Latest news

21:59"Аталанта" Иван Юрични бош мураббий сифатида эълон қилди  0 21:42Расман: Постекоглу истеъфога чиқарилди  0 21:21Эшитдик-да! Остон Ўрунов ўрнига Бобир Абдихолиқов термага чақирилди  13 21:12Расман: "Рома" янги бош мураббийини эълон қилди  1 20:55Суперлига 4-тур қолдирилган ўйинида "Хоразм" Навоийда "Қизилқум"ни йирик ҳисобда таслим қилди  10 19:48"Манчестер Юнайтед" 60 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 19:23Ла Лиганинг якунланган мавсуми учун энг яхши футболчи аниқланди  6 19:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖнинг Тошкентда кутиб олиниши  16 18:58Ҳусниддин Алиқулов: "Мундиалга чиқишни жуда узоқ вақт кутган эдик"  1 17:52Жанни Инфантино Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади  7 17:07МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Бугунги натижа - барча меҳнатларимизнинг меваси"  6 16:44Рустам Ашурматов: "Биз натижа учун ўйнадик ва мақсадимизга эришдик"  6 16:20Шерзод Насруллаев: "Кўпчиликка мундиал армон бўлиб қолган. Биз бахтли инсонлармиз."  1 15:53Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони  28 15:43Владо Радманович: "Тўрт йиллик қизиқарли ва қийин саргузашт бўлди"  6

Инқироз даврини бошдан ўтказаётган миланликлар News

Инқироз даврини бошдан ўтказаётган миланликлар

"Милан" ва "Интер" мамлакат кубоги доирасида дурангга рози бўлишди.

А Серияда охирги вақтларда Милан жамоалари ишончли ўйин кўрсата олмаяпти. Бундан "Наполи" унумли фойдаланди. "Милан" икки бор дуранг, "Интер"да — мағлубият ва икки дуранг, қўшимчасига ЕЧЛда "Ливерпуль"дан учралган мағлубият.

Шундай экан Кубок ярим финали доирасидаги биринчи баҳс ҳам дерби бўлгани учун, ҳам чўзилиб кетган инқирозни енгиш учун қулай фурсатдек эди.

Айтганча, "Интер"нинг омадсиз серияси бир ой аввал айнан дербидан бошланганди. Ўшанда "қора-кўклар" 75-дақиқада ҳам ҳисобда олдинда бораётган, аммо кейин Оливье Жиру икки зарбаси билан барчасини ўзгартириб юборганди. Аниқроғи, танаффусда жамоа тактикасига ўзгартиришлар киритган Стефано Пиоли асосий "айбдор" десак тўғрироқ бўлади. "Милан" ўша куни бир-бирига умуман ўхшамайдиган икки таймни ўтказганди ва куни-кеча жамоа ўша беллашувни давом эттиргандек тасаввур уйғонди.

Номинал мезбонлар устунликка эга бўлди ва уларнинг ўйинига Алессио Романьолининг ўйин аввалида жароҳат олиши ҳамда унинг ўрнини Пьер Калулу туширилиши ҳам таъсир қилмади. Бироқ Самир Ханданович дарвозаси олдида вазиятлар "ёмғирини" кўрдик деб ҳам бўлмайди. Энг хавфли вазиятни словениялик посбоннинг ўзи "ўйлаб топди". Кучли босим остида жарима майдончаси чизиғи устида турган ҳимоячига узатма — очиқчасига таваккал ва кипернинг ўзи Алексис Салемакерснинг зарбасини бартараф қилишига тўғри келди.

Яна икки вазиятда Раде Крунич ва Тео Эрнандесга аниқлик етишмади. Айниқса, франциялик ҳимоячига гол ура олмагани алам қилган бўлса ажаб эмас. Тео майдон марказида тўпни қабул қилиб, одатий услубида қанотдан олдинга ўтиб борди ва шериги билан "девор" услубида ўйнаб, қулай нуқтага чиқиб борганди. Бироқ Эрнандес ўнг оёғидан чапидек фойдалана олмаслиги панд берди. Таъкидлаш лозим, агар тўп дарвоза тўрига қараб учганида ҳам Ханданович гол бўлишига имкон қолдирмаслиги керак эди.

Симоне Индзаги "мураббийлар жанги"нинг танаффусгача бўлган қисмини яна ютқазаётганди, иккинчи бўлимни эса "Интер" рақибига нисбатан камида қизиқроқ ўтказди. Эдин Жеко вазиятларни кескинлаштиришга уринарди. Вазиятлардан бирида у Дензел Дюмфриснинг қанотдан узатган тўпини дарвозага буриб юборишига сал қолди. Лаутаро Мартинес эса шунчалик иштиёқ билан тўпга интилдики, Майк Меньяннинг қўлини босиб олди. "Россонери" бахтига дарвозабон жароҳат олмади. Умуман олганда эса киперни ортиқча безовта қилишмади.

Браим Диас, Жуниор Мессиас ва Анте Ребич фаоллиги эвазига майдондаги ҳолат тенглашди, "Интер" эса мажбуран ҳимоя ҳақида кўпроқ ўйлай бошлади. Қизиқ бир жиҳат, ўйин давомида шундай палла бўлдики, ҳар икки жамоа ҳам гол ургиси келмаётгандек ҳаракат қиларди. Сафарда урилган гол берган устунлик билан ўйин бироз қизиқроқ бўлса керак эди. Бу вазиятда эса рақиблар худди шахматчилардек дурангга рози бўлишди. Қаторасига тўртинчи бор ҳамшаҳарлар турли мусобақа ярим финалларида тўқнаш келишганда муроса кўчасини танлашди.

Нима бўлганда ҳам барчаси 20 апрель куни бўлиб ўтадиган жавоб учрашувида ҳал бўлади. Ҳар икки клуб на натижадан, на ўйин картинасидан қониқиш ҳосил қилди. Бу борада айниқса "Интер" тарафдорлари ташвишда. Жамоа 8 февралдан буён ғалаба нималигини билмайди. Рақобатчиларнинг бу ҳолатида Лучано Спаллетти ва унинг "Наполи"сида скудетто учун имкониятлар анча ошади.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика