Latest news

11:28Про лига. 9-турда қайси ҳакамлар ишлашади?   1 10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  0 10:28“Бавария“ рози бўлди  1 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  3 09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  1 08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  31 08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  1 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  4 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  158 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  4

Инчеондан ёзамиз. 5-кун кундалиги, афсуски Медиа Марказда бизникилар йўқ News

Инчеондан ёзамиз. 5-кун кундалиги, афсуски Медиа Марказда бизникилар йўқ

Ҳа, айнан Инчеондан ёзамиз. Инчонми Инчеонми менга фарқи йўқ, муҳими мен Осиё ўйинларидаман!

17 сенятбрь куни терма жамоамиз соат 10:30да машғулотга кетиши лозим эди. Мен эса соат 10:00да спорт шаҳарчасида эдим. Тошкент вақти билан соат 5:00да машғулотга кетиш қийин экан. Бугунда терма жамоани бир бўлаги бўлганлигим ўзимга ҳам ёқяпти. Улар билан ишлаш қизиқ. “Пахтакор”дан бўшаганимдан кейин, айнан шу нарса менга етишмаётган эди. Боиси журналистикани айнан футбол учун танлаганман. “Пахтакор” билан сал кам 6 йил бирга юрдим. Футболчилар билан мулоқот қилиш, қизқарли воқеалар жуда кўп бўлар эди. Гейнрих, Аҳмедов, Нестеров, эй-хе қанча юлдузлар. Бугун ана шу даврларни эслаётгандекман. Шу фурсатдан фойдаланиб мени ўз сафига қўшганлиги учун терма жамоа делегациясига катта раҳмат айтаман.

Бизга гидлик қиладиган қиз, яъни ўзбекча исми Сайёра, ҳудди Жумавойнинг ўзи. Кеча вада бергаимдек, у билан бўлган суҳбатимизни қуйида томоша қилишингиз мумкин.



Машғулотлар якунига етганидан сўнг медиа марказга келдим. Мазза қиворасан бунақа марказда ишлаб. Каттагина бинода турли давлатлардан келган журналистлар ўз давлатлари учун ишлашяпти. Баъзи компаниялар маҳсус гуруҳ юборганлар, яъни агентликлар. Хитой, Япония ва Тайланд бу борада фаол. Гонконг ҳам улардан ортда қолишни истамаяпти. Қатарнинг машҳур “Ал Касс ТВ” каналидан ҳам бир неча нафар ҳодим. Бугун тунда устозим Анвар Илёсов учиб келадилар. Улардан ташқари ТВдан иккита ходим, оператор ва мухбир ташриф буюрадилар. Яна Ўзбекистон ахборот агентлигидан ҳам ходима бор. Биз ҳам сал кўпайишамиз. Аслида бундай турнирларни камида 20 нафар ходим ишлаши керак. Спортимизга катта сармоя киритилаётган пайтда ОАВга эътиборсиз қарашар экан, ҳеч қандай тарғибот ва оммавийлик бўлмайди. Мираброр Зуфарович эса “Спорт ТВ” билан жиддий музокара ўтказмаса бўлмайди. 




  • Иш столим

“Nikon” ташкилотидан рўйхатдан ўтганлигим учун ижарага турли хилдаги объективларни олишим мумкин. Мусобақадан кейин тушимга кириб чиқса керак бу кунлар. 

Қозоғистондан 16 нафар журналист келибди. Уларнинг кўпчилиги босма нашрлардан. Биз билган Қозоғистон сайтларидан ҳеч кимни учратганим йўқ. уларнинг бари турли хилдаги нашрларда фаолият олиб борар эканлар. Газеталарни кўплигидан шунга яраша рақобат. Бизда эса тайёр сайтлардан кўчириб қўйиш урфга айланди.




  • Қўшниларимиз керакли маълумотларни олишяпти


Бугун терма жамоамиз Бангладешга қарши тўп тепишади. Ўйинга тайёргарлик кўришим керак. бугунги кун кундалигини табиййки, эртага ўқийсиз.


17 сентябрь, Жанубий Корея, Инчеон

Нодирхўжа Юлдашев?


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика