Latest news

02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   11 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  1 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  59 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  1 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  4 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  4 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  19 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  7 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  29 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  24 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  81 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3

Илёс Хайров: “Дарвозада туришим ўйиндан бир соат олдин маълум бўлди” News

Илёс Хайров: “Дарвозада туришим ўйиндан бир соат олдин маълум бўлди”

Сайтимиз орқали аввалроқ хабар берганимиздек, биринчи лиганинг 6-тур ўйинида “Хоразм” сафида аслида ярим ҳимоячи бўлган Илёс Хайров дарвозабон сифатида харакат қилди.
“Хотира-79”га қарши кечган баҳсда Ҳайров ўз дарвозасидан 3та тўп ўтказиб юборди. Ўйиндан сўнг футболчи билан шу хусусда суҳбатлашдик.

- Илёс, сизни бунгача ярим ҳимоячи сифатида ўйнаб келганингизни яхши биламиз. Лекин “Хотира-79”га қарши учрашувда дарвозабон амплуасида харакат қилдингиз...
- Ҳа, шундай. Жамоамизда посбонлар билан боғлиқ муаммо юзага келгач, дарвозада туришга мажбур бўлдим. Чунки жамоамга қайси позицияда бўлса ҳам фойда келтиришим керак эди.

- Бу кимнинг қарори бўлди? Ёки дарвозада туришни ўзингиз истадингизми?

- Йўқ, бу бутун жамоанинг қарори бўлди. Очиғи кутмагандим. Учрашувдан таҳминан бир соат олдин дарвозада туришим маълум бўлди. Яқинда ўғил фарзандлик бўлганим учун олдинги турда “УзДонгЖу” билан ўйинга бормагандим. Кейин эса Уйчига келиб, жамоага ёрдам беришни хоҳладим. Чунки дисквалификация туфайли жамоада муаммо юзага келганди.

- Илгари ҳам дарвозабон сифатида ўйнаган учрашувларингиз бўлганми?
- Йўқ, асосан ярим ҳимояда ўйнаганман.

- У холда “Хотира-79”га қарши ўтказилган ўйин сиз учун дарвозабон сифатида қийин кечгандир?
- Ҳа. Дарвозада туриш осон эмас. Боз устига рақиб жамоа футболчилари мени аслида посбон эмаслигинимни билиб, узоқ масофалардан ҳам кўплаб зарба йўллашди.

- 5 балли тизимда ўзингизнинг кўрсатган ўйинингизга неча балл қўйган бўлардингиз?
- (Кулиб) Имкон даражасида ўйнаб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишга уриндим. Ўйинимга эса баҳо бера олмайман.

- Учрашувнинг қўшимча дақиқаси ўтиб бораётганида ўз дарвозангиздан 2 дақиқа ичида 2та тўп ўтказиб юбордингиз. Бу алам қилган бўлса керак?

- Албатта. Нафақат менга балки бутун жамоа учун аламли бўлди. Рақиб жамоанинг иккинчи голидан кейин ўйинни марказдан бошладик ва улар тўпни олиб қўйиб, ҳужум уюштирди ва буни гол билан якунлаб, ҳисобни тенглаштиришга эришди. Табиийки футболда 90+1 ва 90+2-дақиқаларда гол ўтказиб юбориб, очко йўқотиш руҳий зарба бўлади.

- Ўтказиб юборилган учта голни қайтаришни иложиси йўқмиди?

- Бунгача дарвозабон сифатида ўйнамаганим учун жуда қийин бўлди. Агарда посбонларимизнинг ўзлари бўлганида, ўйлайманки ҳар уччала голни ҳам қайтарган бўларди.

- Сафарда эришилган ушбу дуранг сизларни қониқтирдими?
- Биласизми бу ўйинга катта йўқотишлар билан келгандик. Асосий посбонларимиз ва бир нечта ўйинчилар дисквалификация туфайли ёрдам бера олмади. Шунга қарамай дарвозабонсиз ўйнаб ҳам сафарда бир очкони қўлга киритдик. Шундан келиб чиқиб дуранг биз учун қониқарли натижа деса бўлади. Лекин тайёр ғалабани қўлдан чиқарганимиз ҳам чакки бўлди.

- Агарда келгусида шундай холат такрорланса, яна дарвозада туришга тайёрмисиз?
- (Кулиб) Йўқ. Тўғриси, майдонда ўйнаб юриб, кейинчалик дарвозада туришингиз қийин жараён бўларкан. Олдинга ўтиб, ўйнагим келди. Умид қиламанки, энди бу каби холатлар бўлмайди.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.   
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика