Latest news

19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  1 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  2 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  15 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   10 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  9 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0

Инфантино янги форматдаги клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар йили ўтказилмаслигини билдирди News

Инфантино янги форматдаги клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар йили ўтказилмаслигини билдирди

ФИФА раҳбари Жанни Инфантино бугун Маямида бўлиб ўтган йиғилишда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ҳар тўрт йилда ўтказилишини маълум қилди.

“Бугун биз йиғилишда жуда кўп муҳим қарорларни тасдиқладик. Бироқ, клублар ўртасидаги мундиалнинг форматини ўзгартириш энг асосийси бўлди. 2021 йилдан бошлаб мазкур мусобақа янги форматда, 24та жамоа билан ҳар 4 йилда ўтказилишини хурсандчилик билан маълум қиламан. Биз терма жамоалар ўртасидаги Конфедерациялар Кубоги учун мўлжалланган саналарни ажратиб олдик ва мазкур мусобақанинг ўрнига, клублар ўртасидаги ЖЧни синовдан ўтказишни режалаштирганмиз. Давоми қандай бўлишини эса вақт кўрсатади.” – дейди Инфантино.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг аввалги форматида 6та конфедерациянинг энг кучли клублари ҳамда мезбон жамоа бирга 7та қатнашчи иштирок этарди. Қайд этиш жоизки, ушбу турнир 2000-йилдан буён ўтказиб келинмоқда.

Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика