"Интер", "Бавария" ва "Ювентус"нинг собиқ ҳимоячиси фаолиятини 41 ёшида якунлади
31 jan 2020 02:35
News
"Интер", "Бавария" ва "Ювентус"нинг собиқ ҳимоячиси фаолиятини 41 ёшида якунлади
Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Лусио ўзининг Instagram'даги шахсий саҳифаси орқали фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
"Футболдаги 22 йиллик фаолиятимдан кейин бутсаларимни михга илиш вақти келганини тушундим. Худога шукр, футбол ва оилам учун!" - деб ёзди 41 ёшли Лусио.
Маълумот учун, Бразилия терма жамоаси, "Бавария", "Интер" ва "Ювентус"нинг собиқ футболчиси ЕЧЛ ва ЖЧ-2002 ғолиби, Конфедерациялар кубогининг икки карра соҳиби бўлган.
Link :
Source : Sky Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments