Latest news

01:08"Ман Сити" Англия кубоги чорак финалида "Борнмут" билан ўйнайди, "Астон Вилла" эса "Престон" билан  0 00:51"Тоттенхем" Вернер бўйича қарор қабул қилди  0 00:22АПЛ. МЮ "Олд Траффорд"да "Фулхэм"га пенальтилар сериясида мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  22 23:52А Серия. "Рома" иродали ғалабага эришди. Шомуродов танаффусда захирага олинди, унинг ўрнига тушган Довбик эса ғалаба голини урди  68 23:46"Милан" — "Лацио". Таркиблар маълум  1 23:22"Манчестер Сити" Де Брюйнега шарт қўйди  3 22:58Сансет Ла Лигада февраль ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун Мбаппе, Антони, Педри ва Будимирдан ўзиб кетди  2 22:35"Барселона" 2025 йилда ҳали мағлуб бўлгани йўқ: 12 ғалаба, 3 дуранг  17 22:09Ла Лига. "Барса" ўз уйида "Реал Сосьедад"ни тор-мор этди, меҳмонлар 17-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  99 21:53Ла Лигадаги посбон "Арсенал"га йўл олиши мумкин  0 21:30"Ювентус" Антонини МЮдан сотиб олиши учун икки шарт маълум бўлди  0 20:08Роналду "Ал Насср"нинг Теҳронда бўлиб ўтадиган "Истиқлол"га қарши ўйин учун қайдномасига киритилмади. Нега?  21 19:37ҚПЛ. "Турон" — "Окжетпес" ўйинида гол+пас қайд этган Шаҳбоз Умаров ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди   3 18:57​Федерико Вальверде "Атлетико"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  1 18:17Қозоғистон. Умаровнинг гол+ассисти "Турон"га биринчи турда ғалаба тақдим этди  6

Илҳом Шомуродовнинг оёғига гипс қўйилди News

Илҳом Шомуродовнинг оёғига гипс қўйилди

Минг афсуски, "Насаф" жамоасининг кейинги пайтларда бирин кетин ўйинчилари сафдан чиқа бошлади.
Бугун моҳир ҳужумчимиз Илҳом Шомуродов ўйинда жароҳат олиб ўйинни эрта тарк этишга мажбур бўлди. Ҳозирги кунда жамоанинг жароҳатлари туфайли беш нафар ўйинчиси вақтинчалик сафдан чиққан бўлса, бугун уларнинг сафига Илҳом Шомуродов ҳам қўшилди.

Бизга маълум бўлишича Илҳом Шомуродов стадиондан тўғри касалхонага жўнатилган ва у ерда унинг оёғига шифокорлар гипс қўйишган. Илҳомнинг оёқ суякларига шикаст етмаган, балки оёғининг пайларига шикаст етган бўлиши мумкин. Уни 19-турда "Пахтакор" жамоасига қарши ўйинда майдонга туша олмаслиги аниқ. Аммо жамоа шифокорларининг саи ҳаракатлари билан у Ўзбекистон Кубоги финалигача соғайиб кетиши мумкинлиги эҳтимоли бор.

Бугун яна маълум бўлдики, жамоамизнинг ёш ва иқтидорли ҳимоячиларидан Шуҳрат Муҳаммадиев ҳам "Локомотив" билан ўйинга тайёргарлик пайти жароҳат олган шунинг учун у бугун майдонга туша олмади. Унинг ҳам Кубок финалигача соғайиб ўз жамоасига ёрдам бериши кутилмоқда, аммо у ҳам "Пахтакор" билан бўладиган ўйинда майдонга туша олмаслиги мумкин.

Мана шундай жароҳатлар туфайли бугун жамоанинг ўйини кўнгилдагидек чиқмади. Айниқса Шоҳруҳ Гадоев ва Шуҳрат Муҳаммадиевларнинг ўрни учрашувда жуда билинди. Бу албатта гувоҳ бўлганингиздек ўйин натижасига ҳам ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади.

"Насаф" жамоаси жароҳатлар исканжасида қолди. Ушбу ҳолат кейинги ўйинларга жуда салбий таъсир кўрсатиши мумкин, зеро ушбу ўйинчилар жамоа ютуқларига жуда катта ёрдам беришаётган эдилар.

Наилож умид қиламизки, жамоа мураббийлар штаби ушбу вазиятдан ҳам чиқиб кетиш чораларини топишади. Олдимизда яна муҳим ўйинлар кутиб турибди.

Жароҳат олган ўйинчиларни тезроқ соғайишиб, майдонга қайтишларини интизорлик билан кутиб қоламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика