Latest news

12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  0 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  0 11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  2 11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  0 10:48Алонсонинг тақдири қайси ўйинга боғлиқлиги маълум қилинди  5 10:21Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  1 09:55"Бухоро" футболчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 09:30"Брентфорд" бош мураббийи: "Ҳусанов қизил олиши керак эди"  4 09:04"Манчестер Сити" футболчиси: "Хусановдан ўтиб кетиш жуда қийин"  4 08:43Трансфермаркт Туркия чемпионатининг янгиланган нархларни эълон қилди. Ҳамюртларимизда пастлаш  12 08:20SofaScore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  9 02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  23 01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  1 01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0

Илҳом Юнусов, Дилшод Шарофетдинов, Акмал Бозоров расман «бутсасини михга илди» News

Илҳом Юнусов, Дилшод Шарофетдинов, Акмал Бозоров расман «бутсасини михга илди»

«Динамо» жамоасининг АГМКга қарши ғалабали учрашуви олдидан стадионда «Динамо»нинг собиқ футболчилари футболчилик фаолиятларини расман якунлашди.

Клуб раҳбарияти томонидан ташкил этилган хайрлашув тадбирида Самарқанд футболининг фахрийлари саналмиш - “Динамо” клуби раҳбари Илҳом Шарипов, спорт директори Рустам Истамов ва Самарқанд вилоят футбол академияси директори Учқун Қобилов футболчилик фаолиятини якунлаган Илҳом Юнусов, Дилшод Шарофетдинов, Акмал Бозоровларга анъанамизга кўра, зарбоф чопон кийдиришди. Кўп йиллар давомида Самарқанд футболи равнақи йўлидаги хизматлари учун миннатдорчилик билдиришди. Ўз ўрнида учала футболчи ҳам ўз имзоси туширилган тўпларни стадионга йиғилган мухлисларга совға қилишди.

Қайд этиш лозим, 37 ёшли Илҳом Юнусов фаолияти давомида “Динамо” жамоасидан ташқари “Бухоро”, “Насаф”, “Қизилқум” клублари ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоа сафида тўп суриб, бир неча марта мамлакат чемпионати совриндори, шунингдек ОФК Кубоги соҳибига айланганди. Самарқандлик футболчи Олий Лига тарихида энг кўп ўйин ўтказган “гвардиячи”лардан бири саналади.

34 ёшли Дилшод Шарофетдинов ҳам “Динамо” таркибидан “Пахтакор” сафига қўшилиб, мамлакат чемпиони бўлиш билан бирга Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида тўп сурди, Малайзия, Индонезия клублари сафида муваффақиятли ўйинлар намойиш этди.



33 ёшли Акмал Бозоров эса 13 йиллик профессионал фаолиятини айнан “Динамо” клубига бағишлади. Ҳимоя ва яримҳимоя чизиғида тўп сурган Бозоров ўз вақтида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси сафида тўп сурганди.

Ушбу футболчилар фаолиятини якунлаган бўлса-да, Самарқанд футболида энди мураббий сифатида қадам қўйишмоқда. Хусусан, Илҳом Юнусов энди Самарқанд вилоят футбол академиясида ўз тажрибасини болалар билан ўртоқлашса, Дилшод Шарофетдинов ва Акмал Бозоровлар “Динамо” ёшлар жамоасида янги ёш футболчиларни кашф этишга бел боғлашган. Бу борада уларга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика