Latest news

10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  2 10:04"Интер Майами"нинг Албанинг ўрнига "Реал"нинг собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  3 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  0 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  3 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  5 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  20 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  2 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  8 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1

IMHO: ўзбек футболидаги матбуот хизматлар қандай ишлаяпти? News

IMHO: ўзбек футболидаги матбуот хизматлар қандай ишлаяпти?

IMHO (in my humble opinion) - менинг ожизона фикримча. Инглизлар бирор бир таклиф ёки фикр беришда кўпинча IMHO сўзидан фойдаланишади. У ёйиб чиқилганда қандай ўқилишини ва ўзбек тилига қандай таржима бўлишини юқорида келтирдим.

Ижтимоий-сиёсий нашрда фаолият олиб бора туриб маълум масала юзасидан матбуот хизмати билан боғланишга кўп тўғри келиб қолади. Бу ўринда турли ҳолатга дуч келаман: баъзида матбуот хизматидан аниқ маълумот оласиз, баъзида эса бунинг аксига дуч келасиз (шундай матбуот хизматлар бор, улар билан боғланиб ҳам бўлмайди). 

Спортда, хусусан, футболда матбуот хизматларида бошқача ҳолатга дуч келаман. Aхборот хизмати раҳбаридан клубдаги баъзи маълумотлар сўралгани одатда билмаслигини билдиради. Бунга ўрганиб ҳам қолган киши. 

Ёки бошқа тоифа матбуот котибларидан бирор вазият юзасидан изоҳ сўралса аввал хабарни инкор этиб, сўнгра сайтни гўёки "ёлғон маълумот тарқатишда" айблайди. Ваҳоланки журналистикада манбалар орқали маълумот бериш бу нормал ҳолат. Исмини сир қолишни истаган манба бизга қандайдир маълумот етказса (албатта, манба бўлганда ҳам ишончли манба бўлиши керак!) ва ўша хабар эълон қилинса бу ёлғон ахборот бўлмайди. 

"Пахтакор" клуби матбуот котиби Беҳзод Назаров билан интервью қилганимда бир яхши фикрни берган эди: "матбуот хизмати расмий ахборот беради", деган эди у. 

ЎФA матбуот котиби Даврон Файзиев ҳам матбуот хизматлари "эшитдик-да" ёки қандайдир манбаларга таяниб эмас, балки расман тасдиқланган хабарни беришни айтиб ўтган. Бу мутлақо тўғри фикрлар. 

Маълумот учун, одатда "Championat.asia" томонидан манбаларга таяниб чиқарилган хабарлар расман ўз тасдиғини топади!

Ёки бошқа бир тоифадаги матбуот котиблари эса клубдаги бош мураббийнинг буйруғига қараб иш қилади. Дейлик бирор футболчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушса уни мураббий рухсат бермаса клуб матбуот хизмати эълон қилмайди. 

Яқинда "Локомотив" жамоаси Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоасига қарши баҳс олиб борди. Ўйин Тошкентда, айнан "Локомотив" стадионида бўлиб ўтди. Лекин мезбон жамоа ушбу баҳс ҳақида ўйиндан кейин маълумот берди (шунда ҳам фақат натижа ва фотогалерея. Таркиблар ҳақида маълумот йўқ!) Тожикистон клуби эса ўйин куниёқ маълумот етказди, ўйин ҳақида маълумотлар бериб турди. "Championat.asia" ҳам бу ўйин ҳақида ёзди, "Локо" матбуот хизмати эълон қилмаган таркибларига қўшиб! 

Фото: "Истиқлол" матбуот хизмати

Шу ўринда "Локо"га саволлар бор: 

1. Бу учрашув ёпиқ ўйин мақомида ўтказилдими?

2. Aгар жавоб "ҳа" бўлса, нега "Истиқлол" маълумот бераверди? Ёпиқ ўйин икки жамоанинг келишуви ҳолда ўтказилмайдими?

3. Юқоридаги икки саволга жавоб бериладими? (берилмаса ҳам хафа бўлиш йўқ, ўрганиб қолганмиз)

Ёки бошқа мисол бор. Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби "Локо"га қарши ўйин олдидан "Сўғдиёна"га қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. Жиззах клуби ўйиндан сўнг "Истиқлол" матбуот хизмати тайёрлаган фотони олиб, қисқа матн ёзиб хабар берди. Тожикистонликлар эса бутун бошли ўйин ҳақида ёзишди ("Сўғдиёна" клуби эълон қилмаган таркибларни ҳам!). 

Беҳзод Назаров берган интервьюсида Россия, Украина, "кучли бешлик" клубларининг матбуот хизматларини кузатишни айтиб ўтган эди. Aйрим матбуот котибларидан бир илтимосим бор: майли сиз Россияни ёки Европа давлатларини кузатманг. Ҳеч бўлмаса шу қўшни Тожикистоннинг "Истиқлол"ини кузатинг. 

Маълумот учун, аввалроқ, Фаҳриддин Рўзиев футбол жамоаларида фаолият юритадиган матбуот хизмати ходимларининг маоши ҳақида қисқача маълумот берган эди

P.S.: "бировни ишини таҳлил қилгунча ўзингнинг ишингни эпла", деб сўкишингиз мумкин. Лекин шунчаки бу ҳолатга бир назар солдим ва шу ҳол чиқиб келди. Aгар яхши бўлса-ю, мен уни ёмон деяверсам нотўғри бўлар эди.

Author : Og'abek Samisov
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика