Latest news

03:10Италия кубоги. "Милан" "Рома"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Шомуродов бир тайм ўйнади  60 03:00"Ньюкасл" жавоб учрашувида ҳам "Арсенал"ни мағлубиятга учратиб, Лига кубоги финалига йўл олди!  6 03:00"Реал Мадрид" қўшиб берилган дақиқалардаги гол эвазига "Леганес"ни таслим этди ва Испания кубоги ярим финалига йўл олди!  19 00:50Goal нашри айни вақтда "Олтин тўп" соврини учун номзодлар рейтингини тузди  9 23:32ОКМК Шимолий Корея терма жамоасига қарши назорат ўйини ўтказади  2 23:00"Қизилқум" Туркия йиғинига жўнаб кетди. Таркибда кимлар бор?  1 22:36Мбаппе "Реал"нинг январь ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлди  3 22:15Озарбайжондаги "ўзбек дербиси"да дуранг қайд этилди. Жалолиддинов 81 дақиқа ўйнади  6 21:57Туркия кубоги. "Ризеспор" "Анқарагучу"ни мағлубиятга учратди. Алиқулов тўлиқ ўйнади  10 21:35"Нефтчи" Туркиядаги назорат ўйинида Қозоғистон клубини мағлубиятга учратди  3 21:12Флик "Барса"нинг биринчи рақамли дарвозабони кимлигини айтди  7 20:48Пике "Реал"нинг ҳакамликдан эътирози ҳақида: "Мадридликлар тарихидаги энг зўр гол офсайддан урилган"  47 19:47"Наполи" нега Гарначони харид қила олмагани маълум бўлди  1 18:23"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  3 17:58Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди  2

Илҳом Шарипов: "Пешқадам эканлигимиз ҳали ҳеч нарсани англатмайди" News

Илҳом Шарипов: "Пешқадам эканлигимиз ҳали ҳеч нарсани англатмайди"

«Динамо» - «Хотира-79» (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Илҳом Шарипов ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўйин борасида фикрларингиз?

- Ҳаво ҳарорати анча иссиқ бўлганлиги учун икки томон ҳам жуда кўп тер тўкди. Бугунги рақибимиз голлар уриш бобида биздан кучсиз эмас, таркибида ҳам Олий Лигада тўп сурган йигитлар борлиги боис ҳурматга сазовор рақиб эди. Осон кечмаган баҳсда ғалаба қозонганимиздан хурсандман.

- Яқинда сафга қайтган Азамат Бобожонов бугунги учрашувда ҳатто захира ўриндиғидан ҳам ўрин олмади. Бунга сабаб нима?


- Азамат яқинда Универсиада мусобақасидан қайтиб келганди. Аммо оилавий шароитларига кўра, Нукусга қайтиб кетди. Кейинги ўйинларимиздан у сафга қайтади.

- «Динамо» кетма-кет 10-ғалабага эришиб, пешқадамликни мустаҳкамлади. Барчаси ўзингиз истагандек режа асосида кетмоқдами?


- Рақобатчиларимиз билан орадаги фарқимиз катта эмас, шу боис пешқадам эканлигимиз ҳали ҳеч нарсани англатмайди. Тўғри, кўзлаганимиздек айни дамда биринчи ўриндамиз ва мақсадимиз – Олий Лигага чиқиш учун курашаяпмиз. Аммо, ўйинимиз борасида янада ишлашимиз, кўпроқ гол уриб, камроқ гол ўтказишимиз ва уйимизда барча рақибларни мағлуб этиб, сафардан ҳам имконқадар ғалабалар билан қайтишимиз керак. Турдан-турга рақобатчиларимиз билан орадаги фарқни янада каттароқ қилишимиз керак. Ўшанда барчаси режадагидек кетмоқда, дейиш мумкин бўлади. Ҳозир пешқадам бўлсакда, қийин учрашувларимиз ҳали олдинда.

«Динамо» Матбуот хизмати.
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика