Latest news

10:05“Барселона“ ТОП футболчини текинга қўлга киритиши мумкин  2 09:40“Манчестер Юнайтед“ Гарначога нарх белгилади  0 09:11“Интер“ — “Барселона“ барча даврлар рекордини такрорлади  41 08:10Дахшатли “Барселона“ни мусобақадан чиқариб юборган Инзаги ўйиндан сўнг нималар деди?  29 07:37Флик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  50 07:20Чемпионлар Лигаси. "Интер" – "Барселона" 4:3 — оловли ўйин!  10 07:09“Интер“ — “Барселона“ учрашувида энг яхши футболчи ким бўлди?  22 02:38Супер ўйинда "Интер" "Барселона"ни тўхтатди ва ЕЧЛ финалига йўлланма олди!  803 01:42Шомуродовнинг ассисти уч очко олиб келмоқда: А Сериянинг 35-тур якунлари  0 01:09Фарҳод Нишонов: "Ўйиндан кўнглим тўлмади. Биринчи бўлимда ҳар томонлама ютқаздик"  0 00:53"Барселона"га қарши ўйиндан кейин "Реал" Анчелоттининг кетишини эълон қилади  7 00:21"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ажойиб таклиф бермоқда  2 23:43"Реал" Трентни деярли текинга олди. Бу Перес стратегиясининг навбатдаги ғалабаси (мутолаа учун)  0 23:14Айбек Нурбаев: "Бугунги мағлубиятга мен жавобгарман. Ўзгартиришларда хатога йўл қўйдим"  0 22:18"Барселона" Ямал билан янги шартнома имзолайди. Томонлар келишувга эришишга яқин  2

Илҳом Шомуродов олий лигадаги 150-учрашувини ўтказди News

Илҳом Шомуродов олий лигадаги 150-учрашувини ўтказди

“Насаф” клуби ҳужумчиси Илҳом Шомуродов 7-турда “Металлург”га қарши майдонга тушди. Шундай қилиб Шомуродов олий лигада ўзининг 150-учрашувини ўтказди.
2004 йил олий лигада дебют қилган ҳужумчи ўша йили “Сурхон” клубида тўп тепганди. Ўзининг олий лигадаги биринчи учрашувини кимсан “Пахтакор”га қарши ўтказган. 11-турдан ўрин олган ўйинда у Александр Милляев ўрнига захирадан майдонга тушганди. Дастлабки мавсумда 20 ёшли Илҳом 10та ўйинда кўриниш берди.

2006-2007 йилларда “Тўпаланг” клуби шарафини ҳимоя қилган Шомуродов айнан шу клуб сафида олий лигадаги илк голини уришга муваффақ бўлган. Ҳозирги кунда йўқ бўлиб кетган “Трактор”га қарши кечган ўйинда Илҳом Шомуродов ўзининг илк голини урганди. Умуман икки йил давомида “Тўпаланг” сафида 27та ўйинда майдонга тушиб 2та гол уришга эришди.

2008 йилги мавсумни Илҳом Муборакнинг “Машъал” клубида бошлади. Бир мавсум давомида 25та ўйинда иштирок этиб рақиблар дарвозасига 6та тўп киритди.

2009 йилда эса ҳужумчи Қаршининг “Насаф” клубига кўчиб ўтди. Ҳозирга қадар ушбу клуб шарафини ҳимоя қилаётган Шомуродов ўтган мавсум иккинчи даврасида “Бунёдкор” клубида ижарада ўйнади. “Қалдирғочлар” сафида олий лигада фақат 5та ўйинда майдонга тушди. “Насаф” таркибида эса шу кунгача 83та ўйин ўтказиб 26та гол уришга муваффақ бўлди.

Илҳом Шомуродовнинг олий лигадаги умуман кўрсаткичи: 150та ўйин, 8267 дақиқа, 34та гол, 9та сариқ карточка, 1та қизил карточка.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика