Latest news

07:31Here we go! "Ливерпуль" яна бир транферни ҳал қилди  0 07:00Суперлига. "Бухоро" "Хоразм" билан дуран ўйнади, "Сурхон" эса ўз майдонида "Бунёдкор"ни ишончли ҳисобда енгди  1 02:15ПСЖ ўйинда ва пенальтилар сериясида камбэк амалга ошириб, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди!  26 00:55Рэшфорд "Барса" ҳақида: "Англиядан фарқли ўлароқ, бу ерда ҳамма нарса шиддатли"  8 00:36Февзи Давлетов: "Гол ўтказиб юборганимизда жаҳлим чиқди"  3 00:20Иньиго "Ал Насср"га ўтиши ҳақида: "Бундай таклифни кўрганда ишона олмадим"  4 00:02Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак"  2 23:39Ҳаким Фузайлов: "Баҳс давомида яққол устунлик қила олмадик"  0 23:35Виктор Карпенко: "Руҳан тикланиб олсак, юқорига кўтариламиз"  5 23:01ЕКЛ саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Викинг"дан икки ўйин натижасига кўра устун келди ва кейинги босқичга йўл олди. Шомуродовдан ассист!  23 22:46"Қайрат"га бир қадам қолди. ЕЧЛ саралашининг сўнгги босқичи қандай кўриниш олди?  16 22:38Артём Петросян: "Олимпик"да салоҳият юқори. Ўйинлар қанча кўп бўлса, шунча яхши"  1 22:28Мирко Йеличич: "Юрагимнинг ярми "Олимпик"да, ярми "Локомотив"да бўлди"  2 21:52Тезкор: "Галатасарой" Эдерсон билан келишувга эришди  2 21:50Турдимуродов ўйин қаҳрамонига айланган учрашувда "Бунёдкор" Термизда мағлуб бўлди  25

Илҳом Шарипов: "Имконият бор экан, охиригача курашамиз" News

Илҳом Шарипов: "Имконият бор экан, охиригача курашамиз"

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг душанба куни эълон қилган қарори айниқса, лигада қолиш учун кураш олиб бораётган Олий Лига клублари мураббийларининг ҳам ҳайратига сабаб бўлди.

Бу борада «Динамо» клуби бош менежери Илҳом Шариповнинг ҳам фикрини билишга қизиқдик.

«2018 йилда Олий Лигада 12 жамоа қолдирилиши борасидаги қарор биз учун ҳам кутилмаган қарор бўлди. Бунга қарши эмасмиз, аммо қарор 2018 йилги мавсумдан кучга кирса, мақсадга мувофиқ бўларди. Олий Лига якунланишига тўрт тур қолганида эълон қилингани бир қатор клублар сингари бизларни ҳам қийин вазиятга туширди. Сабаби биз ЎФФ Регламенти асосида иш юритаётгандик. Қолаверса, бирданига тўрт жамоанинг лигадан олиб ташланиши ўша вилоят, шаҳарлар шарафини ҳимоя қилаётган ҳудудни катта футболсиз қолдириши мумкин.

Шунга қарамай, ҳозирда ҳам лигада қолиш учун имкониятимиз бор экан, охиригача кураш олиб борамиз. Кўриб турибсиз, футболчиларимиз ҳам вазиятни тушунган ҳолда катта иштиёқ билан машғулотларда иштирок этишмоқда. Клуб тақдирига бефарқ бўлмаган мухлислар ҳаттоки машғулотларимизни ҳам кузатишга келишади. Самарқандлик минглаб мухлислар учун ҳам «Динамо»ни Олий Лигада олиб қолиш учун бор куч ва ғайратимизни ишга соламиз» - дейди Илҳом Шарипов.

Маълумот учун, айни дамда «Динамо» 29 очко билан Олий Лигада 12-ўринда бормоқда. Лигада қолиш имкониятини берувчи 11-ўринда эса 30 очко билан «Қизилқум» жой олган.

«Динамо»нинг қолган турлардаги ўйинлари:

Олий Лига. 27-тур

4 ноябрь (шанба). Навоий.


«ҚИЗИЛҚУМ» - «ДИНАМО»

Олий Лига. 28-тур

8 ноябрь (чоршанба). Самарқанд


«ДИНАМО» - «НЕФТЧИ»

Олий Лига. 29-тур.

19 ноябрь (якшанба). Самарқанд


«ДИНАМО» - «ЛОКОМОТИВ»

Олий Лига. 30-тур.

25 ноябрь (шанба). Муборак.


«МАШЪАЛ» - «ДИНАМО».

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика