Latest news

09:27Гвариола Винисусни қандай тўхтатмоқчилиги ҳақидаги саволга жавоб берди  4 08:59Про лиганинг янги иштирокчиси "Ғазалкент" клуби деярли 95 фоиз футболчи билан 3 йиллик шартнома тузибди  0 08:33"Пахтакор"нинг мағлубиятидан сўнг Машарипов ижтимоий тармоқдаги саҳифаси пост жойлади  9 08:07Самвел Бабаян Остон Ўрунов ҳақидаги саволга жавоб берди  7 07:40Суперлига. Бугун яна 3 та баҳс бўлиб ўтади  4 07:15Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  2 07:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" — "Барселона" 1:1  21 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  42 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  146 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  2 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  21 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  13

Инглиз ҳакамлари яна "қовун туширди" News

Инглиз ҳакамлари яна "қовун туширди"

Кеча Англия лига Кубогининг иккинчи ярим финал учрашуви бўлиб ўтди, "Манчестер Сити" ва "Эвертон" (3:1) ўртасидаги баҳсда меҳмонлар ҳакамдан норози бўлди.

Ҳакамлар Стерлингнинг кроссидан сўнг тўп майдонни тарк этганини кўрмай қолди ва бу билан уларга кўпроқ технология ёрдами кераклигини яна бир маротаба исботлашди.


Ўйин бош ҳаками Мартин Аткинсонга қанотда ёрдам берган Скот Лежер тўп майдонни тарк этганини кўрмай қолди ва ўша вазиятда Стерлингнинг пасидан сўнг Кевин де Брюйне ҳисобни 3:1га етказади. Бу шубҳали ҳолат эди, аммо секинлаштирилган кадрлар ёрдамида тўп чизиқни бутунлай тарк этгани яққол кўринган.


Катта тезликда югуриб бу вазиятни 40 метр узоқликдан кўра олишнинг умуман иложи йўқ.


Бундай пайтларда технология ёрдамга келиши керак, худди гол аниқлаш тизим каби ёки такрорий лавҳалардан фойдаланишни йўлга қўйиш керак. "Эвертон" бир неча кун олдин ҳам ҳакамларнинг хато қароридан жабр чеккан эди. Ўша учрашувда "Челси" ҳимоячиси Жон Терри офсайддан гол уриб кетган.


"Эвертон" утозининг фикрича, бу хато ўйин тақдирига таъсир кўрсатган: "Хато туфайли учрашув натижасига таъсир кўрсатилди. Бу жуда ачинарли хол. Агар бу гол бўлмаганида баҳс умуман бошқа ҳисоб билан якун топиши мумкин эди".


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика