Илҳом Шомуродов: “Рақибимиз кучли ва ҳурматга лойиқ жамоа"
15 mar 2016 15:12
News
Илҳом Шомуродов: “Рақибимиз кучли ва ҳурматга лойиқ жамоа"
Илҳом ШОМУРОДОВ: - Рақибимиз кучли ва ҳурматга лойиқ жамоа. Лекин биз ҳам бу ерга ғалаба учун келганмиз. Омад биз томонда бўлса, сафардан уч очко билан қайтамиз. Албатта, уйдаги баҳс билан сафардаги баҳс бир-биридан фарқ қилади. Ўз майдонимизда мухлисларни қўллаб-қувватлаши бизга қўшимча куч бағишлайди. Лекин жорий мавсумда ОЧЛда биринчи сафар ўйини – Саудияда “Ал Аҳли”га қарши ёмон ўйин кўрсатмадик, деб ҳисоблайман. Эртанги баҳсда ҳам чиройли ўйин кўрсатиб, мақсадимизга эришамиз.
Рақибимиз таркибида ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп тепади. У Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Кейинги йилларда у юқори ўсишга эришди ва “Ал Жайиш”нинг асосий футболчиларидан бири ҳисобланади. Эртанги баҳсда фақат ғалаба ҳар икки томон учун ҳам муҳим. Насиб этса, мухлисларимизни хурсанд қиладиган натижага эришамиз.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Comments