Latest news

19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  3 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  13 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  6 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  17

Илёс Зейтуллаев: "Тоза ўйин вақти бир таймдан бироз кўпроқ бўлди" News

Илёс Зейтуллаев: "Тоза ўйин вақти бир таймдан бироз кўпроқ бўлди"

Суперлига 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Қизилқум" учрашувидан сўнг (0:0) "қалдирғоч"лар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Йигитлардан миннатдорман. Биз кетма-кет иккинчи учрашувда бир киши кам бўлиб ўйнаяпмиз. Бугун ғалаба қозонишни истагандик. Жамоам бугун яхши ўйнади. Менимча, тоза ўйин вақти бир таймдан бироз кўпроқ бўлди, холос. Рақиб ўйин темпини тушира олди. Бизга Туркиядаги йиғинларда вақтни чўзган жамоаларга қарши қўшимча чоралар кўрилиши ҳақида айтишганди. Бу тўғри фикр деб ўйлайман. Умуман олганда, жамоам намойиш этган ўйиндан кўнглим тўлди" - дея фикр билдирди Илёс Зейтуллаев.


- Чуқур ҳимояга ётиб оладиган жамоаларга қарши ўйинларда "Бунёдкор" қийналмоқда. Шундай учрашувларда жамоангизга нима етишмаяпти? Масалан, иккинчи бўлимда Темурхўжа Абдухолиқов, Сардор Абдунабиевларни ҳам майдонга ташладингиз, аммо гол урилмади...

- Ҳар бир жамоа бундай рақибларга қарши ўйнашда қийналади. Биз биринчи бўлимда гол уриб олганимизда ўйин умуман ўзгача тус олган бўларди. Шундай ўйинлардан янги нарсаларни ўрганишимиз ва хулоса чиқаришимиз керак. Футболчилар бугун яхши ҳаракат қилишди, биз бугун мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Ҳеч қайси бир ўйинда ғалаба кафолатланмаган. "Қизилқум" бутун ўйин давомида бор-йўғи битта вазиятга эга бўлди.



- Урата кетма-кет ўйинларни ўтказиб юборяпти. Япониялик легионернинг ўрни қанчалик билинмоқда?

- Унинг ўрни билинаётгани шубҳасиз, бироқ академиямиз тарбияланувчиси Наримон Аҳмаджонов жуда яхши ўйин ўтказди. Наримон кетма-кет иккинчи ўйиндан буён асосий таркибдан жой олмоқда. Тақдир ҳар биримизга имкониятлар тақдим этади. Наримон шундай имкониятлардан унумли фойдаланиб келмоқда. Азиз Тўлқинбеков ҳам ўзини яхши намойиш этмоқда.

- Темурхўжа Абдухолиқов четлатилган вазият ҳақида тўхталиб ўтсангиз. Абдухолиқов бош ҳакамга гапирган гаплари учун четлатилдими? Ўша вазиятда нима рўй берганига ойдинлик киритдингизми?

- Футболда бундай ҳолатлар учраб туради. У билан гаплашиб кўраман. У жуда тажрибали футболчи ва жамоа сардори. Ўша вазиятда нима содир бўлганини аниқлаштириб оламан. Бугунги четлатиш ҳакамларга ортиқча эътироз билдириш керак эмаслиги бўйича сабоқ бўлади.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика