Latest news

00:05Роналду 30 ёшга тўлганидан бери 450та гол урди  0 23:37Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси  4 23:20"Ал Аҳли" муддатидан аввал кейинги босқичда, Роналдунинг голлари "Ал Насср"га 3 очко тақдим этди  16 22:54Элит ОЧЛ. "Истиқлол" ва "Пахтакор" ўртасидаги зерикарли ўйинда ҳисоб очилмади  39 22:30Ансу Фати Роналдунинг жамоадошига айланиши мумкин  1 22:20"Барселона"нинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари  12 21:25Британия топ-клублари Шотландия ёшлар терма жамоаси сардорини кузатишмоқда  0 20:45"Эвертон" собиқ футболчисига ҳайдовчи бўлиб ишлаш таклиф қилинди  1 19:45Элит ОЧЛ. "Истиқлол" – "Пахтакор". Таркиблар эълон қилинди. Машарипов бошланғич таркибдами?  18 19:20"Sky Sports"нинг Рубен Аморим билан жонли эфирда уюштираётган суҳбатини бузиб қўйган Эд Ширан кечирим сўради  0 18:55"Нефтчи" – "Насаф" баҳсида қаршиликлар футболчисини четлатиш учун асос бўлмаган — Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  8 18:24"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 17:58"Реал" "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради  21 17:31Салоҳ: "Деярли декабрь бўлди ва мен клубда қолиш учун бирорта ҳам таклиф олмадим"  4 17:05Рубен Аморим: "Кейинги йил ҳам шу босқичда худди шу муаммолар билан қоламиз ёки ҳозир бошлаб, бироз таваккал қиламиз"  7

Мақола. "Интер" ажойиб трансферни амалга оширди. Энди жамоанинг ишлари яхши бўлиши аниқ News

Мақола. "Интер" ажойиб трансферни амалга оширди. Энди жамоанинг ишлари яхши бўлиши аниқ

Зинедин Зидан ҳамда "Реал"нинг муваффақиятларида катта ролни ўйнаган ажойиб инсон "Интер"га ўтди.

Чемпионлар лигаси финалида "Ювентус" устидан қозонилган ғалабадан ўнг "Реал" кийиниш хонасига Испания қироли Хуан Карлос кирди. У барча футболчиларнинг қўлини сиқди, Перес ва Зиданни қучоқлаб қўйди, кейин эса мураббийдан сўради: "Пинтус қани? Уни табрикламоқчиман. Бу ғалабада у муҳим ролни ўйнади". "Реал"нинг жисмоий тайёргарлик бўйича мураббийи унинг ишига бош бармоғини кўтариб баҳо берган монарх олдига табассум билан яқинлашди.


Кардиффдаги биринчи бўлим 1:1 ҳисобида якунланди, танаффусдан сўнг "Реал" 3та жавобсиз гол уриб, "Юве"ни таслим қилди. Пинтуснинг асосий қоидаларидан бири иш берди - футболчи 90 дақиқа давомида максимал даражада юкламаларга чидаши керак.


Дидье Дешам Зиданни қийин бўлиши ҳақида огоҳлантирган эди, аммо Зизу бунчалик бўлади деб тасаввур ҳам қилмаган эди. 1996 йилнинг июлида "Ювентус"нинг янги футболчиси биринчи машғулотга ташриф буюрди ва ноинсоний юкламалардан шокка тушди.

"Дидье "Ювентус"даги машғулотлар оғирлигини айтганди. Бироқ бунчалик ёмон бўлади деб ўйламагандим. Машғулотдан сўнг зўрға юрардим" - дея эслади Зидан.


Ўша пайтда "Ювентус"нинг жисмоний тайёргарлигига "Денгиз пиёдаси" лақабига эга бўлган Жампьеро Вентроне жавоб берарди. "Вентроне бизнинг қўрқинчли тушимиз эди" - дейди 1991-1996 йилларда Турин клубида ўйнаган Массимо Каррера. "Тасаввур қилинг, пресс учун 600 марта ётиб туриш, 400 кг.гача бўлган вазн билан ўтириб туриш. Қасам ичаман, баъзи машғулотлардан сўнг кўзимга рухлар кўринарди".

Вентроненинг ўнг қўли Антонио Пинтус эди. Пинтусни 1991 йил "Юве"га чақиришган: Клуб боссларини Жисмоний тарбия институтини битирган собиқ дзюдочи қизиқтириб қўйди. Антонио диплом ишида узоқ масофага югуришнинг тайёргарлиги ҳақида гапириб берган, бироқ унинг устун томони 800 ва 1500 метрлик масофалар бўлган.

"Икки соат югура олишингни ҳис қилсанг, кейинги ўйин ҳақида қайғурмайсан" - дейди Пинтус. "Ювентус" Антонио билан учта скудеттони қўлга киритди, уч марта Чемпионлар лигаси финалида ўйнади. Баъзилар гап допингда деб ўйлашарди, футболчилар эса мураббийларнинг ажойиб ишини мақташган.


"Юве" Пинтус назорати остида ажойиб формага кирди" - деганди Турин клуби собиқ футболчиси Жанлука Виалли. Зидан, Дешам, Алессандро Дель Пьеро ва Антонио Конте ҳам Антонио ҳақида шунга ўхшаш гапларни айтган эди.  Пинтус 1998 йилда "Ювентус"ни тарк этганидан сўнг кўплаб клубларда ишлаб кўрди ва доимо уни собиқ футболчилар таклиф қилди. Виалли "Челси"га, Дешам "Монако"га, яна "Ювентус" ва "Марсель", Жанфранко Зола "Вест Хэм"га, Зидан "Реал"га. Навбат "Интер"га келди. Антонио Конте Пинтус билан "Ювентус"да танишган.

Контенинг айтишича, унда кўплаб вариантлар бўлган, аммо у "Интер"ни танлади, чунки жамоада ғолиблик потенциалини кўрган экан. Антони лойиҳа яратишни истамади, унга фундаменти бор жамоа керак эди. Мураббий Лучано Спаллеттининг "Интери"га ўзининг тактикасига керак бўлган баъзи янги футболчиларни қўшади. Жамоа мавсумнинг иккинчи қисмида чарчаб қолмаслиги лозим. Бу "Интер"нинг сўнгги мавсумдаги катта муаммоларидан бири - Янги йилда натижалар пасайиб кетади. Буни тўғирлаш учун Пинтус чақирилди.


"Биз ёмон ўйнаганимиз учун мағлуб бўлишимиз мумкин. Аммо бу ҳеч қачон жисмоний тайёргарлик туфайли рўй бермаслиги керак" - дейди Антонио. Пинтуснинг перфекционизми Зиданга ёқади: У ҳеч қачон "Ювентус"дагидек оғир машғулотларда иштирок этмаган, аммо айнан шу туфайли "Реал" юлдузига айланиб, дунёнинг энг яхши футболчиси бўлганини тан олади. Илк марта "Реал" устозига айланган франциялик тезда Пинтусни ўз жамоасига таклиф қилди. Антонио 2016 йилнинг ёзида "Лион" билан шартнома имзолаган эди. Битим тузилганига 45 кун бўлганига қарамай, италиялик "Қироллик клуби" таклифини рад этмади.

"Таътил якунланди, Пинтус ишга киришди" - дея ёзганди Marca ўз газетасида. "Аввалига тўпсиз қандай ишлаймиз деб кулгандик. Аммо кейин ҳазиллашишга куч топа олмадик" - деб эслайди Марсело.


Икки йил ўтиб Марсело Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида "Виктория"га урган голини Пинтусга бағишлади. "У менга ёқади" - деганди Марсело.


Испан медиясининг ёзишича, Пинтус Зидан билан муносабатлари ёмонлашгани туфайли жамоани тарк этган. 2018 йилда Зидан истеъфога чиқди, у Антонио ҳам кетади деб ўйлаганди, бироқ италиялик Хулен Лопетеги жамоасида қолди ва бошқа жойга ўтказилди. Лопетеги жисмоний тайёргарлик бўйича бошқа мутахассис Оскар Карони олиб келди. Сантьяго Солари даврида у ўз жойига қайтди ва мавсумни Зидан билан якунланди.


"Агар сизда техника даражаси бир хил бўлган иккита чемпион жамоангиз бўлса, кўпроқ югурадигани ғалаба қозонади" - деганди Пинту. Дани Карвахаль унинг юкламаларини ноинсоний деб айтганди, аммо Антонионинг ўз сабаблари бор: "Футболчилар машҳурликни исташади. Аммо ҳамма нарсанинг ўз нархи бор. Шон-шуҳратга эришилади, бироқ бу учун ҳозироқ меҳнатни бошлаш лозим".


Пинтуснинг услуби ҳақиқатдан ҳам оғирми? Биринчи навбатда тўпсиз машғулотлар юқори темпда ўтади. Организм майдондаги 90 дақиқани одатий жараён деб ҳис қилиши учун жамоа бир ярим соатдан тезлик, куч ва эгилувчанлик устида ишлайди. Яна тинимсиз югуриш: Антонио машғулотни югуриш билан бошлаб, югуриш билан якунлайди.

"Муваффақиятли мавсум учун иккита нарса керак: Ёзда интенсинв жисмоний меҳнат ва майгача формада бўлиш учун қишки танаффусдаги тайёргарлик" - дейди италиялик. Унинг сўзларига кўра, универсал услуб йўқ, ҳар бир клуб ва мамлакатнинг ўзига хос жиҳатлари бор. "Машғулотларнинг ягона тўғри йўлини биламан деб ўйламаслик керак. Ўрганиб, турли маданиятларга кўникиш лозим" - деди Пинтус.


"Юве", "Челси", "Вест Хэм", "Марсель", "Монако" ва "Реал"дан ташқари у "Удинезе", "Палермо" ва хатто Россия терма жамоасида ишлашга улгурди. У ЖЧ-2014да Фабио Капеллога ёрдам берди (россияликлар ҳар бир учрашувда ўртача 115,5 км масофани босиб ўтишган - Австралиядан сўнг иккинчи натижа). "Францияда ҳали ҳам жисмоний тайёргарлик устида ишлашади, югуришади. Англия ва Италияда эса бундай эмас. У ердагиларнинг фикрича, машғулотда доимо тўп бўлиши керак. Аммо ҳаммаси меёрида бўлиши лозим. Фақат жисмолий ҳолат билан ғалаба қозониб бўлмайди. Техника фарқни кўрсатади. Ҳаммасининг ортида иқтидор бўлиши муҳим. Иқтидорсиз чемпион бўла олмайсан. Бироқ иложи борича узоқроқ формада бўлиш лозим. Бунинг учун эса ишлаш лозим",

Пинтус Марселда машғулот базасидан 10 км. узоқда яшар эди ва ҳар куни ишга пиёда борган. "Футболчилар мени ақлдан озган деб ҳисоблашгандир, аммо бу менга ёқарди. Бу уларга белги эди" - дейди Антонио. Пинтус билан "Челси"да ишлаган Франк Лебёфнинг айтишича, италиялик ажойиб психолог ҳам бўлган экан. "Биринчидан, сиз у билан кучлироқ бўлаётганингизни тезда ҳис қиласиз. Иккинчидан, у миянгача кириб боради. Сен унга чидай олишингни исботлашга уринасан. У сен билан ишлаётганидан хурсандлигини кўрсатади. Бу инсон учун эса ҳамма нарсага тайёр бўласан. Бор эътиборингни машғулотга қаратасан" - дейди Лебёф.


Антони билан "Монако"да ишлаган Фернандо Морьентес эса қуйидаги гапларни айтган: "У ёқимли инсон, меҳрибон бобо. Аммо у билан ишлаш жуда оғир. Ҳеч қачон бундай оч бўлмаганман. Пинтус вазнимни 83 кг.дан 79 кг.га туширди ва бу менинг идеал вазним экан. Ўзимни жуда яхши ҳис қилганман".


Жамоанинг муваффақиятлари ҳақида гапиришганда, мураббийлар штабидагилар камдан-кам холатларда эсланади. Пинтус Англия, Италия, Франция ва Испанияда 22та совринни қўлга киритди. У сояда қола олмайди, Антониони хатто Испания қироли яхши танийди. "Интер" мухлислари ҳам у билан яхши таниш: Италия медиаси Антонио билан шартнома имзолашни катта трансфердек эълон қилишди.

Бизда янги мавсумда "Интер"ни кузатиш учун янги сабаб пайдо бўлди.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика