Latest news

18:50Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Машъал", "Сўғдиёна" – "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 18:45Про лига. "Арал" – "Локомотив" 1:0 (онлайн ҳисоб)  1 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  1 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  2 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  15 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  9 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  1 14:45Лотар Маттеус "Манчестер Сити"га Тер Штегенни сотиб олишни маслаҳат берди  1 14:17Жонни Эванс МЮда маълум бир лавозимга тайинланади  2 13:48Миш-мишларга қарамай, Маунт МЮни тарк этишни режалаштирмаяпти  4 13:20Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим"  4

Илёс Зейтуллаев: "Бу мавсум чемпионлик учун "Насаф", ОКМК, "Сўғдиёна" ва "Пахтакор" курашади" News

Илёс Зейтуллаев: "Бу мавсум чемпионлик учун "Насаф", ОКМК, "Сўғдиёна" ва "Пахтакор" курашади"

"Навбаҳор" ҳамда "Бунёдкор" учрашувидан (2:2) сўнг меҳмон жамоа устози Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.




Илёс Зейтуллаев: "Ўйин томошабоп бўлди, мухлисларга раҳмат айтаман".

- Бугунги дуранг ғалабага тенг деб ўйлайсизми?

- Тўғрисини айтадиган бўлсак, 3 очкони хоҳлагандим, чунки ҳозир оғир вазиятдамиз. 10 киши бўлиб қолдик, гапингизга қўшилсак бўлади, аммо йигитлар кўпроғига муносиб эди.

- "Бунёдкор" охирги баҳсларда яхши ўйин кўрсатяпти. Бу Зейтуллаев ишими ёки жамоавий меҳнат маҳсули? Бугун жамоангиздан қандай натижа кутгандингиз.

- Бундай ўсишлар ҳамманинг ҳаракати билан содир бўлади. Ҳа, мураббийлар штаби ҳам ишлаяпти, аммо жамоага рахмат айтмоқчиман, чунки йигитлар ўзини кўрсата олишяпти. Кам ўйнаётганлар ҳам майдонга тушишга тайёр.

- Легионерларингиз ўйинидан мамнунмисиз?

- Албатта, чунки бундай вазиятда жамоамизга қўшилиб, жон сақлаш учун кураш осон эмас. Барча легионерларимиздан мамнунман.

- Ўзингиз Италияда футбол ўйнаб, мураббийлик ҳам қилгансиз. "Бунёдкор"га Европа футболидан нималарни олиб келдингиз ёки энди режангизда бор?

- Мен ҳеч қачон ватанимни унутмаганман. Ўзбек футболини яхши кўраман. Албатта, Италия футболидаги кичик деталларни ишга соляпмиз ва натижалар ҳам кўриняпти. Футболда 30% бу тактика, қолгани эса психология. Бу узоқ давом этадиган жараён.

- "Навбаҳор"ни таҳлил қилган бўлсангиз керак. Наманган жамоасининг кучли томонларини айтиб бера оласизми?

- Жамоа жуда кучли, яхши футболчилар йиғилган. Ҳаммани номма-ном айта олмайман. "Навбаҳор"нинг кучли томонлари кўп, бироқ йигитлар яхши ҳаракат қилишди.

- Бугун "Навбаҳор" кўплаб вазиятлардан фойдалана олмади. Уларга нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Йигитларим охиригача курашишди, сабаб шу бўлса керак. Ҳар бир сантиметр учун курашдик. Ҳавода ҳам имкони борича ғалаба қозонишга уриндик.

- Бугунги кунда ўзбек ва Италия футболи ўртасидаги фарқни айтиб бера оласизми?

- Ўзбек футболи жуда яхши даражада. Ҳа, бироз деталларда фарқ бор. Италияда кўпроқ майда деталларга эътибор қаратишади. Бу ерда эса тезлик ва курашлар устида кўп ишлашади. Европа футболи бироз бошқача, яхши ёки ёмон дея олмайман, услублар бошқача.

- Бу мавсум Суперлига ва Кубокда ким ғолиб бўлади деб ўйлайсиз?

- Фикримча, "Насаф" ва ОКМК курашади. "Сўғдиёна"нинг ўйини ҳам ёқяпти. "Пахтакор"ни эсдан чиқариб бўлмайди. Кубокда... Кучли жамоа ютсин, ҳеч кимга мухлислик қилмайман, бор диққатим "Бунёдкор"да.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика