчиларимиз бор. Уларнинг салоҳияти юқори. Бизниг вазифа - мазкур футболчиларни кашф этиш.

- Келажакда клубда ҳам мураббийлик фаолиятини давом эттириш режаларингиз борми?

- Айни пайтда, барча ўй-хаёлларим Украина миллий терма жамоасига қаратилган. Мураббий сифатида фаолиятимни бошлаганимга кўп бўлмади. Келажакда бизни нима кутаётганлигини вақт кўрсатади.

ФИФА расмий сайтидан Нодир Абдурасулов таржимаси

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика