Latest news

23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  31 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   28 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  19 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  89 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  653 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  17

Илҳом Шарипов: “Динамо”да ҳозирча ҳаммаси мавҳум” News

Илҳом Шарипов: “Динамо”да ҳозирча ҳаммаси мавҳум”

Ўтган мавсум супер лигада айрим учрашувларда сенсацион натижа қайд этиб, кўпчиликнинг эътиборини тортган “Динамо” сафини ҳозирда айрим футболчилар тарк этмоқда.

Самарқандликлар чемпионатни якунда 12-ўринда тугатганди. Янги регламент бўйича жамоа жорий мавсумни про-лигада ўтказиши лозим. Олинган маълумотларга кўра, “Динамо” айни дамда ўз қароргоҳида тайёргарликни бошлаган. Жамоа лагеридаги янгиликларни билиш мақсадида клуб менежери Илҳом Шарипов билан суҳбатлашдик.

- Илҳом ака, “Динамо”нинг янги мавсумга тайёргарлик жараёни қандай кечаётгани ҳақида бизга сиздан бошқа ҳеч аниқ маълумот бера олмаса керак. Шу боис бу борада ўзингиздан эшитсак дегандик?
- Бошқа жамоалар сингари биз ҳам янги мавсумга янги умидлар билан тайёргарликни ўз қароргоҳимизда бошлаб юборганмиз. 10 январ куни асосан самарқандлик футболчиларни йиғиб, кунига бир маҳалдан машғулот ўтказиб турибмиз.

- Ўтган мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган қайси футболчилар билан расман хайрлашилди?
- Ижара асосида ўйнаган – Саиджамол Давлатжонов, Аднан Ораховац (“Пахтакор”), Шохрух Холматов, Ориф Мамажонов (“Қўқон-1912”), Фарҳод Тожиев, Муҳаммад Исаев ҳамда Дониёр Исмоилов (“Олмалиқ”) каби футболчилар жамоа билан хайрлашди. Агарда “Динамо”да молиявий имкониятлар бу йил кўнгилдагидек бўлса, уларнинг айримларини ортга қайтариш имконияти ҳам бор.  

- Абдумалик Абдуллаев ва Михаил Наумовнинг кейинги тақдири қандай кечади?
- Абдуллаев ҳозирда “Олмалиқ”нинг хориждаги йиғинида иштирок этмоқда. Лекин ҳужумчини “Динамо” билан амалдаги шартномаси мавжуд. Агарда клуб футболчилар олдидаги қарздорликни ижобий якунласа, шартномаси мавжуд ўйинчиларни таркибда олиб қолишимиз керак. Наумов ҳозир бизни кутмоқда. Агарда машғулотлар икки маҳалдан ўтказилса дарвозабонимиз яна сафимизга келиб қўшилади.

- Гапларингиздан шуни билиш мумкинки, жамоада мавҳумлик ҳукм сураётгандек. Фикримизга қўшиласизми?
- Тўғри, ҳозир бизда айрим муаммолар бор. Ўтган мавсум якунларига кўра,  қарздорлик мавжуд. Аввало шу муаммони ҳал этиш керак.

- Жамоанинг футболчилар олдидаги қарздорлиги катта эмасми?
- Тўртта ойлик маош берилмаган. Футболчилар ҳисоб-китоб қилишимизни кутишмоқда. Умид қиламизки, раҳбарият ушбу муаммоларни ижобий ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатади.

- Мураббийлар штабида ўзгаришлар йўқми?
- Юқорида айтиб ўтганимдек, ҳозир ўқув-йиғин машғулотларимизда асосан маҳаллий йигитлар қатнашмоқда. Машғулотларни ҳам вақтинчалик маҳаллий мураббийларимиз Учқун Қобилов, Рафаэль Баласанян ва Максим Колядин  ўтказиб турибди. Шу боис ҳозир Олег Тюлькин билан Сервер Эсетов биз билан бирга эмас. Муаммолар ҳал этилса ушбу мураббийларимиз ҳам яна жамоага қайтади.

- Жамоанинг кейинги тақдирига қачон ойдинлик киритилади?
- Ростини айтсам, Самарқанд вилояти ҳокимининг жамоа раҳбариятини қабул қилишини кутмоқдамиз. Клуб президенти билан учрашиб гаплашсак, шунда кўп нарсага аниқлик киритилади. Менимча бу масала келаси аниқ бўлади. Кейин чемпионатга тайёргарлик шунга монанд олиб борилади.

- Бундан чиқдики, “Қизилқум” билан яқинда хайрлашган Илҳом Юнусов жамоада вақтинчалик шуғулланиб турибдими?
- Билсангиз керак, Юнусов ҳам самарқандлик футболчи ҳисобланади. Тўғри, Илҳом ҳозир “Динамо” машғулотларида иштирок этмоқда. Аммо у билан расман келишувга эришмадик. Тажрибали футболчининг олдида бир қанча таклифлар турибди. Лекин у бир тўхтамга келиб улгурмади. Агарда жамоамиздаги вазият ижобий томонга ўзгарса, Юнусовнинг “Динамо”да қолиш эхтимоли юқори.

- Бу йил Ўзбекистон профессионал футбол лигаси томонидан клублар олдига қўйилган талаблар билан танишиб чиққан бўлсангиз керак. Бу борада Самарқандда қандай ишлар олиб борилмоқда?
- Янги талаб бўйича “Динамо” футбол клуби қошида футзал  ва аёллар жамоаси мавжуд. Аёллар жамоамиз ўтган йили биринчи лигада чемпионликни қўлга киритганини ҳам қўшимча лозим. Стадионимизда ҳам барча қулайликлар мавжуд. Таъмирлаш ишлари олиб борилса лицензиялаш жараёнидан ўтади.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика