Latest news

14:28"Челси" 22 ёшли футболчисини "Вильярреал"га сотади  0 13:59Аргентина ва Мессини норозилик намойишлари туфайли Анголадаги ўйиндан воз кечишга чақиришмоқда  0 13:30Суперлига. 20-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Хоразм" ва "Сурхон"да йўқотишлар мавжуд  3 13:12Дуглас Луис АПЛга қайтмоқда  0 12:43Рустам Ашурматов қачон сафга қайтиши маълум  1 12:32АПЛ 1-турининг энг яхши футболчиси аниқланди  1 12:04"Замонавий дарвозабон фақат сейв эмас, жамоа ўйини қуриш ва оёқда ўйнашни ҳам билиши керак" - Денис Иванков билан интервью   3 11:41Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоасида, "Қайрат" тарихий натижага жуда яқин, Кападзе олдидаги катта муаммолар - 20 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   7 11:25Рафинья "Олтин тўп"ни топшириш маросимида иштирок этадими?  5 11:22"Тушунишимча, ҳакам пенальтини ўзи белгиламаган, уни мониторга чақиришган" — "Сўғдиёна" - "Динамо" учрашуви ҳакамлик муҳокамаси  13 10:49"Челси" футболчиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  1 10:27Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи Чехия клубида амалиёт ўтайди  0 10:17Гарначо келажаги борасида бир қарорга келди  4 09:45"Рома"нинг янги футболчиси илк машғулотда жароҳат олди  4 09:17"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси ёзда жамоани тарк этади  1

Илҳом Юнусов: «Нима, пенальтидан гол уриш осонми?» News

Илҳом Юнусов: «Нима, пенальтидан гол уриш осонми?»

Ҳар турда кутилмаган натижалар қайд этилиши, етакчи клубларнинг керагидан ортиқ учрашувларда очко йўқотишлари ва турнир жадвалида юзага келган тиғизлик мухлислар ўртасида иккинчи даврага нисбатан қизиқишни янада ошириши турган гап.

Танаффусга қадар нотекис ўйнаган клублардан яна бири - «Қизилқум». Навоийлик «олтин изловчилар» ортда қолган 15та учрашувнинг атиги 5тасида ғалабага эришишди.

Дуранг ва мағлубиятлар сони ҳам тенг - 5та. Хуллас, таътилга чиққан жамоа етакчиларидан бири, «пенальти тепиш мутахассиси» - Илҳом Юнусов билан айнан биринчи давра якуни юзасидан суҳбатлашдик.

- Илҳом, мана, биринчи давра якунланди. Айтиш мумкинки, «Қизилқум» мавсумнинг биринчи ярмида ишончни оқламади. Бунинг асосий сабаби нима?

- Ҳаммаси оддий - олий лигада рақобат ошди, жамоалар сезиларли даражада кучайди. Албатта, бу яхши ҳолат - футболимиз савия бобида ўсяпти. Қаранг, олий лига ўйинлари ҳеч бир жамоа учун осон кечмаяпти. Табиийки, биз ҳам қийналяпмиз. Ҳозирги ҳолатда ғалаба тугул, очко ҳам шунчаки, берилмаяпти. Боз устига, баъзи ўйинларда омад жамоамиздан очиқчасига юз ўгирди. Бу албатта, шахсий фикрим ва кимдир қўшилмаслиги ҳам мумкин.

- Аслида «Қизилқум» таркиб бўйича турнир жадвалининг юқори қисмида бораётган жамоалардан кам эмас. Лекин натижа шунга мувофиқ бўлмади. Бунга нима дейсиз?

- Тўғри айтасиз, бизда яхшигина таркиб йиғилган. Дейлик, тажрибали, терма жамоада ҳам тўп сурган футболчилар бор. Юқорида айтдим, айрим ўйинларда шунчаки, омадсизлик панд берди. Айниқса, ўз майдонимиздаги учрашувларда шу сабаб, кўп очко йўқотдик.

- Ваҳоланки, жамоа ўз майдонида анча фаол ўйнаши керак...

- Ҳа, шундай. Ахир мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари футболчиларга қўшимча куч бағишлайди. Навоийда эса футболни жуда яхши кўришади. Буни стадионимизга тушаётган мухлислар сонидан ҳам билса бўлади. Хуллас, жамоамиз мухлисларига гап йўқ. Фурсатдан фойдаланиб, уларга футболчилар номидан миннатдорчилик билдираман. Чунончи, мухлисларимиз жамоа ютқазиб турган ўйинларда ҳам бизни қўллаб-қувватлашдан тўхтамадилар. Шунингдек, ҳакам ҳуштаги чалинмагунича стадиондан чиқиб кетишмайди. Насиб этса, шундай муносабатга яраша, иккинчи даврада яхшироқ ўйнаймиз ва мухлисларга муносиб жавоб қайтарамиз.

- Мабодо жамоа ичида қандайдир муаммо йўқми, балки арзимас келишмовчиликлар халақит бераётгандир...

- Йўқ, йўқ, муҳит жуда яхши. Баралла айта оламан: футболчиларнинг ўзаро муносабатлари жойида. Мураббийлар билан ҳам алоқамиз талаб даражасида.

- Молиявий таъминотчи - маош ва мукофот пулини вақтида оляпсизларми?

- Ҳа, бу борада ҳам нолишга асос йўқ. Маош вақтида бериляпти, рағбатлантириш масаласи ҳам чакки эмас.

- Ўзи клубда машғулотларни ким олиб боради? Чунончи, «Қизилқум»­да худди «Локомотив»даги ҳолат кузатилмоқда.

- Машғулотлар жараёнига Ҳамиджон Актамов, Юрий Лукин ва Акмал Холиқов масъуллар.


- Илҳом, статистикангизга назар солсак, аксарият голларни пенальтидан урганингиз кўринади. 11 метрли жарима зарбасини тепишда асосийси нима - қобилиятми ёки совуққонлик?

- Табиатан ютқазишга тоқат қилолмайман, ҳамиша ғалаба ҳақида ўйлайман. Пенальтига келсак - бу аввало, лотерея. Шунингдек, руҳий ҳолат муҳим. Яъни «нуқта»га ўзига 100 фоиз ишонган футболчигина яқинлашиши керак. Ўзи ёшлигимдан жарима зарбалари ва айниқса, пенальти тепишга алоҳида иштиёқим бор. Бу борада махсус шуғулланаман ҳам. Лекин пенальтидан гол уриш кўпчилик ўйлаганидек жуда осон эмас. Мисол учун, ҳамма ҳам «нуқта»дан зарба йўллашга ботинолмайди.

- Қизиқ, пенальти тепиш олдидан бирор марта бўлсада, гол уриш масаласида шубҳаланганмисиз?

- Йўқ, бундай ҳолатга тушган эмасман. Мабодо ўзимга ишонмасам, тўп олдига яқинлашмайман. Муҳими, ҳозирга қадар чекинишимга тўғри келгани йўқ. Бордию, бирор жамоадошим 11 метрли зарбани амалга оширишни сўраса, унга имконият бераман, албатта. Демоқчиманки, бу борада қизғанчиқ эмасман. Ахир асосий масала - жамоа ғалабаси.

- Сиз учун қайси дарвозабон билан «дуэл»га киришиш қийинроқ?

- Игнатий Нестеровни алдаш осон эмас. У пенальти тепилаётган пайт вазиятни охиригача кузатиб туради ва олдиндан ташланмайди. Тажрибаси катта-да, барибир. 

- Яна клубингизга қайтамиз: биринчи давра ўйинларини таҳлил қилдингларми? Раҳбариятнинг хулосаси қандай бўлди?

- Албатта, биринчи давра баҳсларини обдон кўриб чиқдик ва хато-камчиликларимиз ҳақида тушунчага эгамиз. Яъни айнан нималар устида кўпроқ ишлашимиз кераклигини биламиз. Энди танаффус чоғи астойдил ишлаймиз. Айни пайт жамоамиз 20 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди. Турнир жадвалига эътибор қаратсангиз, жамоалар тўплаган очколар ўртасидаги тафовут катта эмас. Демоқчиманки, жамоа биттагина ғалаба эвазига бир неча поғона юқорилаши мумкин. Умид қиламанки, иккинчи даврада ўз ўйинимизни намойиш этиб, турнир жадвалида анча кўтарилишни уддалаймиз. Бунга қурбимиз етади. Жамоамиз раҳбарлари биринчи даврадаги хатолардан тўғри хулоса чиқариб, ке-йинги ўйинларга пухта тайёргарлик кўришимиз шартлигини алоҳида уқтиришди. Ўйлайманки, ҳали мухлисларимизни чиройли ўйинларимиз билан хушнуд этамиз. Жамоамизнинг ички потенциалини назарда тутиб, шундай ишонч билан гапиряпман...


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

"Интерфутбол" газетаси

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика