Latest news

17:24Суперлига. "Динамо" - "Локомотив": Асосий таркиблар маълум  0 16:57"Ҳозирги ҳолатимни сўз билан таърифлаш қийин"   0 16:16Асаби бўшлар кўрмасин! "Барселона" жароҳат олган Пау Кубарси суратини чоп этди   4 16:16Суперлига. ОКМК - "Олимпик" 1:1 (матнли трансляция)  6 15:47Ханс-Дитер Флик: "Бугун амалга оширган ишимиздан мамнунман"  0 15:15ОФК Чемпионлар лигаси-2. 4-турдан сўнг ғарбий минтақадаги ҳолат  6 14:42ОФК Чемпионлар Лигаси-2. "Чонбук Моторс" - "Селангор": Умар Эшмуродов асосий таркибда  0 14:31"Бетис" "Барселона" ҳимоячисига қизиқмоқда  1 14:19"Локомотив" сўнгги бор Самарқандда "Динамо"ни қачон ютган?  2 13:56"Барселона" XX асрда қайд этган ажойиб бир натижасини яхшилади   2 13:27Артета: "Футболчиларим билан фахрланаман"  1 12:25"Олимпик" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин   3 12:18U-20 Осиё кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан ўйнайди  16 12:04U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистонга аввалги мусобақаларда гуруҳда қайси терма жамоалар рақиб бўлган?  3 11:51Луис Энрике: "Натижа адолатли бўлмади. Биз "Атлетико"дан кучлироқ эдик"  4

«Инжиқ диктатор» - Томас Тухел. Муваффаққиятларининг сири ва мураббийлик фаолияти News

«Инжиқ диктатор» - Томас Тухел. Муваффаққиятларининг сири ва мураббийлик фаолияти

«Челси» янги бош мураббийи Томас Тухел билан биргаликда ЕЧЛ кубогини қўлга киритди.

Бундан ташқари Англия кубоги ғолиби бўлди ва мавсумнинг иккинчи ярмида ажойиб ўйинлар кўрсатди, ҳар қандай жамоани мағлуб эта оладиган клубга айланди. Бу натижаларда немис мутахассисининг ҳиссаси беқиёс. Унинг мураббийлик фаолияти ва муваффаққиятлари ҳақида қуйидаги мақола орқали жавоб олишингиз мумкин.

Футбол мураббийининг ишини беш турга бўлиш мумкин:

Ёшлар жамоасидаги бошқарув

Заиф жамоадаги бошқарув

Ўртамиёна жамоадаги бошқарув («Севилья», «Марсель», «Рома»).

Топ жамоадаги бошқарув («Ювентус», «Челси», «Ливерпуль»).

Машҳурлар жамоасидаги бошқарув («Реал Мадрид», «Барселона», ПСЖ).

Томас Тухел ҳар қандай жамоада ишлаган. «Аугсбург» ва «Майнц» ёшлар жамоалари ҳамда Бундеслигага эндигина кириб келган ўртамиёна «Майнц»да фаолият юритган. Шундан сўнг Дортмунднинг «Боруссия»сида бош мураббийлик қилди. ПСЖ эса Тухелни таниқли ва катта мураббийга айлантирди.

«Челси»даги муваффаққиятлари эса, унинг фаолиятидаги энг катта ўсиш бўлди.

ПСЖга келишидан олдин у зиддиятли ва муросасиз эди: раҳбариятни очиқчасига танқид қилар, футболчилар билан жанжаллашар ва мухлисларга деярли эътибор бермасди. Парижга кўчиб ўтгач, у бундай характер билан муваффақиятга эришиб бўлмаслигини тушунди ва ўзини тутишини сезиларли даражада яхши томонга ўзгартирди.

Тухел бундай клубда муроса ва садоқатни излаш ва футболчиларга меҳр билан муносабатда бўлиш асосий вазифа эканлигини англаб етди. Унинг қўл остида Неймар ПСЖдаги энг яхши даврни ўтказди: босим остида машқ қила бошлади, янги ролни ўзлаштирди ва биринчи суҳбатдан кейиноқ Тухел ундан нима талаб қилаётганини ҳис қила олди.

Қисқа қилиб айтганда, Томас ўз даражасидан ошиб ўтиш орқали инсонийлик томонга ўзгарди. Аммо ПСЖ билан муносабатлар қандай бўлишидан қатъи назар, ўртада тушунмовчилик юзага келди. Шунинг учун, охир-оқибат, жамоани тарк этишга мажбур бўлди. Бироқ икки ярим йил давомида Париж жамоаси аввал уддалай олмаган ишни амалга ошириб, ЕЧЛ финалига қадар етиб борди.

ПСЖдан кейин «Челси» унинг учун энг яхши вариант эди. Футболчилар мукофот пулларидан кўра мураббий талабларини бажаришга тайёр. Раҳбарият билан жанжаллашадиган сабаб йўқ. Тухел «Боруссия»дан ПСЖга ўтишда жуда катта ўзгаришларни амалга оширгани сабаб бундай шароитда ишлашни ўрганиб олди, гранд клубларда фаолият олиб бориш энди унга осонроқ.

Шахсият...

Юқорида таъкидлаганимиздек, Тухел дастлабки мавсумларни яхши ўтказади, охир-оқибат раҳбарият билан жанжаллашиб, клубни тарк этади. 

«Майнц»ни бошқарган кезлари раҳбариятдан яхши футболчиларни сотиб олмасликларини талаб қилди ва клуб пул ишлашини хоҳлади. Аслида клуб учун жуда кўп иш қилганингизда яхшироқ шароитларни талаб қилиш тушунарли ҳолат. Тухел бошчилигидаги беш йиллик мавсумда Бундеслигада фақат тўртта клуб «Майнц»дан кўпроқ очко тўплаган. 

У ҳеч қачон клубдагиларга нисбатан оила аъзоси сифатида қарамаган. ПСЖда атиги икки марта туғилган кунини футболчилар ва ходимлар билан нишонлаган ҳамда клуб тадбирларида қатнашган. 

У худди Карло Анчелотти каби кийиниш хонасида яхши кўрилган. Тухел ўжарлик ва заҳарҳандалилигини яшириб, можаролар келиб чиқишининг (Мбаппе ва Кимпембе ўртасида) олдини олди.

«Майнц» дарвозабони Хайнц Мюллер: «Тухел - инжиқ диктатор. Унда қасоскорлик ҳисси бор. Баъзан муваффақиятга эриша олмаганида, у футболчиларга мурожаат қилиб, айбдорларни қидиришни бошлайди».

«The Guardian»га берган интервьюсида «Майнц»нинг яна бир футболчиси: «У шунчалик талабчан эдики, кўпчилик бунга дош беролмасди. Тухел ўжар ва тегинувчан эди».

«Боруссия» Тухелни таклиф қилганидан бир муддат вақт ўтгач, муаммолар пайдо бўлиши ҳақида огоҳлантиришди. Якуни эса, кутилганидек бўлди. 

Клубдан иқтибос: «Бир ярим йил давомида ҳаммаси яхши эди, кейин ҳамма нарса «Майнц»да айтилганидек ўтди»

Икки йил давомида «Боруссия»да Тухел баъзи футболчилар, бош скаут Свен Мислинтат, етакчилар Зорк ва Вацке билан жанжаллашди. Клуб ходимларининг айтишича, Тухел бирон-бир нарсани ёқтирмаса дарров ғазабланган. У клуб ва мухлислар билан алоқа ўрнатишга интилмаган, жамоавий тадбирларда деярли иштирок этмаган.

Роман Вайденфеллер: «Гап футбол ҳақида кетганида, Томасга тенглашиб бўлмайди. Аммо одамлар билан муносабатлар даражасида бундай деб бўлмайди». 

У билан «Аугсбург»да бирга ишлаган Нагельсманн: «Унинг жамоага ёрдам берадиган ақлбовар қилмас кучи бор. Аммо бу баъзида муаммоларни келтириб чиқаради. У ёки ҳамма билан ярашади ёки ҳеч ким билан ишламайди».

Ҳа, Тухел ўз характерини ПСЖда яширган, аммо чарчаган. Ҳамма жойда битта умумий тенденция мавжуд: Тухел раҳбариятнинг сиёсати ва ҳаракатларидан рози эмас, шунинг учун у клубни жанжаллашиб, тарк этади. 

Маркиньос Тухелнинг раҳбарлар билан жанжаллашиш сабабларини аниқ таърифлаб берди: «Томас, шунчаки мураббий эмас, у менежер. Клубнинг барча жараёнларида иштирок этишни истайди»  

Тухел ўзи бошқарган барча клубларда натижаларга эришди. У «Майнц»ни бутунлай бошқа даражага олиб чиқди. «Боруссия» билан мамлакат кубогини ютди, ПСЖда - икки ярим йил ичида олтита соврин ва тарихда илк бор Чемпионлар лигаси финалига чиқди.

Қайси клубда фаолиятини бошламасин Тухел дастлабки мавсумда ўзини анча сокин тутарди. Кейинги мавсумларда доимий равишда раҳбарият билан жанжаллашар ва жамоадан кетар эди.

Аммо! ПСЖга келгач барчаси ўзгарди: икки йил давомида у умуман раҳбарият билан тўқнашмади аввалги клублардаги сингари жанжал билан эмас, балки деярли тинч йўл билан тарк этди (аввалгиларидан кўра тинчроқ ҳолатда).

«Челси» ҳаммасини ҳисобга олган. Шунинг учун у Тухел билан атиги бир ярим йилга шартнома имзолади. Ҳа, клуб таркибини шакллантириш сабабли деярли ҳар доим тушунмовчиликлар бўлиб туради. Мураббийлар «Стемфорд Бридж»да камдан-кам ҳолларда икки мавсумдан кўпроқ ишлайди.

Айни пайтда Тухел «Челси»да энг яхши даврини ўтказмоқда. Жамоага келган пайтда трансфер ойнаси ёпиқ эди. Янги мавсумга тайёрланиш жараёнида клубдагилар билан жанжал кўтармаслигига ҳеч ким кафолат беролмайди, бироқ у ўзгарди.

Масалан, биринчи матбуот анжуманида у ўзининг феъл-атворидаги муаммоларини тушунганини ва шу устида шуғулланаётганини айтди. Таъкидлаш жоизки, бундан олдин ушбу хусусиятига ҳеч қандай изоҳ бермасди:

«Сиз ўз услубингизни доимий равишда футболчиларингизга керак бўлган жиҳатларга мослаштиришингиз керак, сиз ўзгаришингиз, ривожланишингиз ва ўсишингиз керак. Мен ижобий тарафга ўзгардим. Ўжарлигимни бироз четга суришим кераклигини англадим».

Томас Тухел топ мураббийга айланиб улгургани ҳақида ҳақида кўп бор таъкидланди. Бу даражага чиқиши учун ўз характерини ижобий томонга ўзгартира олди. Унинг маҳоратига шубҳа йўқ: ярим мавсум давомида Диего Симеоне, Юрген Клопп, Зинедин Зидан ва Хосеп Гвардиола жамоаларини ҳотиржам тарзда енгга олди. Агар буларнинг барчасига шаҳсиятидаги нуқсонларни бартараф этиш ва футболчиларга ўз руҳиятини сингдира олиш орқали эришган бўлса, муваффаққиятларининг сири топилди. Немис футболининг даври бошланди, шекилли.


Gol.ru сайтидан Ҳумоюн Орипов таржимаси

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика