Latest news

14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  1 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  3 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  0 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  3 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  1 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  5 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1 10:23Сон Хён Мин фаолиятини АҚШда давом эттиришга яқин  2 09:50Зайниддин Тожиев Пролига жамоасида иш бошлади  3 09:14"Бухоро" беш нафар футболчини рўйхатдан ўтказди  3 08:40"Пахтакор" футболчисини "Динамо"га ижарага берди  4 08:09ОКМК ҳужумчиси иккинчи даврани водийда давом эттиришга яқин  1

Илҳомжон Қундузов: “Қўқон-1912” жамоаси ҳеч қачон ёлғиз қолмайди” News

Илҳомжон Қундузов: “Қўқон-1912” жамоаси ҳеч қачон ёлғиз қолмайди”

Айни дамда “Қўқон-1912” футболчилари билан бир қатор жамоа мухлислар клуби ҳам иккинчи даврага жиддий ҳозирлик курмоқда.

Илҳом Қундузов бошчилик қилаётган мухлислар клуби мавсумнинг иккинчи қисмида ҳам футолчиларни қўллаб-қувватлаш борасида бошқаларга ўрнак бўлишни мақсад қилишган. Хусусан, биринчи даврадаги айрим сафар ўйинларда “Қўқон-1912” жамоаси мухлислар клуби кўпчиликнинг ҳавасини келтирганди.

Иккинчи давра арафасида “Қўқон-1912” жамоаси мухлислар клуби раиси Илҳомжон Қундузов билан қисқача суҳбатда бўлдик.

– Футболчилар қатори “Қўқон-1912” жамоаси мухлислар клуби ҳам иккинчи даврани интиқлик билан кутмоқдамиз, деб сўз бошлади Илҳомжон Қундузов. – Айни дамда қўқонлик футбол ихлосмандларининг кайфияти аъло. Улар жамоадаги ўзгаришлардан хурсанд бўлишмоқда. Ўйлайманки, иккинчи даврада “Марказий” ўйингоҳга мухлислар ташрифи яна ошади. Жамоамизнинг ёзги трансферлари мухлисларга манзур бўлди. Ҳамма бош мураббий Нўъмон Ҳасановга катта умид боғлаган. Клуб раҳбарияти ҳам бизга етарлича шароитларни яратиб беришди. Бунинг учун уларга ўз миннатдорчилигимизни изҳор этмоқчимиз.

Айтганча, Ўзбекистон Кубоги чорак финал жавоб учрашуви доирасидаги “Бухоро”га қарши бўладиган ўйинни бевосита стадионда кузатиш мақсадида 10 нафарга яқин мухлис Бухорога боришди. “Бухоро” жамоаси мухлислар клуби билан ҳамкорликни йўлга қўйганимиз боис, бухороликлар ҳам бизнинг ишқибозларимизни яхши кутиб олишди. Бухоролик мухлисларга ҳам раҳмат айтамиз.



Яна бир гап. Ҳақиқий мухлис дегани ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоани қўллаб-қувватлайди. Футболда ҳар доим ҳам ўзимиз кутган натижа қайд этилавермайди. Шундай бўлса-да, фидоий мухлислар ҳамиша жамоа билан бирга бўлишади. Бу албатта таҳсинга лойиқ. Қувонарлиси, “Қўқон-1912” жамоасининг фидоий ишқибозлари бисёр. Биз ҳеч қачон севимли жамоамизни ёлғизлатиб қўймаймиз.

Иккинчи даврада “Қўқон-1912” жамоасига омад тилаймиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика