Latest news

23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  4 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  1 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  0 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  6 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0

Илҳом Шомуродов биринчи даврада бошқа майдонга тушмайдими? News

Илҳом Шомуродов биринчи даврада бошқа майдонга тушмайдими?

Олий лига ўйинларининг беш тури ортда қолганида Қаршининг «Насаф» жамоаси таркибда йўқотишларга учрамоқда.
Мухлисларнинг севимли футболчисига айланган Илҳом Шомуродов яқинда жарроҳлик столига ётқизилди. voha.uz сайтининг аниқлашича, футболчи кўричак (апендикс) сабабли операция қилинган. Илхомнинг тезроқ соғайиб, таркибга қайтишини истаб қоламиз.

Шунингдек Игор Таран ҳам жароҳати сабаб майдонга туша олмаяпти. Аждарлар мураббийлари Кенжа Тўраев ҳамда Азамат Алланиёзовларга кейинги турларда ишонч билдиришмоқда. «Насаф» таркибида бошқа ҳужумчи йўқлигини инобатга олсак, Рўзиқул Бердиев Фаррух Сайфиевни олдинроққа ўтказишини ёки Нажмиддин Нормуродов, Дониёр Нарзуллаев каби ярим ҳимоячиларни ҳам синаб кўришини тахмин қилишимиз мумкин. Балким ҳозирги кунда ўринбосарлар таркибида тўп сураётган, ўтган мавсум иккинчи лига тўпурари бўлган Ислом Рашидхонов асосий таркибда дебют қилар!

Кўпчилик мухлислар Шоҳрух Гадоевнинг қачон сафга қайтиши борасидаги саволлар билан мурожаат қилишмоқда. «Насаф» ПФК матбуот котиби Азиз Нурийнинг таъкидлашича, ўтган мавсум бошида миллий терма жамоамизнинг асосий таркиб футболчисига айланган Гадоев март ойида қайтадан операциядан ўтган ва шу сабабли биринчи даврада мухлисларни хушнуд қила олмаслик эхтимоли юқори. Умид қиламизки, Шохрух иккинчи даврадан бутунлай соғайган ҳолда таркибга қайтади.

Олим ТОЛИПОВ
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика