Latest news

22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  0 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  10 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  2 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  3 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  17 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  10 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  3 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0

Илҳом Мўминжонов: "Йигитлар кўрсатмаларни тўғри бажаришди" News

Илҳом Мўминжонов: "Йигитлар кўрсатмаларни тўғри бажаришди"

Про-лиганинг 18-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Бухоро" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдириб ўтди.





Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда жамоамиз аъзолари ва "Нефтчи" мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Очколар жамғаришда давом этамиз. Албатта бугун қийин ўйин бўлди, ғалаба осонликча қўлга киритилгани йўқ. Йигитлар ўйин давомида берилган кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Бугунги ўйин билан биринчи босқич якунига етди. Эртага 2-босқичга қуръа ташланади. Шундан келиб дастлабки рақибларимизни билиб оламиз.

- "Олимпик" жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе ўз интервьюларидан бирида "Истиқлол" стадиони майсалари ва холатини салбий баҳолади. Бу ҳақида фикрингиз қандай? 

- "Истиқлол" стадионида уй ўйинларимизни, шунингдек машғулотларни ўтказаяпмиз. Стадион раҳбарияти ва ходимлари майдон майсаларини мукаммал холатга келтириш бўйича ишлашмоқда.

- Катта эҳтимол жамоангиз Суперлигага яқин турибди. Агар Суперлига йўлланмаси қўлга киритилса "Истиқлол" стадиони майсалари юқори лига ўйинларига қадар шай холатга келадими?

- Албатта тайёр бўлади. Ҳозир бу борада ишлар олиб борилмоқда. Майдон майсаси 7-8 аввал қўйилган экан. Ҳозир бу борада ишлар жадал суръатда давом этмоқда.

- Мухлислардан келган саволлар. Достон Тошматов нега майдонга тушмаяпти? Шунингдек, "Нефтчи"нинг U-18 жамоасидан асосий таркибга мос футболчилар борми?

- Достон Тошматовнинг иқтидорига шубҳа йўқ. Лекин ҳозир бизда ҳужум чизиғида рақобат кучли. Достон бизга керак ва албатта кейинги ўйинларда майдонга туширамиз. 

"Нефтчи"нинг U-18 жамоаси ўзи иштирок этаётган чемпионатда бежизга биринчи ўринда кетаётганлари йўқ. Албатта ёшлар жамоамиз таркибида маҳоратли футболчилар бор. Биз уларни босқичма-босқич асосий таркибга жалб этиб борамиз.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика