“Интер” ва “Рома”нинг собиқ устози Эрон терма жамоасини бошқариши мумкин
29 apr 2020 22:00
News
“Интер” ва “Рома”нинг собиқ устози Эрон терма жамоасини бошқариши мумкин
Италиялик 44 ёшли мутахассис Андреа Страмаччони Эрон терма жамоси бош мураббийи бўлиш эҳтимоли мавжуд, дея хабар қилади Жанлука Ди Марцио.
Манбага кўра, италиялик мутахассис ҳозирда Эрон футбол федерацияси билан музокаралар олиб бормоқда. У хорватиялик мураббий Драган Скочичнинг ўрнини эгаллаши мумкин. Шунингдек, ушбу лавозимга Албания миллий жамоаси собиқ устози Жанни де Бьязи ҳам даъвогар бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Страмаччонининг сўнгги иш жойи Эроннинг “Истиқлол” (2019) жамоаси бўлган. У клубда атиги 2 ой ишлади ва молиявий муаммолар туфайли у ерни тарк этган эди.
Эрон ЖЧ-2022 саралаши 2-раундининг “C” гуруҳида 6 очко билан 3-ўринда бормоқда.

Link :
Source : Sky Italia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Comments