Latest news

23:30Ильдар Маматказин: "Навбаҳор" билан зўр финал бўлади. Мухлислар? Яхшиси "Бобур Арена"га келинг"   8 23:08Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким уч очкони осонгина бериб қўймайди. Суперлигамиз Малайзия чемпионатидан анча кучлироқ экан"  11 22:40Санжар Турсунов: "Жаҳон чемпионати саралашларида яхши имкониятга эгамиз"  3 22:20Ўзбекистон кубоги. Сўнгги бор финалда қачон водий дербиси бўлган?  13 21:21Ўзбекистон МТЖ Тошкентда йиғинни бошлади. Кулаётган Бобир, хаёл сураётган Ҳожиакбар  11 21:00Эксклюзив интервью. Сречко Катанец: "10 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонмоқчимиз"   12 20:02"Ал Иттиҳод" ПСЖ ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолади, here we go!  1 19:38Виктор Осимхеннинг янги жамоаси маълум  8 19:25Рустам Ашурматов: "КХДР терма жамоаси ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз"  9 18:53"Реал"нинг яна бир футболчиси жароҳат олди ва 8 ҳафтага сафдан чиқди  1 18:22Гари Невилл: "Бугун топ-футболчилар МЮга ўтишни истамаяпти"  2 17:22Футзал. Венесуэла футзал терма жамоаси Тошкентга етиб келди  3 16:46Расман: Легионерлардан бири "Ал Насср" билан шартномасини бекор қилди  1 16:00⚡️Сречко Катанец бўлажак рақиб КХДР терма жамоаси ҳақида нималар деди?   8 15:49Де Росси маълумотни тасдиқлади  0

Илҳом Шомуродов: “Жароҳатим у қадар жиддий эмас” News

Илҳом Шомуродов: “Жароҳатим у қадар жиддий эмас”

Хабарингиз бўлса керак, олий лиганинг 18-турида “Насаф” жамоаси “Локомотив” майдонига сафар уюштирди. Марказий ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир жадвалида қаршиликлар билан жой алмашди. Мазкур ўйиннинг иккинчи таймида “аждарлар”нинг маҳоратли ҳужумчиси Илҳом Шомуродов оёғидан жароҳат олиб, майдонни шерикларидан олдин тарк этишга мажбур бўлди.
Эртага эса “Насаф” ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилади. 25 сентябрь куни эса қаршиликларнинг Тошкентда ўтадиган Кубок финалида “Бунёдкор”га қарши финал ўйин кутиб турибди.

Мазкур бўлажак муҳим ўйинларга қадар Шомуродов ўзини тиклаб оладими ёки “Насаф” бош мураббийи олдида бу борада муаммо келиб чиқадими? Бунга аниқлик киритиш мақсадида ҳужумчининг ўзи билан суҳбатлашдик.

- “Локо” билан ўйиннинг иккинчи бўлим бошларида оёғимнинг тўпиғидан жароҳат олиб майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлдим. Шу боис учрашув ҳақида аниқ бир нима айтишим қийин – дейди Илҳом Шомуродов.

- Ўша вазиятни қандай тушунтириб бера оласиз?

- Майдоннинг ҳар бир қарич ерида жиддий кураш кечди. Сабаби ўйиннинг аҳамияти ҳар иккала жамоа учун ҳам юқори эди. Жароҳат олган пайтимда эса, “Локомотив”нинг легионер ўйинчиси Оника билан тўп учун курашда, молдавиялик футболчи тўпни олиб қўйиш истагида “подкат” ташлади, шунда мен оёғимни кўтариб, сакрай олмадим. Футболчининг жон жаҳди билан ташлашаниши натижасида оёғимнинг тўпиғи лат еди. Шифокорларимиз шундан сўнг, мураббийларга мени бошқа футболчига алмаштиришларини сўради ва мени шу оннинг ўзидаёқ стадиондан тўғри, шаҳардаги клиник шифохонага олиб борди. У ерда малакали шифокорлар оёғимни лат еган жойини рентган қилди ва шундан сўнг маълум бўлдики, жароҳат у қадар жиддий эмас.

- Лекин шунга қарамай, оёғингизга гипс қўйишгани ҳақида маълумот олдик...

- Тўғри, гарчи оёғим синмаган бўлсада, шифокорлар маълум муддатга гипс қўйишни маъқул топишди. 4 кун ўтиб эса уни олиб ташлашди. Шундан сўнг, оёғимнинг ўша жойини даволаб боряпмиз. Насиб қилса, бугундан енгил машғулотларга қиришаман.

- Илгари ҳам бундай жароҳатларга дуч келганмисиз?

- Йўқ, бу биринчиси эди. Умид қиламанки, сўнггиси бўлиб қолади.

- “Насаф”ни олдинда қийин ўйинлар кутиб турибди. Яъни эртага миллий чемпионат доирасидан ўрин олган, “Пахтакор”га қарши баҳс бор. Қаршидаги ушбу ўйиндан сўнг, жамоангиз 25 сентябрь куни Тошкентда “Бунёдкор” билан Кубок финалида ҳисоб китоб қилади. Бўлажак учрашувларда “Насаф”га ёрдам бера олмаслик эхтимоли бор экан-да?

- Афсуски ўз майдонимизда “Пахтакор”га қарши ўтадиган баҳсда майдонга туша олмайман. Бу ўйинга оз муддат қолди ва унгача тикланиш қийин кечади. Лекин насиб қилса, Кубок финалида ўйнашни ният қиляпман. “Бунёдкор” билан ўйинга қадар машғулотларда ишлаб, ўйнаш учун тайёр холатга қайтаман. Чунки бундай финал ўйинларида иштирок этишни барча футболчи орзу қилади. Шу боис мен ҳам 25 сентябрга қадар спорт формамни тиклаб боришга ҳаракат қиламан.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика