Latest news

22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  4 22:13Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  6 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  48 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10 19:48Европа клублари "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  4 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  3 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  8 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  3 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0

Илёс Зейтуллаев: "Биз тўғри йўлдамиз" News

Илёс Зейтуллаев: "Биз тўғри йўлдамиз"

Суперлиганинг 3-турида "Сурхон" мағлуб қилинганидан кейин "Бунёдкор" бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин қизиқарли ўтди. Биринчи бўлимнинг илк дақиқаларини интенсив ва агрессив бошладик. Бир қанча вазиятлар яратдик. "Сурхон"нинг тартибли жамоа эканлиги ва яхши футболчилардан ташкил топганини инобатга олиб, футболчиларимдан ҳимояда тартибли бўлишларини сўрадим. Ўйин қизиқ ўтди, стадионга келган мухлислар бу ўйиндан завқ олишди. "Сурхон"га келгуси ўйинларда омад тилайман, жуда қизиқ ва яхши жамоа.

- "Бунёдкор" мавсумни яхши бошлади. Жамоа юқори ўринларга курашиш учун барқарор бўлиши керак. "Бунёдкор" мавсум охиригача барқарорликни ушлаб тура оладими?

- Қўл остимда яхши таркиб йиғилган. Барча бир-бирига ёрдам беради, жамоадошлари учун курашади. Бизда шундай жамоа қуриляптики, исталган футболчи масъулиятни бўйнига олиши мумкин. Бундай футболчилар бизда кўп. Одил Ҳамробеков, Бобурбек Йўлдошев, Тимурхўжа Абдухолиқов каби футболчилар исталган жамоаларга керак бўлади ва улар жамоани ортидан етаклай олади. Биз ҳам шундай ритмни ушлаб қолишни истаймиз. Лекин футболда қийинчиликлар доимо бўлиб туради. Агарда коллектив яхши бўлса, исталган қийинчиликни енгиб ўтиш мумкин. Биз тўғри йўлдамиз. Кейинчалик оғир пайтлардан ҳам чиқиб кета олишимиз керак. Шунда барча бир ёқадан бош чиқариши керак бўлади.

- Сир бўлмаса, ушбу ўйинга тайёрланиш чоғида рақибнинг қайси жиҳатларига алоҳида эътибор бердингиз ва ўйинингизда нимани асосий ўринга олиб чиқдингиз? Иккинчи саволим: машҳур журналист Толибжон Қосимов 1-турда "Нефтчи"га қарши ўйиндан кейин "Бунёдкор"нинг ўйинидан завқ олганини ёзишди. Дастлабки 3 турдан кейин жамоангиз 7 очко тўплади. Шундан келиб чиққан ҳолда жамоангизнинг ҳеч бўлмаса кучли бешлик учун кураша оладиган бўла олиши мумкинми?

- "Сурхон"га қарши ўйинга адаптив тарзда тайёрландик. Билардик, агарда "Сурхон"га бўш ҳудудлар тақдим қилинса, мобил ҳужумчилари вазиятдан фойдаланиб кетишлари ва бизга муаммолар яратишлари мумкин. Шу сабабли бу йўналишда интенсив ишладик. Ўз навбатида йигитлар ҳам вазифани бажаришди. Тўпни олиб қўйиш орқали уларга ташаббусни бермадик. Тўп бизга тушганда эса таркибимизда тўп билан яхши ўйнайдиган сифатли футболчиларимиз брак қилишмади. Биз шу нарсани асосий планга олиб чиқдик ва йигитлар бугун буни уддалашди. Иккинчи саволга ўтсак, биз жуда кичкина қадамлар ташлаяпмиз. "Бунёдкор"нинг шонли тарихи ўтмишда қолган. Ҳозир жамоанинг таркиби жуда ёш, шундай бўлса-да, асос қўйилган. Раҳбариятга миннатдорлик билдираман, улар асосий, ёшлар жамоаларининг ривожи учун жиддий меҳнат қилишмоқда. Бундай нарсалар доимо ҳис қилиб турилади, барча бир йўлда меҳнат қилмоқда. Бу шунчаки бир ёки бир неча инсоннинг эмас, бутун бир "Бунёдкор" ташкилотининг ҳаракати ҳисобланади. Мураббий сифатида бу мени қувонтирмоқда. Кейинги ўйинимиз "Бухоро"га қарши бўлади ва бу жуда қийин ўтади. Камтарлик билан шу йўлда давом этишимиз керак.

- Дастлабки 3 турда Сиз ўйинни легионерлар атрофида қураётганингиз кўринмоқда. Захирада эса асосан маҳаллий футболчилар ўтирибди. Қўл остингизда иккита бир хил таркиб бор деб ҳисоблайсизми?

- Кийим алмаштириш хонасида йигитларга ҳам шуни айтдим. Қачонки таркиб танлаётганда мураббийга қийин бўлади. Сўнгги ҳафталар мобайнида футболчиларим юқори даражада меҳнат қилишди. Бугун захирада қолиб кетган футболчиларим ҳам исталган пайтда юқори сифатли ўйин кўрсата олади. Йигитлар ҳам жамоа ичида рақобатни ошириш кераклигини билишади ва исталган пайтда майдонга тушишга тайёр бўлишади. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика