Latest news

14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  0 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  7 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  12 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  4 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  4 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  0 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  6 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  10 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  1 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  38 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  1 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  18

Илк учрашувга 26 кун қолди. Миржалол Қосимов биринчи йиғин ҳақида News

Илк учрашувга 26 кун қолди. Миржалол Қосимов биринчи йиғин ҳақида

Шимолий Корея билан ўйинга 27 кун қолганида Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААдаги дастлабки йиғинни ўтказиб, Тошкентга қайтиб келди.
17 декабрь куни терма жамоамиз ҳал қилувчи йиғинни ўтказиш учун яна бир бор Дубайга йўл олади. Бу сафар таркибдан 27 нафар футболчи жой олади. Омадли 23 нафар ўйинчи эса ҳал қилувчи мусобақага йўл олади.

Биринчи йиғин қандай ўтди, ундан мураббийнинг кўнгли тўлдими, шулар ҳақида билиш мақсадида Миржалол Қосимов билан боғландик.

"Биринчи йиғин режа асосида бўлиб ўтди. Фақат ҳисобдаги иккинчи ўйин ўтказилмагани бироз ўзгартиришларга сабаб бўлди. Бу ўйиннинг муҳим томонлари кўп эди. Афсуски, Форс кўрфази Кубогидан сўнг Қувайт терма жамоасининг бош мураббийи ўзгарди. Натижада рақибларимиз ўз режасига ўзгартириш киритди. БААда лига ўйинлари давом этаётгани боис, жамоа топиш қийин бўлди. Бу пайтда биринчи лига вакили "Ал Шааб" бўш эди. Аммо улар билан ҳам ўйин ташкил этилмай қолди", - дейди Миржалол Қосимов.

Йиғинда иштирок этган футболчилардан тўрт нафарининг Осиё Кубогига бора олмаслиги маълум бўлди. Бу ҳақда мураббий шундай дейди:

-  Биринчи машғулотда ҳаммани текшириб олишимиз муҳим эди. Мурзоев, Саломов, Мерзляков ва Ибрагимов доим назоратимизда бўлиб келишган. Уларни кейинчалик ҳам терма жамоага ёрдами тегиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда шундай вазиятларда МТЖ муҳитини сездириб туришимиз керак. Иккинчи йиғинга Аҳмедов, Ҳайдаров, Турсунов, Денисов ва Насимов қўшиладилар.

Дастлабки йиғиндаги рақиблар кучсизроқ эди. Футболчилар ортиқча зўриқишсиз ўйнадилар. Аммо жисмоний тайёргарликка алоҳида эътибор берилди.

- Осиё Кубогидан олдин жисмоний ҳолатимизни яхшилаб олишимиз шарт. Боиси у ерда оддий ўйин бўлмайди. Икки ўйинда футболчиларимиз анча енгил ҳаракат қилишди. Осиё Кубогида эса бундай бўлмайди.

Миржалол Қосимовнинг биринчи йиғиндан кўнгли тўлдими, футболчилардан-чи?

- Мазкур икки йиғиндан кўнглим тўлган, тўлмаганини Осиё Кубогидаги натижамиздан сўнг айтишим мумкин. Футболчиларнинг барчаси мусобақага боришни истаяпти, чунки бу катта форум. Унда ҳар ким ҳам ўйнашни истайди, шунинг учун алоҳида бир футболчини ажратиб кўрсатмаган бўлардим. Барча масъулиятни бирдек хис қилиб турибди.

Н.Юлдашев

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика