Latest news

02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  145 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  43 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  13 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  18 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  14 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  29 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  5

Илҳом Ҳамроев : “Сўғдиёна” бундан ортиғига қодир” News

Илҳом Ҳамроев : “Сўғдиёна” бундан ортиғига қодир”

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати 17-турида “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида “Нефтчи”ни қабул қилди. Дастлабки учрашувда дуранг натижа қайд этилган бўлса, иккинчи ўйинда жамоамиз иродали ғалабага эришди.

Мазкур баҳсда ўз голлари билан “Сўғдиёна”нинг ғалабасига ўз ҳиссасини қўшган Илҳом Хамроев ўйин якунлангач, ўз фикрлари билан ўртоқлашди

- Кечаги ўйинда кўп хатоларга йўл қўйдик. Бугун эса ўша хатолардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда иродали ғалабага эришдик. Билсангиз керак, “Сўғдиёна” футзал жамоаси таркибига давралар оралиғида қўшилдим. Бу ерда жамоадагилар мени жуда илиқ кутиб олди. Жамоадаги ички  муҳит аъло даражада дейиш мумкин. Майдонда биз ҳар доим бир-биримизни тушунган холда, жипслашиб харакат қиламиз. Жиззахда футзалга жуда катта эътибор беришади.  Рахбарият ва мураббийлар штабининг олиб бораётган иши “Сўғдиёна”ни бундан ортиғига қодир эканлигини англатади. Келгуси мавсумда медаллар учун курашамиз.

- Яна бугунги ўйинга қайтадиган бўлсак, бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Залдаги ушбу муҳит бизни фақат олдинга чорлади.  Яна қайтараман, Жиззахда футзални жуда ардоқлашади. Шу сабабли ҳам бундай жамоада, бундай ажойиб муҳитда ўйнаш ҳар доим ёқимли.

- Кейинги турда “Бунёдкор”га қарши баҳс олиб борамиз. Диққат эътиборимизни ушбу ўйинга қаратамиз –дея сўзини якунлади Илҳом Ҳамроев.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика