Latest news

00:41Эрлинг Холанд: "Гвардиола энг яхши мураббий, балки тарихдаги энг зўридир"  0 00:14"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди  0 23:43Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"  5 23:19Хави "Интер Майами" бош мураббийи бўладими? Инсайдерлар маълумот беришди  0 22:49АПЛ клублари сўнгги 10 йилликда трансферлар учун қанча ишлатишди?  0 22:22"Ювентус"га "Челси" футболчиси керак  0 21:57Нико Уильямс болалигидаги кумирлари ким бўлганини айтди  5 21:34Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"  19 20:57Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"  3 20:36Суперлига. ОКМК "Жар"да "Пахтакор"ни мағлуб қилди  6 20:25"Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан чиқди  10 20:06Суперлига. ОКМК ВАР томонидан 13 дақиқа текширилган ҳамда япониялик футболчи томонидан урилган голлар эвазига 11 йилдан сўнг сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  59 19:50Гари Невилл АҚШда дам олган Рэшфорд ва Каземирони танқид қилди  3 19:21"Реал" январда Эндрикни ижарага бермайди  0 18:59Жоау Канселу: "Ҳар доим "Барселона"га мухлислик қилганман"  2

Илёс Зейтуллаев: "Иккинчи бўлимдаги ўйини учун "Металлург"га тан бериш керак" News

Илёс Зейтуллаев: "Иккинчи бўлимдаги ўйини учун "Металлург"га тан бериш керак"

Суперлиганинг 24-тури доирасида "Металлург"га қарши ўйиндан кейин "Бунёдкор" бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйинни икки қисмга ажратиш мумкин. Биринчи бўлимда биз яхши, жамоавий, зич ҳимояли ўйнадик, вазиятимиздан фойдаландик. Иккинчи бўлимдаги ўйини учун "Металлург"га тан бериш керак. Лигада жон сақлаб қолиш учун кураш сўнгги сонияларгача бўлади. Катта меҳнат қилган, қийинчиликлардан ўтган жамоа учун барчаси яхши бўлади.

- Жамоангиз иккинчи бўлимда биринчидагидан кўра ёмонроқ ўйнади деб айтдингиз. Бунга сабаб нимада? Иккинчи бўлимда ҳам яхшироқ ўйнашнинг иложи йўқмиди?

- Ҳа, бор эди. Баъзида бу гаплар сўзларда қолиб кетади. Футбол шундай ўйин, унда ҳиссиётлар, қўрқувлар, босим ёнма-ён юради. Биз гол уриб олганимизгача яхши ўйнаётгандик. Ҳудудларга эга бўлдик. Иккинчи бўлимда ҳам шундай давом этишимиз, хотиржамроқ бўлишимиз керак эди. "Металлург" мағлуб бўлаётган пайти босим уюштириши аниқ эди. Чунки лигада жон сақлаб қолаётган жамоалар шундай. Шундай пайт хотиржамроқ бўлиб, фикрларни бир жойга жамлаб, иккинчи голни уриш керак. Йигитларга 1:0 ҳисоби бундай ўйинларда 0:0дан фарқ қилмаслигини айтдим. Шу сабабли биз яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак эди. Мавсум бошидан буён босим бўладиган жамоаларда футболчилар мавсум якунида кучни йўқотиши мумкин. Шу сабабли бироз дам олиб, олдиндаги икки ўйинни финал каби ўтказиш керак. 

- Иккинчи бўлимда голгача Филипович ва Абдунабиев ўртасида қандайдир можароли суҳбат бўлди ва шундан кейин жамоа гол ўтказиб юборди. Лигада жон сақлаб қолиш учун курашаётган жамоа учун бундай ишлар яхши ҳолат эмас. Ўшанда футболчилар нимани келиша олмай қолишди?

- Бу нормал ҳолат. Жамоадошлар ниманидир келиша олишмай қолиши бўлиб турадиган ҳолат. Лекин мен буни кўрмай қолдим. Агарда шундай ҳолат бўлмаса, мен учун ёмон бўлиши мумкин. Демак, жамоа ўлик аҳволда, футболчилар келиша олишмаяптими, демак, жамоанинг ривожи учун нимадир қилишмоқчи. Уларнинг иккиси ҳам жамоага ёрдам беришни исташган. Бу умумий натижа учун керак.

- Келаси ўйин "Олимпик"ка қарши. Бу ўйин иккала жамоа учун 6 очколик ўйин. Бу учрашув ҳақда нима дея оласиз?

- Бу ўйин аҳамиятли. Лекин ҳозир дам олиб, куч тўплаш керак. "Олимпик" - яхши, ёш жамоа. Кўп югуради. Бу ўйинга ҳар доимгидек яхши тайёрланамиз. Лекин энди характеристикаларга таянмаслик вақти келди. Чунки айтганингиздек, бу 6 очколик ўйин.

Rating: +2   

Comments

   
09 nov 11:19:27
Кодир
Адашинга ютказиб берсанг булмасмиди зейтуллвев хар нима бир ики.сум ишлаволапмидинг чеснисанда каниди санга ухшаган булишса хаммаям
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика