Latest news

14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  0 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  8 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  0 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  8 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  15 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  25 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15

Интервью. Али Мабҳут: "Ҳужумчи сабрли бўлиши керак" News

Интервью. Али Мабҳут: "Ҳужумчи сабрли бўлиши керак"

Сабр-қаноат яхшиликка етаклайди. БАА термаси аъзоси Али Мабҳут ушбу ақидага амал қиладиганлар тоифасидан.

26 ёшли форвард нафақат ўз мамлакати, балки Осиёнинг энг кучли тўпурарларидан бирига айланиб улгурган. FIFA.com сайти ушбу футболчи ҳақида маълумотлар бериш асносида ундан интервью олди.

Мабҳут 1990 йили Абу-Дабида туғилган. Ушбу воқеадан тўрт ой ўтиб, БАА термаси илк марта (ҳозирча ягона) жаҳон чемпионатида иштирок этди. Али 19 ёшида амирликларнинг «Ал-Жазира» клубида дебютини ўтказди. Дарҳол ишга киришган вундеркинд ўзидан ёрқин таассурот қолдириб, тез орада ёшлар термаси (U-20) таркибида Мисрда ўтказилган мундиалга йўл олди.

Мазкур турнирдан сўнг Мабҳутнинг халқаро ареналардаги иштироки давом этди: 2012 йили Олимпиадада қатнашган бўлса, орадан бир йил ўтиб, бош жамоада ҳам ўзининг ёрқин ўйинларини намойиш эта бошлади.

«Миллий терма таркибидан жой олганимдан жуда фахрланаман, - дейди ҳужумчи FIFA.com сайтига берган интервьюсида. - Шунинг баробарида бу зиммамга улкан масъулият юклайди. Ишончни оқлаш, кучлилар қаторида ўйнашга муносиб эканимни исботлашга тўғри келади».

2012 йилдан бошлаб, Форз кўрфази кубогида қатнашган қаҳрамонимиз 2013 йили рақиблар дарвозасини икки марта ишғол қилган бўлса, 2014 йили ушбу турнирда 5та гол уриб, тўпурарликни қўлга киритди. Шунингдек, Осиё кубоги-2015да ҳам голеадорлик хусусиятларини намойиш этди.

«Ҳар бир футболчи ўз олдига мақсад қўйиб, уни амалга ошириш учун ҳар қандай синовга тайёр туриши лозим. Айнан шу нарса сўнгги йилларда ўсишга эришишимга туртки вазифасини ўтади».

Айтиш жоизки, Австралияда ўтказилган Осиё кубоги-2015 мусобақасида Мабҳут турнир тарихидаги энг тезкор гол муаллифига айланди: гуруҳ босқичидан ўрин олган баҳсда Баҳрайн дарвозасини ишғол қилиш учун 14 сония кифоя қилди ва Гиннесснинг рекордлар китобидан ўрин эгаллади.

«Ушбу натижадан жуда қувондим, у менга руҳий қувват бағишлади. Исмим ва мамлакатимиз номи Гиннесснинг рекордлар китобидан ўрин эгаллашини хаёлимга келтирмагандим. Келгусида бундан ҳам юқорироқ кўрсаткичларга эришишдан умидворман».



ЖЧ-2018 саралашининг учинчи раундида БАА термаси Япония, Австралия, Саудия Арабистони, Таиланд ва Ироқ жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин эгаллади. Рақиблар анча жиддий бўлишига қарамай, Мабҳут жамоадошлари омадли старт олишди: сафарда Осиё гранди - Япония термаси мағлубиятга учратилди.

«Кунчиқар юрт»даги ғалабадан ҳар қанча фахрлансак арзийди, - дейди Али. - Мундиалда иштирок этишни хоҳласангиз, ҳар қандай жамоани таслим этишга қодир бўлишингиз, ўзингизга ишонишингиз даркор. Кейинги турда Австралия термасига имкониятни бой бердик, аммо ёмон ўйнамадик. Ушбу мағлубият ҳеч нимани англатмайди, ҳали ҳаммаси олдинда. Япония жамоасидан уч очко олишимиз биздаги қатъиятни оширди».

Учинчи ўйинда БАА термаси таиландликларни мағлубиятга учратди - 3:1. Ушбу баҳсда Мабҳут ўз ҳисобига иккита гол ёзиб, йил бошидан буён ўзини таъқиб этиб келаётган нурсизликка якун ясади.

«Ҳужумчи бир вақтнинг ўзида ҳам қатъиятли, ҳам сабрли бўлиши лозим. У ўз мақсадини аниқлаб олиб, уни амалга оширишга ишониши даркор. Кейинги ўйинларда ҳам рақиблар дарвозасини ишғол қилишдан умидворман, ўзимга ишончим юқори».

Шунингдек, Мабҳут Саудия Арабистонида бўлиб ўтган навбатдаги ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Чунки мазкур баҳсдаги ижобий натижа БАА термасининг жаҳон ареналаридаги иштирок сари яна бир қадам ташлашини англатарди. Қаҳрамонимиз эса 2009 йилги ёшлар ўртасидаги мундиалда бундай тажрибага эга бўлиб улгурган.

«Жаҳон чемпионатида қатнашиш - ҳар бир футболчининг орзуси, - дейди у. - Айрим жамоадошларим қатори мен ҳам ЖЧ(U-20)да иштирок этганман - у ердаги муҳит ажойиб эди. Катталар ўртасидаги мундиал бундан ҳам ёрқинроқ таассурот қолдириши мумкинлигини фақат тасаввур қилишим мумкин, холос. Термамизнинг ҳар бир вакили БААни тўрт йилликнинг энг муҳим мусобақаси сари етаклашга тайёр».

Ушбу мақсадга етиш учун Мабҳутдан захирасидаги сабр-қаноатнинг қолган қисмини ҳам қўллаш талаб этилади. Шу тариқа, амирликлар миллий жамоасига ишқибозлик қиладиганлар қалбига қувонч бахш этиши мумкин.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика