Latest news

10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  2 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  2 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  9 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  5

"Интер" — сўнги дақиқалар қироли News

"Интер" — сўнги дақиқалар қироли

Голларининг 1/4 ни 86-дақиқадан кейин уришди

"Интер" ва "Наполи" учрашуви голларга бой бўлмаган бўлсада, курашларга бой, жуда қизиқарли кечди десак муболаға бўлмайди. Биринчи дақиқадаёқ Икарди рақиб дарвозаси тўсинини пойлади

Бу А Серия ва  топ-5 тарихидаги энг тез урилгна гол бўларди, чунки тўп дарвозага ўйиннинг 3-сониясида етиб борди. Италия чемпионатининг ҳозирги рекорди "Пьяченци" аъзоси Паоло Пожига тегишли. 2001 йил ушбу футболчи "Фиорентина" дарвозасини 8-сониядаёқ ишғол қилганди.

Кутилмаган зарба билан старт олган ўйиннинг охирги дақиқалари ҳам ажойиб ўтди. Бир қарашда иложсиз вазиятларда дарвозабонлар жамоаси жонига оро кирди, яна бир вазиятда "Интер" дарвозасига кириб кетаётган тўпни ҳимоячи қайтаришга эришди, Кулибали ҳакамни "олқишлагани" учун арбитр унга эртароқ "дам бериб юборди", кейин эса Лаутаро Мартинес ғалаба тўпини киритди.

Сўнгги дақиқаларда гол уриш бу мавсум "Интер"нинг ўзига хос "фишка"сига айланди.

• 86-дақиқадан кейин "Интер" 9 та гол урди. Жамоа А Серия ва ЕЧЛ баҳсларида рақиблари дарвозасини 36 бор ишғол этган. Яъни "нерадзурри"лар голларининг  1/4 қисмини охирги дақиқаларда киритганлар.

• Ушбу 9 голнинг 6 таси ўйин натижасини ўзгартирган. Фақатгина Политанонинг "Кальяри"га, Жоао Марио ва Наинголланнинг "Женоа" дарвозасига урган голлари натижага таъсир қилмай, фақатгина таблодаги ҳисобни ўзгартирган.

• Агар 86-дақиқадан кейин урилган шу 9 гол бўлмаганида, "Интер" ЕЧЛ плей-офф босқичидан анча аввал умидини узган бўларди.

Ички чемпионатда ҳам ишлар ҳозиргидек, ишончли 3-ўрин бўлмасди. Ўша голларни олиб қўйсак жамоа автоматик равишда 30 очко билан 5-поғонага тушиб қолади. Ва аксинча "Лацио" (31 очко билан) учинчи, тўртинчи – "Сампдория" (30 очко, тўплар нисбатига кўра: +12) бўлар эди.

Яқин ўтмишда Англия томонларда Ферги-тайм деган ибора бўларди-а, ана сизга Спалетти-тайм!

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика