Latest news

00:42Англия кубоги. "Манчестер Сити" тўртинчи лига жамоасига жавобсиз 8та гол урди!  16 23:40АПЛ клуби Асенсиога қизиқмоқда  6 23:00"Манчестер Юнайтед" Араухо учун даъвогарлик қилмоқда  5 22:32Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда ғалаба қозонди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  1 22:21Англия кубоги. "Ливерпуль" 4та, "Челси" эса 5та, "Лестер" эса 6та гол урди ва бошқа натижалар  3 21:13"Торино" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:52Назорат учрашуви. "Нефтчи" Руминия жамоаси билан дуранг ўйнади  14 20:31Рэшфорд Францияга йўл оладими?  1 20:00Абдуқодир Ҳусановга "Манчестер Сити" мухлисидан мактуб  30 19:54Хвича ПСЖда ҳозиргидан 4-5 баравар кўп маош олади  4 19:41Конте: "Хвиче "Наполи"дан уни сотишларини сўради. Мен хафаман"  3 19:26Беллингем Винисиуснинг тегинишидан сўнг йиқилган Маффео сўзлари ҳақида: "10 сония бокс, шундайми? Нозик аҳмоқ"   5 18:28"Севилья" президенти: "Барселона" ва "Реал"га бошқа қоида, қолганларга бошқа қоида. Уят"  11 17:54Пенья кеч қолгани учун "Барселона" дарвозасини Шченсни қўриқлаган экан  4 17:47Фотоархив. "Хоразм"нинг Суперлигада ўтказган охирги мавсуми ёдингиздами?  3

Илҳом Мўминжонов: “Лушаннинг кетишини кутмагандим” News

Илҳом Мўминжонов: “Лушаннинг кетишини кутмагандим”

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасида катта мураббий сифатида ишлаётган Илҳом Мўминжонов Сергей Лушаннинг термадан кетиб “Бунёдкор” бош мураббийи бўлганига ўз муносабатини билдирди.
Хабарингиз бор, сафарда кечган “Сўғдиёна”га қарши баҳсдан сўнг “Бунёдкор” футбол клуби раҳбарияти янги бош мураббий этиб Сергей Лушанни тайинлади. Бунгача Сергей Иванович Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида ишлаб келаётганди. Лушан “Бунёдкор”га тўлиқ ўтиб кетганидан сўнг ёшларни вақтинча Илҳом Мўминжонов бошқариб турадиган бўлди.

Айни пайтда Мўминжонов бошқараётган жамоа Арманистонда бўлиб турибди ва 12, 14 июнда Арманистон ёшлар термасига қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказади.

“Сергей Лушан ёшлар терма жамоасини кутилмаганда тарк этди, - дейди футболчилик фаолиятини якунлаб эндиликда мураббийлик қилаётган Мўминжонов. - Тўғрисини айтсам, буни эшитиб ўзим ҳам ҳайрон қолдим. Биз Сергей Иванович билан яхши ишлаб келаётгандик. Бундан буён ёшлар терма жамоасини Дмитрий Ким иккаламиз бошқариб турамиз. Кейинчалик нима бўлишини эса билмайман. Менимча, ҳаммаси Арманистонга бориб келганимиздан сўнг ҳал бўлса керак”.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика