Инфантино: "ЖЧ-2026да жамоалар сонини 40тагача кўпайтиришимиз керак"
23 feb 2016 15:18
News
Инфантино: "ЖЧ-2026да жамоалар сонини 40тагача кўпайтиришимиз керак"
УЕФА бош котиби Жанни Инфантино 2026 йилги жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини кўпайтирмоқчи.
"2026 йилдан мундиалда иштирок этувчи жамоалар сонини 32 тадан 40 тагача ошириш керак. Жаҳон чемпионати - тўрт йилда бутун дунёни ўзига қарата оладиган мусобақа ва бу сайёрамизнинг ҳар бир бурчагида футболни ривожлантириш учун ажойиб имконият.
Албатта, буни кўпчилик билан муҳоакам қилиш керак. Аммо мен ҳар бир футболни севувчи учун ушбу таклифни айтмоқчиман. УЕФАда ишлаб Европа чемпионатида иштирок этувчи жамоалар сонини 16 тадан 24 тага етказишда тўғридан-тўғри қатнашганман. Бу қарор спорт, реклама ва молия томондан муваффақиятли эканлиги аниқланди. ЖЧда ҳам ушбу натижага эришамиз деб ўйлайман" - дейди Инфантино.
Link :
Source : AS
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments