Latest news

10:20Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  84 09:55Шохруҳ Маҳмудхожиев "Қўқон-1912"да  1 09:25Расман: "Фенербахче" Н'Голо Канте билан шартнома имзолади  1 09:00"Навбаҳор"нинг бразилиялик легионери Қозоғистон клубига ўтди  2 08:35Интервью. Ҳумоюн Муртозаев: "Биринчи маошим 80 минг сўм бўлган. Роналдо ва "Реал" мухлисиман"  1 08:11Анвар Ҳожимирзаев: "Каннаваро ўз ишининг устаси. "Зенит" билан ўйинда ҳам мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз"  1 03:17Леверкузенликлар ярим финалда!  0 03:13"Милан" "Болонья"ни аяб ўтирмади  4 03:09"Арсенал" "Челси"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди  9 03:00"Реал"ни Кубокдан чиқариб юборган "Альбасете" "Барселона"га мағлуб бўлди  50 02:38Қишки трансферларга ким энг кўп пул сарфлади?  0 01:55"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади  41 01:15Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов "Андижон" билан шартнома имзолади  6 00:38"Ғазалкент" илк хорижий йиғинга йўл олмоқда  1 22:49Ўзбекистон терма жамоаси собиқ устози 82 ёшида мураббийликка қайтди  7

Имконсиз нарсанинг ўзи йўқ News

Имконсиз нарсанинг ўзи йўқ

"France Football" "Олтин тўп" совринини Винисиус эмас, Родрига топширгани кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Кимдир Винисиусдан совринни ўғирлашди деса, яна кимдир Родри ҳам неча йилдан бери стабил ўйин кўрсатмоқда — у бунга лойиқ, деяпти.

Нима бўлганда ҳам соврин ўз эгасини топди ва энди ҳеч ким ҳеч нимани ўзгартира олмайди. Маросимда ғолиб эълон қилингач, Родрининг реакциясида ҳам чуқур маъно бор.    

Қизиқ томони, ўз нуқтасида жаҳоннинг энг зўри бўлган Родри бу каби номинацияларда юқори баҳоланмасликка ўрганиб қолгани ҳам балки сабаб бўлгандир. Гап шундаки, "Манчестер Сити" таянч ярим ҳимоячиси АПЛда ўтган мавсумнинг энг яхши футболчилари ТОП-8га кирмаганидан ташқари, клублар ўртасидаги энг обрўли мусобақа УЕФА Чемпионлар Лигаси мавсум рамзий термасида ҳам испанияликка жой топилмаганди. ЕЧЛ рамзий термаси ярим ҳимоясига Витинья, Забицер ва Жуд Беллингем лойиқ кўрилганди. 


Минглаб нашрлар, миллионлаб мухлисларнинг тахминларига қарамай, соврин Родри бу курашда ғолиб чиқди. Узоқ йиллардан буён илк бор "Олтин тўп" ҳужумчи ёки ҳужумкор футболчига эмас, кўпроқ ҳимояланишда тер тўкадиган йигитга насиб қилди. Балки бунга унинг ўзи ҳам ишонмагандир, лекин "имкони йўқ нарсанинг ўзи йўқ" деган гап, яна бир бор исботини топмоқда. Шундай экан, ўз мақсадингиз йўлида тўхтаманг!

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика