Latest news

08:06Суперлигада ўйнашга даъвогар «Хоразм»га «Локомотив» футболчиси ўтишга яқин  0 07:42А Серия. «Интер»да ғалаба, «Фиорентина» мағлуб бўлди  0 01:47МЮ босслари Рэшфордни таркибдан чиқариб юборган Аморимга босим ўтказишадми?  7 00:57"Арсенал"дагилар ҳавотирда  1 00:18"Интер" - "Комо". Таркиблар билан танишинг  0 00:01Зидан фақат иккита жамоани бошқариши мумкин  6 23:31ОКМК Дубайда Россиянинг икки клуби билан ўйнайди  0 22:43Роналду: "Қайси биринг Мессини мендан кучлироқ дединг?"  13 22:23Тозалик инспекторлари МЮ стадиони баҳосини 4дан 2га туширди. Нега?  4 21:18Расман: "Навбаҳор" африкалик футболчини ўз сафига қўшиб олди  14 21:00Ҳисобда акс этмаган — осон ғалаба! "Реал" - "Севилья" учрашуви таҳлили  5 20:41Умтитининг фаолияти хавф остида  5 20:19"Тоттенхэм" ҳужум чизиғини "Вулверхэмптон" вакили билан кучайтирмоқчи  0 19:56Раҳмоналиевнинг агенти футболчининг "Рубин"дан кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди  2 19:39Расман: Зоир Жўрабоев "Сўғдиёна" футболчисига айланди  0

"Интер" таъқибчилардан янада узоқлашди: А Серия 12-тур якунлари News

"Интер" таъқибчилардан янада узоқлашди: А Серия 12-тур якунлари

Италия чемпионатида навбатдаги тур ўйинлари ортда қолди.

"Интер" яна ғалабага эришганда, "Милан" ҳам, "Наполи" ҳам очко йўқотди. Умуман олганда тур чинакамига қизиқ учрашувларга бой бўлди. Улардан баъзилари ҳақида батафсилроқ гаплашамиз. 


"Интер" "Фрозиноне"ни мағлубиятга учратди

Учрашувни фаол бошлаган мезбонлар 9-дақиқадаёқ ҳисобни очиши мумкин эди. Ачерби бурчакдан узатилган тўпни Тюрамга қулай тарзда ташлаб берди, бироқ франциялик бироз улгурмади. Кейинги вазиятда Барелла узатмасидан кейин Лаутаро дарвоза тўққизлигига йўллаган тўпни Стефано Турати қийинчилик билан бўлсада қайтарди. "Интер" ўйинни назорат қилсада, темп бироз пасайганини сезиш қийин эмасди. Барчани Димарко жонлантириб юборди. Ҳимоячи Турати дарвозадан анча олдинга чиқиб кетганини пайқай олди ва 40-метрлардан тўпни голкипернинг устидан ташлаб қўйди. "Фрозиноне" эса Ян Зоммерни деярли безовта қилмади.

Иккинчи бўлим бошланиши биланоқ Тюрам марказда тўпни эгаллаб олди ва жарима майдончасигача ўтиб борди ва йиқитилди. Чалханоглу эса пенальтини ишончли тарзда амалга оширди. Бу орқали у Италия чемпионати тарихидаги туркиялик энг яхши тўпурарга айланди. Йўқотадиган нарсаси қолмаган "Фрозиноне" қувноқроқ ўйнай бошлади ва гол уриши ҳам мумкин эди, Хедиранинг зарбаси устунга тегди. Зоммер ҳам тер тўкишига тўғри келди. У аввалига Маркиццанинг зарбасини қайтарди, кейин эса Ибрахимовичнинг яқин бурчакка йўллаган зарбасидан кейин жамоани қутқарди. "Интер" ҳам орадаги фарқни ошириши мумкин эди, лекин ҳисоб ортиқ ўзгармади. Натижада, "Интер" терма жамоалар ўйинлари туфайли юзага келган танаффусга етакчи сифатида йўл оладиган бўлди. 


"Эмполи" сенсацион равишда Неаполдан ғалаба билан қайтди

Кутилганидек, амалдаги чемпион ўйинни ёрқин бошлади. Бериша 9-дақиқадаёқ Политанонинг узоқ масофадан йўллаган зарбасидан сўнг, жамоасини голдан қутқарди. Бироздан кейин бурчак зарбасидан кейин Ангисса бош билан зарба берди, аммо яна Бериша ишончли ўйин кўрсатди. "Эмполи" ҳам имкон топганда ҳужумга ўтарди. Мисол учун Канчельери қулай вазиятдан дарвозани нишонга олишда бироз адашди. Яна бир вазиятда қанотдан узатилган тўпни Раноккья дарвозага аниқ йўллай олмади. "Наполи" бўлим охирида темпни яна оширди, лекин иш голгача етиб бормади.

Руди Гарсия ўйинчи алиштиргач, "Наполи" янада фаолроқ ўйнай бошлади. Бериша тиним билмасди. Айниқса Линдстремнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси хавфли тус олди. Аммо албаниялик дарвозабон бу сафар ҳам панд бермади. Хвичанинг яқин бурчак йўллаган айёрона  зарбаси олдида ҳам у ожиз қолмади. Энг қулай имконият эса назараимизда, ўша Хвичада юзага келди. Кварацхелия зарба учун қулай нуқтага чиқиб борди ва ҳеч ким унга ҳалақит қила олмасди, бироқ у йўллаган тўпга қўли билан ета олмаган Бериша оёқларини ишга солди. Охирги сонияларда эса Аурелио Андреаццолининг ўзгаришлари иш берди. Захирадан тушган Эбюэхи тўпни ўзига ўхшаб захирадан ўйинга қўшилган Коваленкога аниқ узатди ва украиналик футболчи меҳмонларга сенсацион ғалабани тақдим этди. "Наполи" эса буёғига янги мураббий билан йўлида давом этадиган бўлди.


"Лечче" "Милан" билан баҳсда 2:0ни 2:2га айлантира олди

"Милан" ўйинни анча фаол бошлаганига қарамай, чинакамига хавфли вазият яратишнинг имкони бўлавермасди. Шунга қарамай, "россонери" биринчи чинакамига хавфли эпизодни голга айлантира олишди, Тео ўз услубида қанотдан олдинга ўтиб борди ва тўпни жарима майдончаси томон йўллади, у ерда Жиру осонлик билан дарвозани ишғол этди. Кўп ўтмай, "Милан" яна гол урди. Жиру усталик билан ҳимоячиларни ўзига эргаштирди ва Рейдерс учун зона очиб берди, голландиялик эса қулай нуқтага чиқиб бориб, А Сериядаги дебют голини уришга муваффақ бўлди. Унинг ўзи бир неча дақиқадан кейин ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйиши мумкин эди, бироқ зарбасидан кейин тўп устунга тегди. "Лечче" эса танаффусгача олдинда ҳеч нима ўйлаб топа олмади.

Танаффусдан эса "Лечче" бошқа жамоа бўлиб қайтди ва яхши ҳужумлар уюштира бошлади. Оқибатда, Блен бурчакдан узатилган тўпни Сансонега ўткади ва Никола биргина ҳаракат билан дарвоза тўққизлигини аниқ нишонга олди. Бироқ мезбонлар бу билан тўхтамоқчи эмасди. Иккинчи голда Сансоне ассистент ролини бажарган бўлса, Ламек Банда айланма зарбаси билан Меньянга имкон қолдирмади. "Лечче" ғалабани ҳам илиб кетиши мумкин эди. Бироқ 90+3-дақиқада Жируга қизил кўрсатган Абиссо Росарио 4-қўшиб берилган дақиқада урилган Роберто Пикколининг голини "VAR" ёрдамида инобатга олмади. Қизиғи, ҳар икки жамоа якуний натижадан қониқиш ҳосил қилмаган бўлса ажаб эмас, аммо — дуранг. 


Нико Гонсалеснинг голи "Фиорентина"га "Болонья" устдиан ғалаба келтирди

Мезбонларнинг фаол старти гол билан якунланди. Нзола тўпни Бонавентурага узатди ва ярим ҳимоячи қулай нуқтадан дарвоза тўққизлигини ишғол этди. Голдан кейин ўйин анча сокинлашиб қолди ва пенальти белгиланда қайта жонланди. Стандарт вазиятда тўп Куартранинг қўлига тегди ва ҳакам нуқтага ишора қилди. Жошуа Зиркзее тўпни марказга йўллаганида кипер ўзидан ўнг томонга ташланиб бўлганди. Бўлим охирида, аниқроғи қўшиб берилган 4-дқаиқада "россоблу" Риккардо Орсолини меҳмонларни олдинга олиб чиққанди... Бироқ такрорий лавҳадан кейин вингер офсайддалиги маълум бўлди ҳамда гол бекор қилинди.



Иккинчи бўлим аввалида эса пенальти энди "Болонья" дарвозаси томон белгиланди. Зарбани Гонсалес амалга оширди ва тўпни чап пастки бурчакка йўллади. Эътиборлиси, кипер охиригача жамоадоши сингари марказга зарба кутган шекил, жойидан деярли қимирламади. Кейинги пенальти "Фиорентина" дарвозасига белгиланиши мумкин эди, бироқ такрорий лавҳани кўргач, ҳакам Салемакерс ўзи йиқилган деб топди. Сўнгги дақиқаларда "Болонья" ўйин темпини оширди, аммо бу натижа бермади ва ҳисоб ортиқ ўзгармади. "Фиорентина" ҳисобни ушлаб қола олди ва А Серияда октябрь ойидан буён биринчи марта зафар қучди.

Шунингдек, "Рома" ва "Лацио" ҳисобни оча билишмади, "Удинезе" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлашди ҳамда "Женоа" "Верона"ни енгди.


Сергей Румянцев

Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика