Latest news

08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  0 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  5 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  2 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  4 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  29 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  64 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  4 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4

Индонезия турнирни ўтказиш учун тайёр ҳолатда. Унда муаммо нимада? (Батафсил) News

Индонезия турнирни ўтказиш учун тайёр ҳолатда. Унда муаммо нимада? (Батафсил)

Барчамиз учун қизиқ ўтган U-20 Осиё чемпионати муваффақиятли якун топди.

Шу орқали Ўзбекистон U-20 термаси Индонезияда ўтиши керак бўлган (!) кичик мундиалга йўлланма олди. Аслида ушбу саралаш ўйинлари 2020 йилда, жаҳон чемпионати эса 2021 йилда ўтказилиши керак эди. Аммо пандемия сабабли барча ишлар тўхтаб қолганди. Энди кечиккан турнир яна бир бор кечикиши кутилмоқда.

Аммо нима сабабдан? XXI асрда ҳеч қайси маълумотни оммадан яшириб бўлмаяпти. Ижтимоий тармоқларда ички сирларни билиб, оммага тарқатадиганлар шунчалар кўпки, биз ўзимиз учун етарлича маълумот оляпмиз. Хўш, Индонезияда нималар бўляпти? Давлат ростдан ҳам ушбу турнирни ўтказишга тайёр эмасми?

Аслида давлат ушбу турнирни ўтказиш учун барчасини шай ҳолатга келтириб қўйган. Жаҳон чемпионати ўйинлари 6 шаҳарнинг 6 стадионида бўлиб ўтади. Икки кун олдин турнирнинг мадҳияси ҳам оммага тақдим қилинган. Фақатгина...

Ўртада сиёсий муаммолар борга ўхшамоқда. Чунки Индонезия давлати турнирга йўлланма олган Исроил давлати футболчиларини ўз ҳудудига киритишни истамаяпти. Аслида спорт ва сиёсат сўнгги 10-15 йиллик даврга қадар мутлақо бир-бирига қарамаган эди, аммо ҳозир барчаси ўзгача бўлиб бормоқда. Исроил ва Фаластин давлати ўртасидаги можаролар сабабли Индонезия шу қарорга келмоқда.

ФИФА нима қиляпти? Бу савол барчанинг кўнглидан ўтган. Чунки қуръанинг бекор қилингани ҳали расман эълон қилингани йўқ. Ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга кўра, ҳозирда ФИФАдагилар турнирнинг ўз вақти ва жойида ўтиши учун ҳаракат қилмоқда, фақатгина босим қилиш ва қўрқитиш орқали.

Ёзишларича агарда турнир ўз вақти ва жойида бошланмаса ФИФА Индонезияни турли хил санкциялар билан жазолаши ва ҳатто ташкилот аъзолигидан четлатиши билан қўрқитмоқда. Ўз навбатида ушбу қўрқитишлардан кейин Индонезия ҳам ФИФАга бойкот эълон қилмоқчи.

Маълумотларга қараганда агарда турнир Индонезияда ўтмайдиган бўлса, ФИФА мезбонлик борасида Аргентина вариантини кўриб чиқади. Чунки ушбу давлат тезкорлик билан ЖЧни ўтказиш учун тайёр ҳолатга келишга ваъда берган.

Rating: -17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика