Latest news

23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 23:28Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" – "Бавария". Таркиблар аниқ!  0 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  3 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  6 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  72 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0 20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  11 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  0 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  9 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  1 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  2

Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз" News

Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"

Суперлига 25-тур доирасидаги "Металлург" — "Сурхон" ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббий вазифасини бажарувчи Илёс Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

— "Сурхон" Ўзбекистон чемпионатида энг тартибли ва ҳужумкор футбол ўйнайдиган жамоа. Рақибни ўрганиш ва таҳлил қилиш учун икки ҳафта вақтимиз бор эди ва бу амалда иш берди. Бир қанча вазиятлар бўлди ва ўйин тақдирини эртароқ ҳал қилишимиз ҳам мумкин эди. Баҳс сўнггига қадар асабий ўтди ва уч очко биз учун жуда ҳам муҳим эди. Мағлубиятга учраган тақдиримизда Про лигага равона бўлишимиз аниқ бўларди. Шу билан бирга, Қаршида ҳам муносиб ўйнаймиз деб ўйлайман.


— Бугун менга "Металлург" ҳимоячиси Олександр Кучеренко Клод Макелелени эслатди. У ҳам мудофаада, ҳам ҳужумда ажойиб ўйнади. Нима деб ўйлайсиз, агар жамоа мавсум сўнггида ўз мақсадларига етса, ушбу ҳимоячини жамоада олиб қоласизми?

— Кучеренко олдинги ўйинларда ҳам ажойиб ҳаракат қилганди. "Сурхон" ўйинчилари олдинда тўрт киши бўлиб ҳаракатланади ва пастроққа тушиб тўпни эгаллашарди. Биз ўйинга тайёргарлик чоғида Кучеренко ва Мажидовга рақибга тўпни қабул қилишга имкон бермаслик, кўпроқ Абдусаломов ва Жумаевни ёпиш керак эди. Кучеренконинг бу ҳаракатлари гол билан мукофотланди. Режаларимизга келсак, унинг шартномаси кейинги йилда ҳам давом этади, агар вазифаларни бажарсак, у биз билан қолади ва жамоага ёрдам беради деб ўйлайман.

— Жамоа легионерлари бўлмиш Йосович ва Секулич майдонга тушмаяпти. Бунинг сабаби нимада?

— Йосович икки ой давомида жароҳатини тиклаш билан банд бўлди ва ўн кундан бери умумий гуруҳда шуғулланмоқда. Олдин таъкидлаганимдек, бизда ҳужумчилар кўп. Секуличга ҳам имконият берилди, аммо бугун қарши ҳужумда ўйнамоқчи эдик ва бизга тезкор ҳужумчилар керак эди. Масалан, Далер Шарипов.

— Бош мураббий сифатида яқинда иш бошладингиз ва ОАВда сиз ҳақингизда илиқ фикрлар бор. Умуман, жаҳон футболидан қайси мутахассисларнинг ишларини кузатасиз ва жамоангизни қайси услубда ўйнатишга интиласиз?

— Авваламбор, ҳар қандай мураббий таркибида бор ўйинчиларга қараб ўйин тузади. Бизнинг марказий чизиғимизда меҳнаткаш йигитлар жуда кўп ва шу сабаб зич ва қарши ва ҳужумда ўйнашга ҳаракат қиламиз. Менга "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ёқади. Уникидек жамоа қилиш қийин, аммо шуни хоҳлардим.

— Кеча "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Нефтчи" билан ўйиндан сўнг "Металлург" билан ҳам ёшларни ўйинга қўямиз деб айтди. Бунга қандай изоҳ берасиз?

— Рўзиқул Бердиев билан тўрт йил мобайнида Қаршида, битта жамоада ўйнаганман. Оиласи ва ўзи билан яхши танишман. Ҳа, ёшлар билан ўйнаймиз деб интервью беришди. Бундай чемпион ва ОЧЛда ўйнайдиган жамоада иккита бир хил таркиб бўлади. Ҳатто ёшлар туширилган тақдирда ҳам, айнан улар катта иштиёқ билан ҳаракат қилишади. Нима бўлганда ҳам осон ўйин бўлмайди, биз ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика