“Интер”нинг кучайишига ёрдам берадиган 6 трансфер
04 jun 2019 16:00
News
“Интер”нинг кучайишига ёрдам берадиган 6 трансфер
Мана ёз ҳам келди. Кўплаб Европа грандлари жиддий харидларга қўл уриш пайида турибди. Баъзилари эса клубига машҳур "юлдуз"ларни таклиф қилишга ҳам улгурди. “Интер” – дунёнинг энг эътиборга лойиқ клубларидан бири. У ҳозирда таркибини кучайтиришга муҳтож бўлиб турибди. Эҳтимол, клуб янги бош мураббийи Антонио Конте ёзда “нерадзурри” сафига келиб қўшиладан ўйинчилар рўйхатини тузиб чиққандир. Бугун Милан клубига учун идеал бўлган номзодлар билан танишиб чиқамиз.
Алексис Санчес
Муваффақиятсиз ўтган икки мавсум Санчеснинг фаолияти охирлаб қолган деган тўхтамга келишга мажбур қилмоқда. Аммо чилилик янги мамлакатда ўзига бўлган ишончни қайтара олишига кичик бўлса-да, умид бор.
“Юнайтед” Санчесни жуда катта суммага харид қилганида, АПЛ тарихидаги энг омадсиз трансферлардан бирини амалга оширган эди. Хўш, энди кимдир унга иккинчи бор имкон беришга журъат қила олармикан? Йўқ. Шу сабабли, ундан қутилиш учун ягона имкон — уни икки йиллик ижара ҳуқуқлари асосида “Интер”га бериш.
Хуан Мата
У футболдаги энг ёқимтой инсон бўлса керак. Мата майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам жуда кўплаб фойдали ишлар қилган. Унинг “Юнайтед”даги фаолияти ўз ниҳоясига етган кўринади. 31 ёшли футболчи янги шартнома имзолашга ҳаракат қилаётгани йўқ.
Ўзи у билан шартнома имзолагандан бир маъно бормикан? Ким билсин?! У энди футбол элитаси вакили эмас, лекин “Интер” ҳам “Реал” эмас-да... Италияликлар Матега бир неча йиллик шартнома таклиф қилишлари мумкин.
Жером ва Кевин-Принс Боатенглар
“Интер”нинг юқоридаги раҳбарлари икки трансфер — Жером ва Кевин-Принс Боатенгларни клубга олиб келишга умид қилишмоқда. Биттасини сотиб олсанг, иккинчиси текин деганларидек, улар биргаликда шу жамоага келишлари мумкин. Кафолатланган муваффақият.
Аммо ҳаммаси ҳам биз айтганчалик осон эмас. Уларнинг нимага эришишини олдиндан айтиш қийин. Кевин-Принс Боатенг Италиянинг “Милан” клуби сафида ўйнаб кўрган. Шу сабабли, унда адаптация жараёни бўйича муаммолар бўлмаса керак. Қолаверса, ёмон ўйинчи эмас. Ахир “Барселона”да фаолият юритади-ку?! Унинг укаси ҳам иқтидорли ўйинчи, лекин у ҳақида олдиндан бир нима дейиш қийин.
Виллиан
Кўпчилик жамоалар уни ўз сафига олишни истайди. Лекин бугунги кунда у “Челси”нинг асосий таркиб ўйинчиси эмас. Шундай экан, “Интер”га боришнинг айни вақти. Италияликлар 32 ёшли ярим ҳимоячи учун яхшигина сумма таклиф қилишган. Футболчи бундан фақат хурсанд бўлса ажабмас.
Гарет Бэйл
У ЕЧЛда додимизни бериб, Майконнинг фаолиятига "нуқта қўйгани" ёдингиздами?
Европанинг ҳар бир клуби, “Реал” ва “Барса”дан ташқари, Бэйлни олишни истайди. Бироқ битта муаммо – ҳеч ким бунга ўзида журъат топа олмаяпти. Унинг "Қироллик клуби" яна 3 йиллик шартномаси бор. “Реал” эса уэльсликни осонликча қўйиб юбориш ниятида эмас. Аммо икки йиллик ижара мобайнида ҳафтасига 350 минг фунт тўлпб, уни ўз сафига қўшиб олишлари мумкин. Бу ҳам яхши вариант.
Филиппе Коутиньо
Баъзи сабабларга кўра, "Интер" мухлислари севимли клублари футболчиларнинг фаолиятини "қайтадан бошлашга" кўмаклаша олади деб ҳисоблашади. Лекин Коутиньо билан бунинг буткул акси бўлган эди. У ерда бразилиялик ўйинларни асосан четдан кузатиб ўтирди. Кейин эса “Ливерпуль” пайдо бўлиб, уни ҳақиқий юлдузга айлантириб юборди.
Бугунги кунда кўпчилик у ҳақида яна салбий фикрлар билдирмоқда, айниқса “Барселона” мухлислари! Катта эҳтимол билан уни яқин кунларда ижарага бериб юборишса керак. Балки у ўша таниш шаҳрига қайтар?!
Нозима Зарипова таржимаси
Comments